Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати
Рахимова Дилфуза Болтабоевнанинг
2015 йил II-чорак якунлари бўйича
ҲИСОБОТИ
Депутатлик сўровларини қайд қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини қайд қилиш китоблари юритилди.
Фуқароларни қабул қилиш куни, вақти ва жойи белгиланди. Бу ҳақда Зангиота тумани “Қизғалдоқ”, “Масалбой”, “Кўксарой” қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари хабардор этилди. “Кўксарой” қишлоқ фуқаролар йиғини ахолиси билан учрашув ташкил этилиб, ахолидан тушган таклиф ва мурожатлар ўрганиб чиқилди. Қибрай тумани Салар шахарча фуқаролар йиғини “Маърифат” махалласида жойлашган мактабда Ўзбекистон Республикаси Президент сайловига тайергарлик даврида мактабга кириш кўчаси ва йулаклар ободонлаштириш бўлимини жалб қилган холда текисланди. Қибрай тумани Салар шахарча фуқаролар йиғини “Маърифат” , “Фидокор” ва “Мирзо Улуғбек ” махаллаларининг ахолиси билан президент сайлови олдидан учрашув ташкил этилди. Учрашувда сайловчиларнинг сиёсий онгини ривожлантириш, уларни мустақиллик йилларида давлатимизда яратилаётган бунёдкорлик ишлари, халқимизга ва ёшларимизга берилаётган кенг имкониятлар, ҳар сохада давлатимизни жахон миқёсида эришаётган ютуқлари юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб, ютуқларимизни асраб – авайлашимиз бунинг учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси масъул эканлиги, фарзандларимизни тўғри йўл танлашлари биз катталардан улкан масъулият талаб этаётгани тушунтиридиб улар огохликка чақирилди. Сайлов олди тарғибот ишларини ташкил этиш ахолини сайловларга тўлиқ жалб қилиш мақсадида Салар шахарча фуқаролар йиғини ахолиси билан учрашувлар ташкил этилди. Сайлов махаллаларнинг қарияларининг иштирокида давлатимиз мадхиясини остида очиб берилиб, уларнинг дуолари билан юқори савияда ўтказилди.
14-15 март кунлари Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Қибрай тумани Салар шахарча фуқаролар йиғини худудида жойлашган масжид ҳамда Довултепа қабристонида махалла ахли ва мактаб ходимлари ердамида хашар ташкил этилди. Наврўз айёмига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича режа ишлаб чиқилиб, режага асосан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил қилинди. Хомийлик ёрдами кўрсатиш ҳақида, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни ишга жойлаштириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, боқувчиси йўқ ва ногирон кексаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, ҳал этилди. “Маърифат”, “Мирзо Улуғбек”, “Фаровон” маҳаллаларидан 4 нафар ёшлар фуқаролар йиғинлари мурожаатлари асосида иш жойлари билан таъминланди. Маҳаллаларда ўтказилган ободонлаштириш ҳашарларида чиқиндиларни олиб чиқиш учун юк машиналари ажратилди. Мактаб худудидаги дарахтлар буталаниб янги мевали ва манзарали кўчатлар ўтказилди. Махалла кўчаларида Наврўз олди ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. Махаллалар ҳудудларига дарахт кўчатлари ўтқазилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни ишга жойлаштириш масаласи бўйича фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, ҳал этилди. 2 нафар КХК битирувчиси Абдуқосимова Малика ва Магдалиева Мадиналар Қибрай тумани Энергетика КХК га лаборант этиб ишга жойлаштирилди. Март, Наврўз айёми муносабати билан фидойи ишчи-ходим ва масъулиятли раҳбарлар рағбатлантирилди. Қибрай туманида жойлашган 48 та умумий ўрта таълим мактабларининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, туман ХТМФМТ ва ТЭБ ходимлари, “Мирзо Улуғбек”, “Маърифат”, “Фаровон” МФЙ хотин қизларини жалб қилган холда Зулфиянинг-100йиллигига атаб мактабда тадбир ташкил этилиб тадбир Ёшлар каналининг “DAVR” информацион телеканалида намойиш этилди. Тадбир “Қибрай садоси” хафталик рўзномасида тўлиқ еритилди. Мактабда ташкил этилган ушбу маънавий-маданий тадбир туман миқёсида оммалаштирилди.

8-март “Хотин-қизлар куни” 7-март куни тадбир мактаб ховлисида юқори савияда ўтказилди. 8 Март муносабати билан ўтказилган туман тадбирларида, Наврўз байрами туман ва вилоят тадбирида, 2015йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан нафақада ўтирган мехнат фахрийлари учун 4-мактабда ташкил этилган “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” деб номланган сумалак тадбирида, барча синф ўқувчилари иштирок этишди. Пиширилган сумалак барча мактаб ўқувчиларига тарқатилди. Тошкент вилояти хокимлиги томонидан ташкил этилиб Чирчиқ шахрида ўтказилган вилоят 8-март тадбирида иштирок этдим.
9- май “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамида барча синф раҳбарлар ўқувчилари билан биргаликда фахрийларни уйларига гул ва эсдалик совғалар билан ташриф буюришди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури юзасидан, кексаларнинг уй-жой маиший шароитларини яхшилашда уларга ёрдам бериш, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари ва ногиронларининг холидан хабарн олиш ва байрам шукухини ташкил этиш мақсадида мактабда ташкил этилган “Саҳоватли болалар” гуруҳи аъзолари билан Қибрай тумани Салар шахарча фуқаролар йиғини “Маърифат” маҳалласи Қорамурт кўчаси 1–уйда истиқомат қилаётган 1936 йил туғилган ва “Бойжигит” махалласи 2- уй 17-хонадонда истиқомат қилаётган 1941 йилда туғилган уйларига ташриф буюриб, уларнинг томорқаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб мавсумий гул кўчатлари экиб берилди, махалла фаоллари жалб қилган холда уларнинг хонадонларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.


Ҳарбий қисмда аскарлар ва ҳарбий ходимлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Салар шахарча фуқаролар йиғини худудида жойлашган 26- мусиқа ва санъат мактаб жамоаси ва ўқувчилари билан учрашув ўтказилди. Янги йил байрамида Қибрай туманида жойлашган 34-махсус мактабгача таълим муассасасида ва мактаб тадбирларида иштирок этиб худуддаги кам таъминланган ва ярим етим оила фарзандларини янги йил совғалари билан таъминланишида махалла оқсоқоллари жалб этилди. 14 январь Ватан ҳимоячилари кунида туман тадбирида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда яқиндан ёрдам кўрсатилди.
“Камолот” ЁИҲ Қибрай тумани Кенгашининг “Умид гулшани” сихатгохида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида иштирок этиб туманда ёшларга оид Давлат сиёсатани юритилиши борасида маъруза қилинди ва ёшлар ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар киритилди.
8-9-синф ўқувчиларига туман прокуратураси ва туман ички ишлар бўлими томонидан ташкил этилган “Хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш”, “Диний экстремизмга қарши кураш” мавзусида ўтказилган давра сухбатида иштирок этилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва хуқуқбузарликнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида 9 кишидан иборат ишчи гуруҳи тузилди
Мактабда 6-февраль куни ўқувчилар орасида мобил телефонлари назорати ўтказилди. Шундан 25 нафар ўқувчиларида мобил телефон аниқланди. Ҳар бир телефон информатика ўқитувчиси томонидан текширилганда хеч қандай зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратлар мавжуд эмаслиги аниқланди.


Қибрай туманидаги 26-мусиқа мактабида ва 25-умумий ўрта таълим мактабларида ободонлаштириш ишлари ташкил қилинди. дарахтларга шакл берилди ва манзарали кўчатлар ўтказилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини ободонлаштириш, дов-дарахтларга шакл бериш, кўкаламзорлаштириш ишларига тайёргарлик кўриш ишларида Қибрай тумани Ободонлаштириш бўлимига берилган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назорат ўрнатилди ва зарур амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Туманда фаолият олиб бораётган мактаб рахбарлари учун 2015 йил 29 апрел куни мактабда “Мактабда рахбарликни ташкил этиш орқали самарадорликка эришиш ва сифат самарадорлигини ошириш” мавзусида туман семинари ўтказилиб барча амалга оширилган ишлар бўйича мактаб маъмуриятининг хисоботи намойиш этилиб мухокамага қўйилди ва намунали деб бахоланди.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг “Ижтимоий - маданий ривожлантириш масалалари “ Бўйича доимий комиссиясининг 2015 йилга мўлжалланган иш режасига асосан мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг иссиқ овқат билан таъминланиши аҳволи, жумладан, вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларида ошхона фаолиятини талаб даражасида ташкил этиш масаласини махсус ишчи гурух томонидан Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари мисолида ўрганилди. Ўрганиш давомида Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманларида мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида жиддий нуқсонлар борлиги аниқланди. Қуйи Чирчиқ туманидаги Мехнатобод қишлоқ фуқаролар йиғини худудидаги 14-мактабгача таълим муассасаси 1971 йилда қурилган, айни пайтда капитал таъмирга мухтож, мослаштирилган бинода жойлашган. Болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш энг эхтиёжбоп масала бўлиб турган бир пайтда жами 80 ўринли ушбу муассасага бугунги кунда бор-йўғи 45-50 нафар бола қатнамоқда. Бунинг сабаби муассасада шароит етарли даражада эмаслиги, иссиқ овқат билан таъминланишдаги камчиликлар ва носоғлом ички муҳит билан боғлиқ эканлигидир. Тумандаги 11-умумий ўрта таълим мактаби, 7-сонли, 9-сонли, 16-сонли мактабгача таълим муассасаларида ҳам озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, болаларнинг тўғри ва сифатли овқатланишини ташкил этишда муайян камчиликлар мавжудлиги алоҳида таъкидланиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ тавсиялар берилди. Тумандаги “Тўқбой” МФЙ худудидаги собиқ “Ғунча” мактабгача таълим муассасасининг бугунги ташландиқ аҳволи ва бунинг сабаблари тахлил қилинди. Бугунги кунда “Тўқбой” махалла фуқаролар йиғини худудида 3260 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бироқ ушбу худудда биронта ҳам мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмас. Бинони тадбиркорлик асосида қайта тиклаш ва ишга тушириш масаласида таклиф берилди. Чиноз туманидаги 4-сихатгох макбаб-интернат фаолиятидаги камчиликлар доимий комиссия аъзолари томонидан тўлиқ ўрганилди ва камчиликларга йўл қўяётган масъул ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўриш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
”1 июн куни болаларни химоя қилиш, уларни байрам билан табриклаш ва ахоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида “Маърифат” махалла раиси билан хамкорликда мактаб ховлисида 250 нафар болаларга мусиқали байрам кечаси ташкил этилди. Байрам сўнгида болаларга хомийлар томонидан тайёрланган эсталик совғалари ва махалла раиси Жўра Андасбаев томонидан барча болаларга музқаймоқ тарқатилди.


25-май “Сўнги қўнғироқ” куни мактабда 2014-2015 ўқув йилининг якунига бағишланган “Хайр мактаб-салом коллеж ” тадбири юқори савияда ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактабларнинг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш кўрсаткичларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 8-бандига ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 2 февралдаги УС -01/10-39-сонли хатига асосан Тошкент вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълим бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида 2015 йил апрель, май ойларида “Касблар феставали”ни ўтказилганлиги муносабати билан умумий ўрта таълим мактабларида 2014-2015 ўқув йилида 9- синф битирувчилари ўртасида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини талаб даражасида ташкил этилиб, синф раҳбарлари, ота-оналар ва битирувчиларининг КХКлари ва АЛларга саёхатлари ташкил этилди.
Битирувчилар АЛ ва КХКларига ташрифларидан сўнг ўқишни давом эттиришга ишонган холда ўзларини қизиқтирган саволларини беришди ва йўналишлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Вояга етмаганларнинг хуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар ўртасида назоратсизлик ва хуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик ва бошқа зарали иллатлардан ҳимоя қилиш борасида 6 апрель куни мактаб директори Д. Рахимова, вояга етмаганлар бўйича ИИБ ходим Б. Ходжиметов, “М. Улуғбек” ва “Маърифат” маҳалла раислари Ш. Джалилов, Ж. Андасбаевлар иштирокида ота-оналар йиғилиши ўтказилди.
Мактабда ўтказилган барча тадбирлар ота-оналар ва “Маърифат” ва “М. Улуғбек” маҳалла раислари, маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчилар билан биргаликда ўтказилади.
2015 йил апрел ойида “М. Улуғбек”, “Фидокор” ва “Маърифат” маҳалла маънавий-маърифий ва диний маслаҳатчилари билан хамкорликда махаллалардаги энг ораста қизлар ўртасида “Ораста қиз оила кўрки” мавзусида кўрик танлов ташкил этилди. Танлов Ўзбекистон телерадиоканали томонидан намойиш этилди. Танлов сўнгида иштирокчилар учун “Ёшларнинг кийиниш маданияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

3-май куни ота-оналар қўмитаси раиси М. Убайдуллаева ва ота –оналар билан хамкорликда ўқитувчилар, махалла аёллари ва уларнинг фарзандлари учун Самарқанд шаҳрига экскурсия уюштирилдим.
Мактабдаги авария холатидаги электр узатиш ёғоч сталбаларини бетон сталбаларига алмаштириш бўйича туман хокимига мурожаат қилинди.
Қибрай тумани кадастр бўлимига мактабда ноқонуний қурилган ошхона биносини бузиб кетилганлиги сабабли, янгитдан барпо этиш масаласи хал этилди. Мактабда хомийлар ёрдамида замонавий футбол майдонининг қурилиши бошланди.


