Мухимов Шохрухнинг
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
МАВЗУ: МЕВА ВА САБЗАВОТЛАРНИ САҚЛАШНИНГ ХАЛҚ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
илмий раҳбар, доцент
САМАРҚАНД - 2013
Мундарижа
I. Кириш............................................................................................
II. Мева ва сабзавотларнинг сақлашни биологик асослари
2.1. Мева-сабзавотларнинг сақлашга чидамлилигини белгилайдиган хусусиятлар
теришга бўлган талаб, териш усуллари ва уларнинг аҳамияти
2.2. Сақлаш даврлари: ўсиш, етилиш, климактерик ва пишиб ўтиб кетиш даврлари
2.3. Картошка, сабзавот ва мевалар кимёвий таркибининг умумий таърифи
III. Сабзавот ва меваларни оптимал сақлаш шароитлари
3.1. Ҳарорат таъсири
3.2. Газ муҳити намлиги
3.3. Газ муҳити таркиби
3.4. Экзоген омиллар
3.5. Технологик омиллар
3.6. Биологик омиллар
3.7. Минтақавий хусусиятлар
3.8. Тупроқ таркиби
3.9. Етиштириш мавсумидаги об-ҳаво шароитлари
3.10. Суғориш, ўғитлаш ва бошқа агротадбирлар
IV. Мева ва сабзавотларни сақлашнинг халқ усуллари
4.1. Мавсумий ва доимий омборларда мева ва сабзавотларни сақлаш
4.2. Мўлжаллаш ва режалаш хусусиятлари
4.3. Омборларнинг шамоллатиш тизими
4.4. Мавсумий омборхоналарда сақлаш
4.5. Уюм ва хандакларда сақлаш
V.Мева ва сабзавотларни сақлаш усуллари.
5.1. Картошкани сақлаш хусусиятлари
5.2. Картошка ҳосилини йиғиштириш
5.3. Картошкани уюмларда сақлаш
5.4. Картошкани хандакларда сақлаш
5.5. Пиёз ва саримсоқни сақлаш технологияси
5.6. Карамни сақлаш
5.7. Сабзини сақлаш
5.8. Бодирингни сақлаш
5.9. Кашнич ва селдерейнинг оқ илдизларини сақлаш
5.10. Олмани сақлаш
5.11. Нокни сақлаш
5.12. Узумни сақлаш
5.13. Данакли ва резавор меваларни сақлаш
VII.Интернет маълумот.......................................................................
VIII. Хулоса............................................................................................
IX. Адабиётлар.........................................................................................
Х. Илова..................................................................................................
ХI.Тақдимот..........................................................................................

I. КИРИШ
I. КИРИШ
Мева ва сабзавотлар – кўпчилик витаминлар, минерал моддалар, ароматик ва физиологик актив моддаларнинг асосий маънбаи ҳисобланиб, инсоннинг тўла кимматли озиқланишида зарурдир. Мева ва сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш ахолини бутун йил бўйи бу маҳсулотлар билан таъминлашнинг асосий мезонидир. Республикамиз мустақиллика эришгач чикарилган қатор фармойиш ва қарорлар мева сабзавотларни етиштириш уларни сақлашнинг такомиллашган усулларини жорий қилиш ва қайта ишлаб сифатли озукавий маҳсулотлар олишга қаратилди.
Маълумки серқуёш улкамизда ширин ва шакар мева-сабзавотлар куплаб етиштирилади. Бундан маҳсулотлар масалан куритилган узум, ўрик,қароли, хамда қатор сабзавотларга бўлган талаб ва эхтиёж ҳам ички,ҳам ташқи бозорда нихоятда катта.
Мева ва сабзавотларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг химиявий таркиби ва сифатини баҳолаш амалий ва назарий жихатдан мухимдир.
Мева ва сабзавотларни етиштирувчи, сақловчи ва қайта ишловчи олдида турган асосий мақсад фақатгина бу маҳсулотларни куплаб етиштириш қайта ишлаш булмасдан балки уларнинг озуқавийлик хусусиятларини (ташки куриниш, маза, аромат, химиявий моддалар – қанд, азотли моддалао, крахмал, витаминлар, минерал тузлар)оширишдир.
Ишлаб чиқариш амалиётида маҳсулотнинг айрим сифат курсаткичларини сақлаш мухим ва шарт бўлади, масалан помидорни қайта ишлашда – яъни ундан пюрс ёки шарбат томат паста олишда эрийдиган қуруқ моддаларни аниқлаш керак бўлади. Хозирги даврда мева ва сабзавотларнинг сифат курсаткичларини бахолашда узбек тилида қулланманинг йўқлиги қуйидаги услубий қулланманинг чоп этилишига сабаб бўлади. Бу қулланма ишчи дастур асосида яратилди, талаба мева ва сабзавотларнинг химиявий
таркибини уларнинг сақланишининг ва бирламчи ишлов маҳсулотларини тайёрлашда ушбу қулланмадан фойдаланиши мумкин бўлади.
Авваламбор талаба мева сабзавотларнинг сифат курсаткичларини бахолаш учун мева ва сабзавотнинг етилганлик даражасини аниқлайди ва тахлил учун ўртача наъмуна олишни урганади, чунки тахлил натижалари намунанинг қанчалик даражада туғри олинганлигига боғликдир.
Талаба нафақат маҳсулот сифатини бахолашни, балки мева сабзавотлар сақланаётган омборхонадаги сақланиш жараёнини назорат қилишни асбобларнинг жойланиши ва улардан фойдаланишни ўрганади. Маълумки ҳом ашё ва тайёр маҳсулотдаги қуруқ моддалар универсал сифат курсаткич ҳисобланади. Шунинг учун талаба ҳар бир маҳсулотдаги қуруқ моддани аниқлашда экспресс рефрактометрик усулини ўрганиши зарур.
Мева-сабзавотлар таркибида органик кислоталар мухим ахамиятга эга бўлиб уларнинг мазасини белгиловчи ҳисобланади. Шунинг учун кислоталилик даражасини замонавий физика-химиявий усулларни қулланган холда ўрганиши керак бўлади. Булардан ташқари услубий курсатма ҳом ашёлардан бирламчи ишлов маҳсулотларини олишга катта эътибор берилган талаба лаборатория шароитида бодринг ёки помидорни тузлаш, маринадлашнинг, томат шарбати олишни, мева пюрелари тайёрлашни ҳам ўрганади ва ниҳоят маҳсулотларни сақлашда(олма, картошка ва бошқалар) миқдорий йўқотишлар. Сифати пасайиши холлари ёки маҳсулотни хам сақлашда иқтисодий самарадорликни ҳисоблашларни хам ўрганади. Ушбу услубий қулланма мева сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш технологияси фанидан лаборатория машғулотларини олиб боришда ёрдам беради.
Услубий курсатма ҳақида узининг фикр мулохозаларини билдирган ходимларга миннатдорчиликни билдирамиз.

II. Мева ва сабзавотларнинг сақлашни биологик асослари
II. Мева ва сабзавотларнинг сақлашни биологик асослари
2.1. Мева-сабзавотларнинг сақлашга чидамлилигини белгилайдиган хусусиятлар теришга бўлган талаб, териш усуллари ва уларнинг аҳамияти
Мева ва сабзавотлар йилнинг маълум бир даврида етиштирилади ва инсоннинг озиқланиши учун зарур бўлган бир қўатор моддалар – витаминлар, минерал тузлар, углеводлар, органик кислоталар ва бошқаларнинг асосий манбаи ҳисобланади.
Мева ва сабзавотларни сақлашдаги асосий вазифа уларнинг физикавий ва кимёвий таркибни, яъни ташқи кўринишини, ранги, мазаси ҳамда озиқ-овқатлик қиймати ва бошқа хусусиятларини сақлаб қолишдан иборат. Шу сабабли мева ва сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлашни тўғри ва илмий асосда ташкил қилиш аҳолини йил мобайнида ушбу маҳсулотлар билан таъминлаш муаммосини ҳал қилади.
Мева ва сабзавотларни сақлашда бўладиган биологик ва физиологик жараёнларни чуқур ўрганиш ва бу борада аниқ фикрга эга бўлиш маҳсулотларни сифатли қилиб сақлашда муҳим аҳамиятга эга.
Мева ва сабзавотларнинг сифатли сақланиши учун сақлаш мобайнида уларда қандай жараёнлар боришини ва бу жараёнларнинг боришига ташқи муҳитнинг қайси омиллари таъсир қилишини билиш зарур.
Мева ва сабзавотларни сақлашда вазннинг табиий равишда тушишини атиги бир фоиз камайтириш маҳсулотни ўнг минг тонналаб кўпайтиришга олиб келади. Шунинг учун мутахассислар мева ва сабзавотларни сақлашга эътиборни кучайтиришлари ва бу билан боғлиқ бўлган барча масалаларни чуқур ўрганишлари лозим.
Мева ва сабзавотларни маълум вақт давомида сифатини пасайтирмасдан ва оғирлигини минимал даражада йўқотиб сақланиш хусусияти уларнинг сақлашга чидамлилигини белгилайди. Мева ва сабзавотларнинг микроорганизмлар билан зарарланишига қаришилик кўрсатиш хусусияти уларнинг иммунитетлиги деб юритилади. Бу икала хусусият бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлиб, сақлашга чидамсиз бўлган маҳсулотлар одатда микроорганизмлар билан тезда зарарланади.
Маҳсулотларнинг сақлашга чидамлилиги уларни қулай шароитда сақлаш мцддати билан аниқланади. Мева ва сабзавотларни сақлашга чидамлилигини маълум зона ва фаслда ҳамда агротехник, технологик режимда намоён бўлиши сақланувчанлик деб юритилади. Сақланувчанлик одатда сақлаш даврида маҳсулотларни йўқотиш оғирлигини фоизларда ҳисобланган миқдори билан белгиланади.
Умуман олганда, мева ва сабзавотларнинг сақлашга чидамлилиги уларнинг табиий хусусиятидир. Шунинг учун бир навнинг ўзи ҳар хил шароитда турлича сақланиши мумкин.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 |


