Партнерка на США и Канаду по недвижимости, выплаты в крипто

  • 30% recurring commission
  • Выплаты в USDT
  • Вывод каждую неделю
  • Комиссия до 5 лет за каждого referral

O’ZBEKISTON TRANSPORT, YO’L VA KAPITAL QURILISH,

QURILISH INDUSTRIYASI XODIMLARI KASABA UYUSHMASI

MA R K A Z I Y K E N G A S H I

R A Y O S A T Q A R O R I

2011 yil «____»_________ Тoshkent sh. ___________ son

Касаба уюшмалари ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисида Низомининг янги таҳрири ҳақида

 


Касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятлари самарадорлигини ошириш, худудий бирлашмалар ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашларининг ўзаро ҳамкорликда фаолиятларини йўлга қўйиш, тармоқ касаба уюшмалари ташкилотларининг меҳнат муҳофазаси бўйича фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати 2011 йил 21 июлда 3-7 сонли қарори билан янги таҳрирда “Касаба уюшмалари ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисида Низом” ҳамда юридик хизмати, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими Низомлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашларидаги меҳнатни муҳофаза қилиш, юридик, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимларининг ишини ташкил этиш бўйича Тартиби тасдиқланган.

Меҳнат муҳофазаси соҳасида юқоридаги Низом талабларини бажариш мақсадида

Касаба уюшмаси МК Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:

НЕ нашли? Не то? Что вы ищете?

1.“Касаба уюшмалари ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисида Низом” (1- илова) ишда қўллаш ва бажариш учун қабул қилинсин.

2.Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги касаба уюшмалари Кенгашларини раислари зиммасига:

-2011 йилнинг 15 декабрига қадар ушбу Низомни касаба уюшмаси барча бошланғич ташкилотларига етказиш;

-меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида фаолиятларини Низом ва юқорида қўрсатилган Тартибда тўла бажариш;

-меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлари тўғрисида маълумотларни Низомда келтирилган шакл ва белгиланган муддатларида касаба уюшмаси Марказий кенгаши ҳамда худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларига кенгашларидаги тақдим этиш;

- касаба уюшмаси Кенгаши мажлисида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича масалаларни ҳар чоракда кўриб чиқиш топширилсин.

3. Ўзбекистон қурилиш ва қурилиш ашёлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатининг 2011 йил 4 январдаги “Касаба уюшма ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги Низом ва бу соҳада касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари ва улардан фойдаланишга оид Қўлланма ҳақида” ҳақидаги 22-15 қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш касаба уюшмаси Марказий Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўйича бўлим мудири юклатилсин.

Касаба уюшмаси МК раиси


Касаба уюшмалари ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисида

Н И З О М

(янги таҳрири)

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ходимларнинг меҳнат шароити ва муҳофазасига оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, касаба уюшмаларининг Марказий кенгашлари, Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашлари ҳамда ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши тасарруфидаги ташкилотларининг (кейинги ўринларда – “Касаба уюшмалари” деб аталади) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (кейинги ўринларда – “Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати” деб аталади) – давлат ва хўжалик идоралари олдида ходимларнинг меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган касаба уюшма ташкилотларининг таркибий бўлинмасидир.

Федерация Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсатининг 2011 йил 27 январдаги 1-7 сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг бўлимлари тўғрисида”ги ва мазкур Низомларга мувофиқ ташкил этади.

3. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини йўлга қўйиш учун:

-ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсатининг қарори билан тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими тузилади;

-касаба уюшмаси Марказий кенгашида меҳнатни муҳофаа қилиш бўйича бўлим ёки бош мутахассис ёхуд етакчи мутахассис лавозими жорий этилади.

4. Бўлим мудири ҳамда бош мутахассис лавозимларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида камида 3 йиллик иш стажига, етакчи мутахассис ҳамда мутахассис лавозимларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлган олий-техникавий маълумотли шахслар тайинланади.

5. Касаба уюшмалари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўзаро фаолиятларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг тегишли қарори билан тасдиқланадиган Тартибга мувофиқ амалга оширадилар ва қуйида кўрсатилган муддатларда:

1) Бошланғич касаба уюшма қўмиталари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўз фаолиятлари тўғрисида ҳар чорак (уч, олти, тўққиз ой) якунлари бўйича жорий йил ҳар чорагидан кейинги ойнинг 10 санасигача чораклик ва кейинги йилнинг 10 январигача йиллик маълумотномани 1-иловага биноан, Тармоқ касаба уюшма ташкилотига;

2) Тармоқ касаба уюшмалари жорий йил ҳар чорак (уч, олти, тўққиз ой) якунлари бўйича жорий йил ҳар чорагидан кейинги ойнинг 20 санасигача чораклик ва кейинги йилнинг 20 январигача йиллик маълумотномани 2-иловага биноан, касаба уюшмаси Марказий кенгаши ва худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига;

3) Касаба уюшмалари жорий йил ҳар чорак (уч, олти, тўққиз ойлик) якунлари бўйича жорий йил ҳар чорагидан кейинги ойнинг 1 санасигача чораклик ва кейинги йилнинг 1 февралигача йиллик маълумотномани 2-иловага биноан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига йил бошидан эътиборан ортиб борувчи якун тарзида умумлаштириб, таҳлил этган ҳолда тақдим этиб борадилар.

6. Барча касаба уюшма ташкилотлари корхоналарда рўй берган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида ойлик маълумотни:

1) Тармоқ касаба уюшма ташкилотларига ўтган ой ҳисоботини навбатдаги ойнинг 1 санасидан 3 санасигача;

2) Тармоқ касаба уюшма ташкилотлари касаба уюшмалари Марказий кенгаши ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига ўтган ой ҳисоботини навбатдаги ойнинг 3-санасидан 6-санасигача;

3) Касаба уюшмалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ўтган ой ҳисоботини навбатдаги ойнинг 6-санасидан 10-санасигача 3-иловага биноан йил бошидан эътиборан ортиб борувчи якун тарзида умумлаштириб, таҳлил этган ҳолда тақдим этиб борадилар.

II. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари қуйидаги масалалар бўйича ўз хизмат доирасига кирувчи касаба уюшмалари ишини йўналтириб боради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади:

1) хавфсиз меҳнат усуллари бўйича йўриқномаларига, тасдиқланган технологик регламент ва иш тартиби, машина, механизм ва бошқа ишлаб чиқариш жиҳозларининг фойдаланиш қоидаларига ҳар бир ходим оғишмай риоя этиши учун меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашда;

2) касаба уюшма қўмиталарининг тегишли комиссиялари ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар иштирокида меҳнатни муҳофаза қилиш устидан уч босқичли маъмурий-жамоат назоратини барча жойларда ўрнатиш, бунинг учун корхоналардаги иш жойларида меҳнат шароити, дастгоҳлар, машиналар ва асбоблар, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларининг техник ва санитар ҳолатларини улар томонидан мунтазам текшириб боришда;

3) меҳнат муҳофазаси ойлиги, хавфсизлик кунлари, меҳнат шароитлари ва техника хавфсизлигини яхши ташкил этиш бўйича кўрик-танловларни ташкиллаштириш ва ўтказишда;

4) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва меъёрлар
талабларига жавоб бермайдиган технологик жараёнлар, дастгоҳлар, машиналар ва бошқа ускуналарга ўзгартиришлар киритишни талаб қилишда ва улардаги аниқланган меъёрлар бузилишлари бартараф қилингунга қадар тўхтатиб қўйиш талабини киритишда;

5) қурилаётган (қайта қурилаётган) ишлаб чиқариш объектларини лойиҳаларини меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари талабларига мос келишини экспертиза қилишда, уларни қабул қилишда;

6) жамоа шартномалари ва келишувларини ташкилий ва услубий жиҳатдан тузишда ва уларни экспертизадан ўтказишда;

7) болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг техник ҳолатини, мавсумга тайёргарлигини ўрганишда.

III. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 24-моддаси ҳамда Меҳнат кодексининг 9 ва 223-моддаларида белгилаб қўйилган ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда, касаба уюшма ташкилотлари номидан:

1) давлат бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар
олдида (уларнииг қайси муассасага қарашлилиги, мулк ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар) ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қилиши;

2) меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва келишиб олишда иштирок этиши;

3) ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари ишида иштирок этиши;

4) ишлаб чиқаришдаги касб касалликларини текширишда иштироқ этиши;

5) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) мажлисларида иштирок этиши;

6) ходимларнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ёки ўз меҳнат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарар қопланиши учун ҳамда уларнинг соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқлари камситилган бошқа ҳолларда касаба уюшмалари ўз ташаббуси билан ёки ходимларнинг аризаларига биноан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво аризалари билан судга мурожаат этишганда касаба уюшма қўмитаси ёки ходимнинг ваколатли вакили сифатида судда қатнашиши;

7) меҳнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда, шунингдек ўта нохуш ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларда ишловчи ходимларга давлат бошқарув идоралари белгилаган меъёрларда махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари, ювиш ва дезинфекция воситалари, сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқатлари бепул берилишини талаб қилиши;

8) иш берувчи, мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идорасидан меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилиши;

9) ходимларнинг соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдирувчи ишлаб чиқариш участкалари, устахоналар, дастгоҳлар ва бошқа ускуналардан фойдаланиш, улар меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолга келтиргунга қадар тўхтатиб қўйиш талаби билан ваколатли давлат назорат органларига мурожаат қилиши мумкин.

9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 11-моддасига асосан, ходимларнинг меҳнати муҳофаза қилинишига ва ҳуқуқий ёрдам олишга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тегишли масалалар ечими ваколатига кирувчи иш берувчига, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви идораларига ҳамда жамоат ташкилотларига мурожаат қилишлари ва бу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳаракатларни амалга оширишга, яъни:

1) суд жараёнида, шунингдек ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқаётган органларда исбот тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган фактларни сўраб олиш ва маълумотлар йиғишга;

2) давлат органларидан ва корхоналардан ходимларнинг ҳақ-ҳуқукларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган маълумотномалар, тавсифномалар, экспертларнинг хулосалари ва бошқа ҳужжатларни сўраб олиш ва қабул қилишга;

3) жамланган материалларни ходим ишини кўриб чиқаётган судларга ва бошқа давлат органларига тақдим этишга;

4) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар, норма ва қоидалар ҳамда мазкур Низом талабларига риоя этмаган ёки риоя этмасликда ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) аниқланган ҳар қандай ҳолатларда иш берувчи (мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идоралари) ва касаба уюшма органларига тақдимномалар (4-илова) бериш ва уларнинг бажарилиши юзасидан назорат олиб боришга;

5) иш берувчи ёки мансабдор шахсларга берилган тақдимномалар бўйича унда кўрсатилган муддатларда ахборот олинмаган ҳолларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва меъёрларнинг бузилишлари тўғрисидаги ҳужжат (тақдимнома ёки маълумотнома)ларни уларнинг юқори бошқарув идораларига ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи давлат органларига қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш учун топшириш ҳамда кўрилган чоралар ва натижалари тўғрисида маълумотлар олишга;

6) қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳаракатларни бажаришга ҳақлидирлар.

IV. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

11. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими ўз вазифаларининг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

V. НИЗОМНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

12. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш касаба уюшма органлари раҳбарияти ва юқори турувчи меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади.

Юқори турувчи меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари ўз ваколатлари доирасида ушбу Низом талабларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан бузилиши аниқланган ҳолларда айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортишга йўналтирилган чоралар кўради.

“Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза

қилиш хизмати тўғрисида”ги Низомга

1-илова

____________________________________________________________

(корхонанинг тўлиқ номи)

касаба уюшма қўмитасининг 20__ йилнинг _________ давомида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олиб борган ишлари тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Корхонадаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар сони ___ нафар

т/р

Кўрсаткичлар

Жами

1

2

3

1.

Касаба уюшма аъзолари сони

2.

Жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича режалаштирилган тадбирлар сони / уларга сарфланадиган маблағ миқдори (минг. сўм), шу жумладан:

2.1.

- меҳнат муҳофазаси бўйича битими (меҳнатни муҳофаза қилишга доир тадбирлар режаси ва сарф-харажатлар сметаси)га кўра тадбирлар сони / маблағ миқдори (минг сўм)

2.2.

- махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари учун маблағ миқдори (минг сўм)

2.3.

- сут (ёки шунга тенг бошқа сут маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқатлари учун маблағ миқдори (минг сўм)

2.4.

- гигиена воситалари (ювиш воситалари ёки совун) учун маблағ миқдори (минг сўм)

3.

Жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бажарилган тадбирлар сони / уларга сарфланган маблағ миқдори (минг. сўм), шу жумладан:

3.1.

- меҳнат муҳофазаси бўйича битими(меҳнатни муҳофаза қилишга доир тадбирлар режаси ва сарф-харажатлар сметаси)га кўра тадбирлар сони / маблағ миқдори (минг сўм)

3.2.

- махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари учун маблағ миқдори (минг сўм)

3.3.

- сут (ёки шунга тенг бошқа сут маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқатлари учун маблағ миқдори (минг сўм)

3.4.

- гигиена воситалари (ювиш воситалари ёки совун) учун маблағ миқдори (минг сўм)

4.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳар бир ходимга сарфланган маблағ миқдори (минг сўм)

1

2

3

5.

Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сони, жами:

5.1.

Ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар сони / қўмита йиғилишида кўриб чиқилганлари

5.2.

Оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар сони / қўмита йиғилишида кўриб чиқилганлари

5.3.

Меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси белгиланган ходимлар сони

6.

Ишлаб чиқаришдаги касб касалликларини текшириш комиссияларида иштирок этилди / аниқланган касб касалликлари сони

7.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) мажлисларида иштирок этилди / меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси белгиланган ходимлар сони

8.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли меҳнат лаёқатини вақтинчалик йўқотган ходимлар сони / меҳнатга лаёқатсизлик кунлари сони

9.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллар сони / шу жумладан, ўқитилганлари

10.

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан аниқланган ва касаба уюшма қўмитаси ёки иш берувчига йўлланган қонун, қоида ва меъёрлар талабларининг бузилишлари сони / бартараф қилинганлари

11.

Қонун, қоида ва меъёрлар талаблари бузилишларининг бартараф этилиши юзасидан юқори касаба уюшма ташкилотларига ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларга қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш учун топширилган ҳужжатлар сони / белгиланган тартибда чора кўрилганлари

Касаба уюшма қўмитасининг раиси ________ _____________________

(имзо) (исми шарифи ва фамилияси)

«____» ___________ 20__ йил

“Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза

қилиш хизмати тўғрисида”ги Низомга

2-илова

20__ йилнинг _________ давомида

_____________________________________________________________________________ (касаба уюшма ташкилотининг тўлиқ номи)

меҳнатни муҳофаза қилиш борасида олиб борган ишлари тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизматидаги ходимлар сони ___ нафар, касаба уюшма аъзолари сони ___ нафар

Т. р.

Кўрсаткичлар

Ҳисобот даврида

Жами

Шу жумладан тармоқ касаба уюшмалари (вилоят кенгашлари)да

1

2

3

4

1.

Жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича режалаштирилган тадбирлар сони / уларга ажратилган маблағ (минг. сўм)

1.1.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бажарилган тадбирлар сони / уларга сарфланган маблағ (минг. сўм)

1.2.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳар бир ходимга сарфланган маблағ (минг сўм)

2.

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан хизмат кўрсатилаётган бошланғич касаба уюшма қўмиталар (корхоналар) сони / улардаги ишловчилар сони

3.

Фаолияти ўрганилган касаба уюшма қўмита (ташкилот)лари сони

3.1.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича аниқланган қонун, қоида ва меъёрлар бузилишлари сони

3.1.1.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга киритилган тақдимномалар / улардаги бандлар сони

3.2.

Касаба уюшма органлари аралашуви билан бартараф қилинган камчиликлар сони

1

2

3

4

3.2.1.

Корхоналарнинг юқори бошқарув идораларига ва давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларга қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш учун топширилган ҳужжатлар сони / белгиланган тартибда чора кўрилганлари

4.

Ишлаб чиқаришда жароҳат олган ходимлар ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг нечтасига ҳуқуқий маслаҳатли ёрдамлар берилган

5.

Ходимларга етказилган зарарни иш берувчи томонидан ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши бўйича келиб чиққан меҳнат низолари меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари иштирокида суд жараёнида кўриб чиқилган ишлар сони

6.

Ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари ишида иштирок этилди / шундан қабул қилинган ишлаб чиқариш воситалари сони

 

7.

Ишлаб чиқаришдаги касб касалликларини текшириш комиссияларида иштирок этилди / аниқланган касб касалликлари сони

 

8.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) мажлисларида иштирок этилди / меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси белгиланган ходимлар сони

 

9.

Ходимларнинг меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқлари камситилган ҳолларда касаба уюшмалари ўз ташаббуси билан ёки ходимларнинг аризаларига биноан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга киритган даъво аризалари сони / шундан қаноатлантирилганлари

 

10.

Меҳнат муҳофазаси ҳолати устидан уч босқичли маъмурий-жамоат назорати йўлга қўйилган жами корхоналар сони / шундан ҳисобот даврида йўлга қўйилганлари

 

11.

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг техник ҳолати ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлигини атрофлича ўрганишлар сони / берилган тақдимномалар сони

 

11.1.

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида аниқланган камчиликлар сони / улардан бартараф этилганлари

 

1

2

3

4

12.

Меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган вакиллар сони / шу жумладан ўқитилганлари

 

13.

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан аниқланган ва касаба уюшма қўмиталари ёки иш берувчиларга йўлланган қонун, қоида ва меъёрлар талабларининг бузилишлари сони / бартараф қилинганлари

 

14.

Касаба уюшма органларининг мажлиси ва йиғилишларида кўриб чиқиш учун меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан тайёрланган ҳужжатлар сони,

шу жумладан:

 

14.1.

ҳудудий тармоқ Кенгаши мажлиси, Кенгаш Раёсати йиғилишларида кўриб чиқиш учун тайёрланган ҳужжатлар сони

 

Касаба уюшма ташкилотининг раҳбари ________ ________________________

(имзо) (исми шарифи ва фамилияси)

“____” ___________ 20__ йил

Эслатма:

Касаба уюшмалари Марказий кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашлари мазкур маълумотноманинг 3, 3.1, 3.2, 4 ва 12-бандлари бўйича кутилаётган маълумотларни ҳар чоракдан кейинги ойнинг 3 санасигача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига тезкор равишда етказади.

“Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза

қилиш хизмати тўғрисида”ги Низомга

3-илова

__________________________________________________________________________ да (корхона, ҳудуд, тармоқ номи)

20__ йилнинг _________ ойида рўй берган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида

ОЙЛИК МАЪЛУМОТ

КУ қўмитаси, Марказий кенгашларнинг ҳудудий тармоқ кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар КУТБК, Марказий кенгаш номи

Бахтсиз ҳодисаларнинг умумий сони

Шу жумладан

Меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси

(фоизи) ўрнатилганлар сони

Боқувчисини йўқотганлик ҳуқуқига

эга бўлган фуқаролар сони

Ҳисобланган бир йўла нафақа миқдори

(минг сўм)

Бир йўла тўланадиган нафақадан

қарздорлик миқдори

(минг сўм)

Соғлиғига етказилган зарар учун

ойма-ой тўланадиган пул

миқдори (минг сўм)

Соғлиғига етказилган

зарар учун ойма-ой

тўланган пул

миқдоридан

қарздорлик (минг сўм)

Оқибати оғирлари/оғир жароҳатланганлари

Ўлим билан тугаган/ҳалоқ бўлганлари

Ойлар сони

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

“____” ___________ ________ __________________

(имзо) (исми шарифи ва фамилияси)

Эслатма:

1. Ойлик маълумот (олган жароҳатнинг оғирлик даражаси ёки оқибатидан қатъий назар) фақат бахтсиз ҳодиса рўй берганда ва 7, 8, 9, 10, 11 устунлар бўйича ўзгаришлар бўлган ҳоллардагина тақдим этилади.

2. Ойлик маълумот аввалам бор телефонда ва электрон почта орқали тақдим этилиб, кейинчалик ёзма равишда тасдиқланади, шунингдек маълумот йўқолганда қайта тақдим этилиши ҳам мумкин.

3. Бахтсиз ҳодиса (гуруҳли, оқибати оғир ва ўлим билан тугаганлари)ни қисқача таърифлаш, яъни ходимнинг исми, шарифи ва фамилияси, туғилган йили, боқимандалар сони, касби ва бахтсиз ҳодисанинг тафсилотлари баён этилиши керак.

“Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза

қилиш хизмати тўғрисида”ги Низомга

4-илова

_______________________________________________________________

(касаба уюшмаларининг номи)

_______________________________________________________________

(меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимининг исми, шарифи)

Кимга:__________________________________________________________

(иш берувчи ёки масъул ходимнинг мансаби ва исми, шарифи)

_______________________________________________________________

Нусҳаси: Касаба уюшма қўмитаси раиси _______________________ га (назорат учун)

“___“_________ 20__ йил ___ сонли

Т А Қ Д И М Н О М А

Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонуни”нинг 11-моддасига мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя этиш бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги талабларнинг бажарилишини таъминлашингизни сўрайман:

Т/р

Аниқланган камчликлар ва уларни бартараф

этиш бўйича талаблар

Бажариш муддати

Изоҳ

1 1

2

3

4

Тақдимноманинг бажарилганлиги тўғрисида унда кўрсатилган муддатлар тугагач ёзма равишдаги ахборотни юборишингизни сўрайман.

________________________________

________________________________ ____________ ____________ (Касаба уюшмаларининг номи ва меҳнатни (имзо) (исми, шарифи)

муҳофаза қилиш хизматидаги ходимнинг лавозими)

Тақдимномани олдим: ____________ ____________

(имзо) (исми, шарифи)