3. ДКМПнинг оилавий шаклида кўпинча тўлиқ АВ-блокада (12%) ривожланади, бу холат кузатувнинг ҳам эрта муддатларида (12 ойгача, 8 %), ҳам олис даврида (24 ойдан сўнг, 4%) қайд қилинган, яллиғланиш (1,3%) ва идиопатик (1,05%) шаклларида ўтказувчанлик бузилиши камроқ, ва асосан кузатувнинг узоқ даврларида пайдо бўлган. 4. Касалликнинг оилавий ва перипартал шакли идиопатик шаклига нисбатан ёшроқ ёш билан ассоциацияланади; оилавий шакли 40%дан ортиқ холларда она томонидан авлоддан авлодга ўтади; перипартал шакли юрак чап бўлаги камроқ яққолликда дилатацияси, СЮЕнинг кўпроқ барқарорликда кечиши (70 %) билан характерланади.
5. Хаёт прогнозини ўрганишдан маълум бўлишича, узоқ кузатув даврида (61,8±2,5ой) ижобийроқ якун касалликнинг перипартал шаклида (66%) қайд қилинган, ушбу кўрсаткич оилавий шаклида 32%ни ва идиопатик шаклида 35%ни ташкил қилган. ДКМПнинг оилавий шакли ва 35 ёшдан кичик ёшларда ушбу касаллик тез авж олиши хамда кузатувнинг биринчи 24 ойида ўлимнинг ишончли тарзда ўсиши билан тавсифланади.
6. Касаллик кечишининг клиник шаклларидан қатъий назар соғлом гуруҳга нисбатан яллиғланиш маркерлари даражаси (СРО) (7,2±0,6 мг/л), циркуляцияланувчи иммун комплекслар (ЦИК) (43±2,4), яллиғланувчи цитокинлар (ЎНО-б - 8,6±0,9 пг/мл; ИЛ-6- 7,9±0,5 пг/мл), қон зардобида миокард тўқимасига АТ титрининг (101,7±14,3) уч карра ўсиши аниқланган. Бунда СЮЕ юқори ФС яллиғланиш цитокинлар (ЎНО-б - 15,3±3,8 пг/мл; ИЛ-6-11,1±0,6пг/мл), яллиғланиш маркерлар (СРО-10,6±1,4 мг/л), ЦИК (43±2,4) юқори концентрацияси ва миокард тўқималарига АТ титри нисбатан паст даражаси билан характерланади.
7. ДКМПли беморларда бутун гурух бўйича кечиш шакли ва ЮЕ оғирлигидан қатъий назар назорат гуруҳига нисбатан ИРИнинг 23% га ишончли пасайиши кузатилган. Бунда миокард тўқималарига АТ титри энг юқори даражаси касалликнинг тасодифий топилма босқичида ва ДКМПнинг оилавий шаклида аниқланган. 8. Ўзбек миллатига мансуб ДКМПли беморларда соғлом кишиларга нисбатан AЎФ гени I/D полиморфизми D-аллели ва I/D гетерозигот генотипи (44,1%) учраши частотаси ишончли тарзда юқорилиги аниқланди хамда D-аллел ва I/D генотип ташувчанлиги ДКМП ривожланиши нисбий хавфи ишончли ошиши билан ассоциацияланади. АЎФ гени DD-генотипи ташувчи-ларида юрак ўлчами катталашиши (КТИ, ОДҲ ва ЧҚММ) ІІ генотип ташувчиларига нисбатан юқорилиги ва бунда I/D генотип оралиқ ҳолатга эга бўлган. Лизиноприлнинг антиремоделловчи самараси АЎФ генининг DD-генотипи гурухидада яққолроқ намоён бўлган. 9. Перипартал кардиомиопатияли беморларда 12 ойлик ЮЕ станданрт терапияси таъсирида ЧҚ функциясининг буткул тикланиши 38% ҳолатларда қайд қилинди, бу эса ушбу даволаш самарадорлигининг солиштирма гуруҳлардан тўрт баробар юқорилигини кўрсатади; яъни идиопатик шакли (9,3%) ва оилавий шаклида (8%). 10. ЮЕ стандант даволаш фонида глутатион билан иммунотерапия курсини ўтказиш (бир ой давомида 600 мг/сутка) иммунологик параметр-ларнинг 22,6%га яхшиланиши ва жигар фаолияти кўрсаткичларининг барқарорлашиши, бунда ЮЕ авж олиши билан боғлиқ такрорий шифохонага ётиш сони ишончли тарзда пасайиши кузатилган. 11. Бирламчи кўрикда рўйҳатга олинган ЮЕни юқори ФС, бемор ёши ёшлиги, ҚЭнинг юқори градациялари, ОСХ/ОДХ>0,66 индекси кузатувнинг 1, 2 ва 5 йиллик даври учун мустақил ўлим хавф омили хисобланади. 12. Кузатувнинг биринчи йили давомида ўлим хавфи биромилли регрессион таҳлил натижалари бўйича ДКМПнинг оилавий шаклида 10 баробар, ёши ёш ва ЮЕ юқори ФС мавжуд беморларда 6 карра ортади. Артериал систолик гипотензия (САБ<100мм. см уст.), ЭКГда QRS комплекси патологик ўзгаришлари, ҚЭ юқори градациялари, ЧҚ паст ОФ (<34%) ва ЧҚнинг катталашгани (ОСҲ>178 мл) каби хавф омиллари ўлим хавфини 1,5-2,5 баробарга оширади. 13. Кўп омилли логистик регрессион услуби асосида яратилган ўлим хавфини бахоловчи юқори самарали прогнозловчи модел кузатувнинг биринчи йили мобайнида бирламчи кўрикда рўйхатга олинган қуйидаги параметрларни ўз ичига олади: ЮЕ юқори ФС; бемор ёши ёшлиги; артериал гипотония; Гис тутами оёқчалари блокадаси ва/ёки Q/QS патологик тишчалари; тез-тез, жуфт, гуруҳли қоринчалар экстрасистолиялари; ОСҲ/ОДҲ> 0,66 нисбати. Модел прогнози аниқлиги 80 % ни ташкил қилади.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 |


