Мавзу: Махаллий бюджетларнинг кушимча даромад манбааларини шакллантириш масалалари.
(Кашкадарё вилояти мисолида.)
Кириш.
1.Боб. Махаллий бюджет даромадларини шакллантиришнинг назарий асослари.
1.1. Худудни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришда Махаллий бюджетларнингроли.
1.2. Махаллий бюджет даромадларинингшаклланишини назарий асослари, таркиби ва механизми.
1.3. Махаллий бюджет даромадлари базасини мустахкамлашда ривожланган ва ривожланаётган давлатларинингтажрибалари.
2.Боб. Узбекистон Республикасида махаллий бюджет даромадларини шаклланиш холатини тахлили ва муаммолари.
2.1.2.1.Махаллий бюджетларнингдаромадлар базасини иктисодий тахлили.(Кашкадарё вилояти мисолида)
2.2.Махаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш муаммолари.
3.Боб. Махаллий бюджет даромадлари базасини мустахкамлаш ва такомиллаштириш йуллари.
3.1.3.1. Махаллий соликлар ва йигимларни ундиришда махаллий хокимиятларнинг ролини ошириш
3.2.3.2.. Махаллий бюджет даромадларинингшакллантириш механизмларини такомиллаштириш йуллари.
Кириш.
Тадкикот мавзусининг долзарблиги. Махаллий бюджетлар Узбекистон Республикаси давлат бюджетида мухим таркибий кисмни ташкил этади ва махаллий хокимиятларнинг фаолият курсатишларида молиявий манба булиб хисобланади. Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги “Бюджет тизими тугрисида”ги конунида “Махаллий бюджет - Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шахар пул маблаглари жамгармасини ташкил этувчи бир кисми булиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори кузда тутилиши к¤рсатилган.
Махаллий бюджетлар тизими махаллий талаб-эхтиёжларни туларок ундиришни хамда давлатнинг марказлашган тартибда амалга оширадиган тадбирларнинг бажарилиши билан чамбарчас богланган холда ижро этишга имкон яратиб беради.
Махаллий бюджетлар даромадлари асосан махаллий соликлар ва умумдавлат соликларидан ажратмалар хисобига шаклланади. Республика ва махаллий бюджетлари уртасидаги муносабатларни, богликликни янада такомиллаштириш, шубхасиз регионларни иктисодий ривожлантириш улар уртасидаги иктисодий номутаносибликка мумкин кадар бархам беришдан иборат. Бундан ташкари, махаллий бюджетларга тушумларнинг янги манбаларини кидириб топиш, солик ундиришнинг прогрессив тизимини жорий килиш ва мавжуд солик тушумлари асосини такомиллаштириш сохасида бир канча ишлар амалга оширилган булсада бу ишларнинг хакикий холати хали тулик урганилмаган. Шу сабабли махаллий бюджет фаолиятини хамда махаллий бюджет даромадлари базасини урганиб чикиш ва тахлил килиш зарурдир.
Тадкикотнинг максад ва вазифалари. Диссертациянинг асосий максади махаллий бюджетларнинг кушимча даромад манбасини шакллантириш ва мустахкамлашга оид муаммоларни хал килишда ва уларнинг хозирги холатини тахлил килишда ривожланган давлатлар тажрибасига таяниб, бу тажрибаларни Республикамизнинг махаллий шароитидан келиб чиккан холда тадбик килиш буйича тавсиялар ишлаб чикишдир. Асосий эътибор Узбекистон Республикаси Давлат бюджети тизимида республика ва махаллий бюджетлар уртасида даромадларнинг узаро таксимланишига, шунингдек махаллий бюджетлар даромадлари базасини тахлил килишга ва кушимча даромад манбасини шакллантиришга каратилган.
Асосий максад ва тадкикот мантикига мувофик, куйидаги вазифаларни бажариш режалаштирилган:
- давлат бюджети таркибидаги республика ва махаллий бюджетлар уртасида даромадларнинг амалдаги булиниш тамойилларини урганиш ва махаллий бюджетларни тартибга солиш амалиёти юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
амалиётда кулланилаётган соликлар, туловлар ва йигимлар тизимида умумдавлат ва махаллий соликларни хар томонлама тахлил килиш. Ана шу тахлил килиш асосида такомиллаштириш йуналишларини ишлаб чикиш;
махаллий бюджетларга харажатларнинг етишмайдиган кисмини коплаш учун республика бюджетидан ажратиладиган дотацияларни тахлил килиш ва махаллий бюджетлар харажатларини уз маблаглар тушуми хисобидан молиялаштириш имкониятларини урганиш;
- махаллий бюджетга тушадиган солик базаларини кенгайтириш ва кушимча соликлар яратиш йулларни аниклаш;
Тадкикот предмети ва объекти. Мазкур диссертациянинг урганиш объекти килиб Узбекистон Республикаси Давлат бюджети, Республика махаллий бюджетлари, шунингдек Кашкадарё вилояти бюджети олинди. Тадкикот предмети умумдавлат ва махаллий бюджетларга ундириладиган даромадлардир.
Тадкикотнинг назарий ва услубий асослари. Илмий изланишнинг назарий методик асосларини хорижий ва узбек иктисодчи олимларининг бюджет сохасига ва соликка доир асарлари ташкил этади.
Диссертация предметини тадкик килишда Узбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар (Буюк Британия, Испания, Потугалия, Норвегия, Швеция, Япония, Белгия, Франция ва нихоят Америка Кушма Штатлари) молия сиёсати ва бюджет тизимининг ривожланишини акс эттирувчи статистик материаллар, йиллик хисоботлар, шунингдек Узбекистон Республикаси Солик Кодекси, Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Махкамасининг ушбу сохага тааллукли булган карорлари хамда меъёрий хужжатларидан фойдаланилди. Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг бюджет буйича режа ва хисобот курсаткичларидан магистрлик ишида маълумот базаси сифатида фойдаланилди.
Диссертациянинг илмий янгилиги. Бозор муносабатлари шароитида махаллий бюджетлар даромадлари базасини такомиллаштиришда худуд иктисодиётини баркарорлаштиришга ва молиявий ахволини мустахкамлашга оид муаммоларни хал килиш куйидаги аник тадкикот натижаларида куринади:
¨ ¨ илгор мамлакатлар бюджет тузилиши урганилиб тахлил килинади;
¨ ¨ дотацияда турувчи махаллий бюджетларга умумдавлат соликларидан ажратмалар микдорини купайтириш натижасида махаллий бюджетлар даромадларининг давлат бюджетидаги салмоги ошиши ва бу билан махаллий бюджетларнинг мустакиллиги таъминланиши курсатилади;
¨ ¨ махаллий бюджетларга ундириладиган махаллий соликлар ва йигимларнинг хакикий холати хакида аник тушунча берилади;
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490 сонли “Узбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йилги параметрлари ва асосий макроиктисодий курсаткичлари тугрисида”ги карорига асосан ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиги ва ободонлаштириш ишлари учун йигим бу иккала солик тури бирлаштирилди.
Ишнинг амалий ахамияти. Ишнинг амалий ахамияти шундан иборатки, баён килинган фикр-мулохаза, хулоса ва таклифлардан иктисодий олий укув юртларида молия ва соликлар буйича фанларни укитишда фойдаланилиши мумкин.
Магистерлик диссертацияси кириш кисми, учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат.
Диссертациянинг кириш кисмида махаллий бюджет даромадлари базасини такомиллаштириш йуналишлари, илмий ишнинг долзарблиги, тадкикотнинг максади ва вазифалари илмий ахамияти ва янгиликлари аникланган..
Диссертациянинг биринчи бобида махаллий бюджет даромадларини ташкил этишнинг назарий асосларига тухталган. Айникса, худудни иктисодий ривожлантиришда махаллий бюджетларнинг роли, бюджет даромадларини шакллантириш ва уларнинг таркиби, бюджет тизимининг принциплари асосий норматив хужжатлар ва кулланмалар асосида урганилиб, тахлил килинган.
Диссертациянинг иккинчи бобида махаллий бюджетлар тузилишининг амалдаги холати, яъни умумдавлат соликларидан ажратмалар микдори, республика бюджетидан бериладиган дотациялар, хамда махаллий соликлар ва йигимларнинг бюджет даромадларидаги салмоги тугрисидаги маълумотлар тахлил килинган.
Учинчи бобда махаллий бюджетлар даромадлари базасини урганиш оркали уларнинг хозирги кун талабларидан келиб чиккан холдаги муаммолари ва уларни мустахкамлаш истикболлари хакида фикр-мулохазаларини билдирган.
Диссертацияни хулоса кисмида махаллий бюджет даромадлари базасини мустахкамлашдаги муаммолар ва мустахкамлаш истикболлари тугрисида айрим фикрлар, хулосалар ва амалий тавсиялар берилган.
Жамият хар бир аъзосининг манфаатларини кондиришга мулжалланган бозор иктисодиётини куриш мустакил иктисодий сиёсат узагини ташкил этади. Бозор муносабатлариёа утиш билан боглик туб узгаришлар, утказилаётган ислохотларнинг узок давом этадиёан ва мураккаб жараёнлари иктисодиётни баркарорлаштириш юзасидан чоралар куришни талаб килади. Бунда молиявий муносабатлар Гоят мухим урин тутади. Молия сиёсати иктисодий сиёсатнинг таркибий кисми булиб, молияни ташкил этиш хамда ундан фойдаланиш, давлат уз функция ва вазифаларини амалёа оширишида курадиган чоралари мажмуига киради. Бундай сиёсат молия ресурсларини сафарбар килиш шакллари ва усуллари тизимида, уларни таксимлашда, молия конунларида, давлат даромадлари ва харажатлари таркибида уз ифодасини топади.
Бозор муносабатлариёа утиш жараёнида фойда, соликлар, акциялар, дивидендлар, ижтимоий сугурта, сармоя жамёармалари ва хакозо тушунчалар пайдо булди хамда кенг кулланилмокда. Хозирги ижтимоий-иктисодий формация амал килаётган молия муносабатларининг йигиндиси, давлатнингмолия муассасалари молия тизимини ташкил этади.
Давлат молияси ана шу тизимнингмухим кисми булиб колмокда. Давлат молия тизими уз иктисодий мохиятиёа кура ижтимоий махсулотни таксимлаш ва кайта таксимлаш жараёнида пайдо буладиёан пул муносабатлари давлат ихтиёрига келиб тушадиган, ижтимоий таъминот, мудофаа, бошкарув эхтиёжлари учун фойдаланадиёан пул ресурсларини шакллантириш билан боглик жамият бойлигини акс эттирувчи тизимидир. Бу жараёнда пул муносабатларининг субъектлари булиб, давлат корхоналари, бирлашмалари, ташкилотлари, муассасалари ва фукаролар хисобланади.
Давлат молия тизиминингасосини давлат бюджети ташкил этади. У бир томондан, ресурсларнинг хал килувчи кисмини узида жамлайди, иккинчи томондан эса барча молия бугинлари ва муассасаларининг узаро алокадорлигини таъминлайди, уларнинг фаолиятини мувофиклаштириб боради.
Бюджет - иктисодиётга, ишлаб чикариш жараёнига, хужалик хаётига давлат томонидан таъсир утказувчи воситадир. У давлат истеъмолининг молиявий асоси сифатида намоён булади, хамда давлат томонидан ижтимоий сохаларни бошкариш учун фойдаланилади.
Бюджетнинг даромад ва харажатлари таркибида давлатнинг ички ва ташки сиёсати мужассамланади, иктисодий ва ижтимоий жараёнлар, ишлаб чикаришнинг танлаб олинёан усулига хос булган зиддиятлар уз ифодасини топади.
Бюджетнинг бош функцияси давлатнинг яшаб туришига моддий шароит яратиш, ишлаб чикариш муносабатларини, такрор ишлаб чикаришни таъминлаш учун миллий даромадни кайта таксимлашда хизмат килади. Махаллий бюджетлар Узбекистон Республикаси давлат бюджетида мухим таркибий кисмни ташкил этади ва махаллий хокимиятларнинг фаолият курсатишларида молиявий манба булиб хисобланади. Махаллий бюджетлар тизими махаллий талаб-эхтиёжларни туларок кондиришни хамда давлатнинг марказлашган тартибда амалга оширадиган тадбирларининг бажарилиши билан чамбарчас богланган холда ижро этишга имкон яратиб беради. Махаллий хокимият органларига махаллий бюджет даромадларининг купайиши ва ресурсларнингтежамкорлик билан сарфланиши вазифаси юклатилади. Иктисодиёт ва маданиятнингюксалиш суръатлари тугридан-тугри махаллий хужалик захираларини сафарбар килиш, маблагларни тежаб ишлатиш борасидаги ишларни ташкил этиш билан бевосита боЁлик булади, бу эса уз навбатида Узбекистон Республикаси давлат бюджетининг ижросини таъминлашёа ёрдам беради.
Махаллий бюджетлар оркали махаллий худудларни ижтимоий-иктисодий жихатдан ривожлантиришни молиявий манбалар билан таъминлаб борилади..
Махаллий бюджетлар даромадларининг шаклланишидаги ушбу йуналишни Узбекистон Республикаси Президенти шундай таъкидлаган эди: “Давлат бюджети даромадларининг катта кисмини жойларга бериш, махаллий бюджетларни мустахкамлаш зарур. Бу эса минтакалар мустакиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини, бюджетнинг ижросидан манфаатдорлигини ва бу борадаги маъсулиятини ошириш имконини беради. Бундан ташкари, бу нарса махаллий бюджетларга тушумларнинг янги манбаларини кидириб топишга рагбатлантиради, жойларда бюджет интизомини мустахкамлайди”.
Узбекистонда олиб борилаётёан ислохотнинг чукурлашиши махаллий хокимият органларини худудларни ижтимоий-иктисодий ривожланишидаги ролини янада ошириб, молия-бюджет сохасидаги хукукларини кенгайтириш ва уларнинг молиявий базасини мустахкамлашни талаб килади. Махаллий бюджетларнинг салмоги ошиши устун равишда харажатларнинг ошиб бориши билан боглик. Яъни давлат иктисодни, ижтимоий инфраструктурани, ишчи кучини тайёрлаш билан боглик харажатларни жойларга бериб бормокда, Махаллий бюджетлардан давлат такрор ишлаб чикариш жараёнига таъсир этишда кенг фойдаланмокда, махаллий бошкарув давлатнинг жойларда максадга мувофик булган вазифаларини бажаради.
Узбекистон Республикаси махаллий бюджетлари томонидан харажатларни амалёа ошириш учун даромадларга эга булиши керак. Шунинг учун Махаллий бюджет даромадларини шаклланишининг амалдаги холати ва ушбу жараёндаги даромад манбаларини тахлил киладиёан булсак авваламбор даромадларнинг шаклланишига эътибор бериш лозим. Махаллий бюджет даромадларининг манбалари таркибига махаллий соликлар ва йигимлар, умумдавлат соликлардан ажратмалар, субвенциялар, дотациялар, ссудалар, мерос олиш, хадия этиш буйича умумдавлат мулкига утган маблаглар, жисмоний, юридик ва чет эл давлатлардан кайтарилмайдиган маблаглар, давлатмулкини жойлаштириш, фойдаланишга беришдан олинган даромадлар хамда бошка даромадлар киради.
Махаллий бюджетларни даромадларини шакллантириш Узбекистон Республикасинининг Бюджет тизими тугрисидаги конуннинг 18 моддасига асосан амалга оширилади. Шунга мувофик махаллий бюджетлар даромадлари уз даромадлари (махаллий соликлар ва йигимлар) ва юкори бюджетдан ажратиладиган ажратмалар (умумдавлат соликларидан ажратмалар, дотация ва субвенциялар) хисобидан шаклланади.
Умумдавлат соликларидан ажратмалар улуши хар йили махаллий бюджетларнинг уз даромадларининг тушуми хамда улар томонидан амалга ошириладиган харажатларнинг микдорига караб узгартириб борилади.
Умумдавлат соликларининг мухим хусусияти шундаки, республика бюджетига тушадиган соликлардан махаллий бюджетларни бошкариб бориш учун ажратма сифатида тушиши мумкин. Агар келгуси йили махаллий бюджетларнинг уз даромад манбалари (соликлари) купайиб колса, республика соликларидан ажратма беришнинг хожати колмайди. Республика ва махаллий соликлар ягона мохиятга эга булиб, бюджетга туланиши лозим булган туловлардир.
Шу билан бирга, умумдавлат соликларининг айрим турлари хам махаллий бюджетларни тулдириш манбаи сифатида махаллий бюджетлар ихтиёрида колдирилиши мумкин. Жумладан, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли карорининг 14-бандига асосан махаллий хокимият ва бошкарув органларининг тегишли бюджетларга тушумларининг тулик ундирилиши ва тасдикланган харажатларни уз вактида молиялаштирилиши буйича жавобгарлигини ва маъсулиятини ошириш максадида умумдавлат соликларидан тушумлар тулик хажмда махаллий бюджетлар даромадига утказилган.
Махаллий бюджетларнинг бу даромад турининг узига хос томонлар мавжуд.
Юкори бюджетлардан ажратиладиган субвенция ва дотациялар бошка даромад турларидан фарк килиб бу даромад турлари йил бошида тасдикланёан режа микдорида олинади. Яъни бу даромад турларига йил давомида узгартиришлар киритилмайди.
Республика иктисодиётида давом этаётган иктисодий ислохотлар соликларни иктисодий баркарорликни таъминловчи мухим восита сифатида уларни доимий ислох килиб боришни талаб килади. Хозирги кунда ахолининг даромадларининг салмогли хиссаси хусусий секторда шаклланмокда. Давлат томонидан бу дармомадларни бошкариш имкониятлари чекланган, бу даромадларни маъмурий тарзда давлат харажатларига йуналтириш бозор иктисодиёти принципларига зид. Факатгина соликлар оркали ахоли даромадларини бюджет даромадларига жалб килиш мумкин.
Купгина чет эл мамлакатларида махаллий бюджетлар даромадларини шаклланиши хар бир холати катъий коидаларга буйсиндирилган.
Худудий бюджетларни тузиш буйича конун асосида белёиланёан тамойилларга амал килишлари лозим. Улардан асосийлари бюджетнинг умумий баланстирилаштирилганлиги ва бюджетнинг туликлиги тамойиллари хисобланади. Бошкача айтганда, бу лойхада барча мулжалланётган даромад ва харажатлар уз аксини топиши керак.
Дунёнинг купгина мамлакатларида, жумладан Германияда соликлар давлатнинг асосий иктисодиётга таъсир этувчи мухим восита булиб хисобланади. Шунингучун мамлакат иктисодиётида куп тармокли ва турли туман соликлар тизими амал килади. Умумий холда 50 дан ортик соликлар мавжуд. Германияда турли даражадаги бюджетларни тулдирувчи даромад манбаси сифатида соликлар федераль, земель, хамкорликдаги (федераль ва земель), муниципаль ва черков соликларга булинади. Федераль соликлардан бошка бюджетларга ажратмалар килинмайди.
Земелларни бюджетларини шакллантиришда земель соликлари, федерация билан хамкорликдаги соликлардан улушлар, хамда фаолият (промысл) соликларидан улушлар хисобланади.
Буюк Британия, Испанияда хар бир маъмурий - худудий бирликлардаги жон бошиёа тугри келадиган даромадлардан келиб чиккан холда, марказий хокимиятлар бюджетдаги солик тушумлари сохаси буйича худудий органлар бюджетларини корректировка килишда хам иштирок этади. Жон бошига уртача даромади юкори булган худдудий органлар бюджетларидаги солик тушумларининг бир кисми марказий хокимият органлари томонидан олиниб даромад даражаси паст булган худудларга йуналтирилиши мумкин.
Худудий бюджет даромадлари махаллий соликлар ва йигимлар, соликдан ташкари туловлар, юкори бюджетдан ажратмалар хисобидан шаклланади. Ушбу даромадлар манбалари уртасидаги мутаносиблик худудий бошкарув органларига юклатилёан вазифалар, улар томонидан махаллий соликларни йигиш имконияти, шунингдек марказий хокимият органлари томонидан худудларга молиявий ёрдам курсатиш имкониятига боглик булади. Халкаро тажриба шуни курсатадики, иктисодий жихатдан ривожланган мамлакатларда худудий бюджетлар улуши давлатнинг умумий ресурслари хажмида юкори улушни ташкил этади. Масалан Португалияда бу курсатгич ЯИМ га нисбатан 3 %, Норвегияда - 15 %, Швецияда эса - 31 % ни ташкил этади.
Соликлар - худудий бюджетлар даромадининг асосий манбаи. Бюджетларга тушадиган барча соликларни икки гурухга булиш мумкин: махаллий соликлар ва юкори бюджетдан келадиган ажратмалар.
Хар бир мамлакатнинг солик конунчилигига асосан махаллий соликлар худудий бюджетларнинг муайян турларига бириктирилган. Ушбу солик ставкалари одатда махаллий бошкарув органлари томонидан белгиланади. Турли давлатларда бундай соликларнинг сони 20 тадан 100 тагача, уларнинг улуши эса худудий бюджетлар даромадларидаги улуши эса 30 % дан 70 % гача булган улушни ташкил этади.
Махаллий соликлар хам тугри ва эгри соликлардан иборт булади. Тугри соликларга солик туловчининг даромадидан ёки мулкидан олинадиган соликлар киради. Эгри соликлар эса товар ва хизматларни сотиш (сотиб олиш) вактида олинадиган соликлардан иборат.
Гарбий Европада махаллий соликлар тизимида тугри соликлар катта улушини ташкил этади: жами солик тушумларнинг70-75 % даромад, фойда ва мулк хисобидан олинадиган соликлар улушига тугри келади. Истеъмолдан олинадиёан соликлар 3-4 % ни ташкил этади, бошка соликлар 20 % ни ташкил этади. Японияда тугри соликлар улуши 85 % ни, эгри соликлар эса 15 % ни ташкил этади.
Тугри соликлар ичида фойда ва даромад хамда турли мулк соликлари таркиби анча фарк килади: скандинавия мамлакатларида барча солик тушумларининг 80-90 % даромад ва фойда солиги хиссасига тугри келади; Белгия, Германия, Австрияда бу курсатгич 50 % дан ошмайди. Бошка мамлакатларда эса худудий органлар бюджетларидаги солик тушумларнинг асосий кисми турли шаклдаги мулклардан олинадиган соликлар хисобидан шаклланади. Жумладан Ирландияда ягона махаллий солик хисобланади; Нидерландияда жами солик даромадларининг2/3 кисмини шу соликлар ташкил этади; Японияда 48 % солик даромадларини турар бинолари учун соликлар ва 21 % ни кучмас мулк учун соликлар ташкил этади.
Шунингдек махаллий соликларга юкори бюджетларга бириктирилган солик турларига худудий бошкарув органлари томонидан кулланиладиган устамалар хам киради. Устамалар микдорини худудий бошкарув органлари белгилайди. Купинча бундай устамалар даромад солигига, ер солигига, кушилган киймат солигига нисбатан кулланилади.
Даромад, фойда ва мулк солиги билан бир каторда бюджет тулдирувчи бошка солик ва туловларни хам жорий этадилар. Бундай соликлар ставкалари юкори булмасада муниципиалитетлар учун бу даромад манбалари хам мухим ахамият касб этади. Купинча кучмас мулк билан боглик битимларни расмийлаштириш учун солик; пештахта ва кучадаги реклама учун; итлар учун; маданий тадбирлар учун (фестиваллар, спорт мусобакалари ва бошкалар); уйин автоматлари учун; хисоблаш техникасини кайта сотишдан солик каби кушимча махаллий солик турлари хам кулланилади.
Францияда купчилик шахарларида коммунал жамоат транспортига солик белгиланган. Одатда у ахоли сони 30 мингдан юкори булган шахарларда кулланилади. Бу соликни ёлланиб ишловчилар сони туккизтадан юкори булган барча корхоналар тулайди. Махаллий хокимият органлари ахоли билан келишилёан холда бошка вактинчалик ва доимий соликлар - йуллар куввати учун, тротуарлар куриш учун, кучаларни супуриш учун ва бошка соликлар хам жорий этишлари мумкин.
Бир катор мамлакатларда ахлатни ташиш учун, электр-энергиядан фойдаланганлик учун ва шу каби бошка кушимча солик турлари кулланилади. Йул коидаларини бузганлик ва экология талабларига риоя этмаганлик учун кулланиладиган катъий жарималар хам махаллий бюджетлар даромадларини ошириш имконини беради. Бирок кушимча соликлардан тушадиган даромадларнинг умумий хажами нисбатан жуда кам.
2. Худудий бюджетларнингсоликдан ташкари туловлардан иборат булган даромадлари асосан муниципаль мулк булган корхоналар хисобидан олинадиган даромадлар, ижара даромадлари, пул йигимлари, хар хил жарималар, божлар, корхоналар ва ахолининг ихтиёрий туловларини уз ичига олади. Соликдан ташкари туловлар худудий бюджет даромадида жуда кам улушни эгаллайди. Уларнингулуши турли мамлакатларда 10 % дан 30 % ёача булган даражада узгариб туради.
Америка Кушма Штатлари иктисодий сиёсати эркин бозор муносабатлариёа асосланади. Оддий Америкаликлар ва Америка компанияларинингнима сотиб олиш, нимаёа пул солиш, уни тежаш ёки сарфлашни узлари хал килиши уларнингиктисодий тизими учун жуда катта ахамиятга эга. Мамлакатнингташки иктисодий алокаларида уларнинг сиёсати чет эл бозорларини узлаштиришни рагбатлантиришдан иборат. Бу энг йирик экспортчи булган Кушма Штатлар учун хам, бутун дунё учун хам жуда катта фойда келтиради. Сармоя эркин равишда бир жойдан иккинчи жойга утиб туриши натижасида иш уринлари ва бойлик яратилади.
АКШ иктисодиёти 90-йилларнингбошларида жиддий пасайиш даврини бошидан кечирган эди. 1993 йилнингиккинчи ярмидан бошлаб кутилмаганда тез сурьатлар билан иктисодий усиш бошланди. Бунёа 1992 йил февраль ойида КлинтоннингКонгрессга киритган иктисодий дастурини амалга ошириш ёрдам берди. Дастурда ривожланишнингучта ососий йуналиши белгиланган эди;
¨ ¨ иш билан бандликнинг зудлик билан усишини таъминлаши керак булган киска муддатли иктисодий рагбатлантириш чораларини ишга солиш;
¨ ¨ инфратузилмага, энергетикага, янги технологияларга, атроф-мухит мухофазасига, согликни саклашга, таълимга, ишчи кучини тайерлашга хамда мамлакат иктисодиёти учун хаётий мухим булган бошка сохаларга узок муддатли аник максадга каратилган инвестициялар буйича бир туркум таклифларни амалга ошириш;
¨ ¨ соликларни купайтириш ва хукумат харажатларини, шу жумладан, харбий эхтиежлар, ижтимоий дастурлар ва давлат аппаратини саклаб туриш харажатларини камайтириш хисобига бюджет такчиллигини кискартириш.
АКШ –федерал давлатдир. Шу сабабли, мамлакатда солик тизими уч боскичли булиб, федерал соликлар, штатларнингсоликлари ва махаллий соликларни уз ичиёг олади.
Федерал харажатлар умумдавлат харажатларинингтахминан 60 фоизини ташкил этади. 40 фоизи эса штатлар ва махаллий хокимият идораларининг бюджетларига тугри келади. 1995 йилда бюджетлар оркали ЯММнинг25 фоизга якини кайта таксимланди.
Федерал бюджет таркибида юридик ва жисмоний шахсларда олинадиган даромад солиги 54,3 фоизни (юридик шахсларда 9,3 фоиз, жисмоний шахслардан 45 фоиз), акцизлар 6,3 фоизни, совгалар ва меросдан олинадиган солик 1 фоизни, иш берувчилар билан окимлар томонидан баравар туланадиган ижтимоий таъминотга ажратмалар 27,6 фоизни, бепул тиббий ёрдамга ажратмалар 7 фоизни, иш берувчилар томонидан туланадиган ишсизлик нафакаларига ажратмалар 2 фоизни ташкил килади. Федерал бюджетнинг харажатлар кисми 20 та асосий бюджет тоифаларига, шу жумладан, миллий мудофаа, халкаро ишлар, кишлок хужалиги, транспорт, энергетикани ривожлантириш, согликни саклаш, ижтимоий сугурта харажатларига, давлат карзи буйича фоизлар тулашга ва хоказоларга булинади.
Штатларнинг бюджетларига солик туушумларининг умумий хажмида жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган даромад солиги 39 фоизни, махсулот сотишдан олинадиган солик 49 фоизни, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиги 2 фоизни, фойдали казилмаларни казиб чикарганлик учун табиий ресурсларнинг мулкдорлари томонидан туланадиган солик 2 фоизни, лицензияланадиган фаолият билан шугулланиш хукукини берганлик учун олинадиган лицензия йигимлари 6 фоизни ташкил килади.
Муниципиал маъмурлар жисмоний шахсларга даромад соликлари, акцизлар, компаниялардан лицензия йигимлари, касб учун солик, фойдали казилмаларни казиб чикарёанлик учун солик, жисмоний ва юридик шахсларнингмол-мулкиёа солик солишлари мумкин. Бу соликлар баъзи махаллий бюджетларда 75 фоизга етади.
Хар кандай иктисодий холатга карамай давлат уз мавжуд булишининг энг мухим омили унингуз олдида турган вазифаларини бажариш учун етарли булган молиявий маблагга эга булишидадир. Бу масалада давлат бюджет тизимининг мухим бугини булган махаллий бюджетлар даромадларини шаклланишининг узига хос жихатлари мавжуд. Бу узига хослик махаллий бюджетларнинг уз худудлари доирасида амалга оширадиган вазифаларидан келиб чикади.
Махаллий бюджетларнинг иктисодий томондан мустаккил фаолият олиб боришлари уларнингуз даромадлар манбаининг мавжудлиёи билан характерланади. Махаллий бюджетлар уз худудида турли йуналишдаги вазифаларини хал килиш учун етарли булган молиявий маблагга эга булишилари керак.
Республикамизда ер солиги ва мулк солиги махаллий соликлар туркумига 1998 йилдан бошлаб киритилди. Бу эса махаллий бюджетлар даромад базасини анчагина мустахкамланишига олиб келди: махаллий соликлар салмоги 1998 йилда 10,7 фоиздан 2000 йилда 18,1 фоизга етди.
Махаллий бюджетлар даромадларининг яна бир мухим манбаси бу жисмоний шахслар даромад солигининг махаллий бюджетларга узок муддатёа бириктирилиб куйилишидир.
Жисмоний шахсларнинг даромад солигига махаллий бюджетларнинг даромад манбаи нуктаи-назаридан олиб карайдиган булсак, улар махаллий бюджетлар учун ута мухим манбадир. Мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йул очилгандан кейин хусусий тадбиркорлар сони йилдан-йилга усиб бормокда. Куйида жадвалдан биз республикамиздаги тадбиркорлар сонининг1999 йилдан 2001 йилгача булган динамикасини куриб чикамиз:
Узбекистон Республикасидаги тадбиркорлик фаолияти билан шугулланадиган жисмоний шахслар микдори[1][1]
Минтакалар номи | 1993 | 1994 | 1995 | 1996 | 1997 | 1998 | 1999 | 2000 | 2001 | 2002 |
Коракалпок Респ. | 1482 | 5798 | 8340 | 8230 | 8486 | 8693 | 8636 | 8654 | 8121 | 8473 |
Андижон вил. | 7191 | 13573 | 20437 | 23629 | 24379 | 26886 | 27533 | 28092 | 28102 | 28378 |
Бухоро вил. | 4180 | 9370 | 11459 | 12056 | 13135 | 14228 | 13482 | 13729 | 14359 | 14712 |
Жиззах вил. | 935 | 3554 | 7833 | 8402 | 8060 | 10159 | 10098 | 10288 | 10208 | 10253 |
Кашкадарё вил. | 2114 | 5256 | 10169 | 10982 | 11223 | 12554 | 13749 | 12935 | 14360 | 15016 |
Навоий вил. | 1179 | 3673 | 6778 | 7359 | 8190 | 7995 | 8794 | 8136 | 8492 | 8679 |
Наманган вил. | 2430 | 7337 | 15064 | 14679 | 16735 | 19769 | 19787 | 19959 | 19982 | 20203 |
Самарканд вил. | 3865 | 10352 | 27830 | 25596 | 22923 | 24352 | 23174 | 23165 | 22394 | 22479 |
Сурхондарё вил. | 1381 | 4031 | 9241 | 10113 | 10426 | 11394 | 11724 | 11519 | 11521 | 11587 |
Сирдарё вил. | 829 | 3949 | 6896 | 6288 | 6618 | 8189 | 7441 | 6463 | 6781 | 6803 |
Тошкент вил. | 3884 | 8870 | 18283 | 22881 | 21420 | 24267 | 20754 | 19154 | 20282 | 20788 |
Фаргона вил. | 4091 | 14014 | 27553 | 27430 | 27049 | 29189 | 29548 | 28820 | 28841 | 29017 |
Хоразм вил. | 1706 | 8917 | 11700 | 12021 | 12357 | 12537 | 12117 | 13032 | 14290 | 14157 |
Тошкент ш. | 4357 | 8108 | 35993 | 41194 | 47469 | 69183 | 80393 | 78433 | 79476 | 80103 |
Республика буйича жами | 39624 | 106802 | 217576 | 230860 | 238470 | 279395 | 287230 | 282379 | 287209 | 290648 |
Ушбу маълумотлар шундан далолат берадики, тадбиркорлик билан шугулланувчи жисмоний шахсларнингсони йилдан-йилга тез суръатлар билан ошиб бормокда. Албатта улар томонидан туланадиган соликлар суммаси хам уз навбатида купаймокда. Бу холатни куйидаги жадвалдан кузатиш мумкин:
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 |


