VIII, XI бўлимлардаги янги қурилиш (1-коди), реконструкция ва модернизация (2-коди), кенгайтириш (XI бўлим учун 3-коди) бўйича маълумотлар алоҳида сатрларда кўрсатилади.
VIII бўлимда ишга туширилган турар жой уйлари, ижтимоий соҳа объектлари бўйича маълумот қуйида келтирилган номенклатурага мувофиқ тўлдирилади.
VIII бўлимнинг 2 устунида, X бўлимнинг 3-4 - устунларида қишлоқ жойларида ишга туширилган ижтимоий соҳа объектлари кўрсатилади. Бунда шунга эътибор бериш керакки, шаҳар типидаги қишлоқлар шаҳар жойларига киритилади.
VIII бўлимда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмига қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш ва қурилиши давом этаётган (шу жумладан, пудрат шартномаси бўйича “фойдаланишга тайёр ҳолда топшириладиган” объектлар), шунингдек қурилиши белгиланган тартибда тўхтатилган, консервацияга берилган ёки умуман тугатилган объектлар бўйича қурилишнинг шартномавий қийматига мувофиқ жорий нархлардаги ҳаражатлар киради.
Турар жой (уй)ларга уй-жойлар ва доимий турдаги ётоқхоналар, ногиронлар учун интернат уйлар, ёлғиз қолган қариялар ва болалар уйлари киради. Турар жой (уй)лар ҳисобига фуқороларнинг яшаш муддатидан қатъий назар мавсумий ёки вақтинча яшаш учун мўлжалланган бинолар кирмайди.
Қуйида келтирилган номенклатурага мувофиқ, 101 сатрга турар жой уйлари ва ётоқхоналар, уларга тегишли бўлган ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз колган қариялар, болалар уйи, меҳрибонлик уйи бўйича маълумотлар киритилади.
815-сатрнинг 1-устунида ишга туширилган хонадонлар ва ётоқхоналарнинг умумий майдони кўрсатилади. Хоандонлар умумий майдони уларнинг хоналари, омборлари, ўрнатилган шкафлари, шунингдек ёзги хоналар ва совуқ омборлари, пешайвонлари, болхона ва айвонлари майдонлари йиғиндиси ҳисобланган пасайтирувчи коэффициент орқали аниқланади. Ёрдамчи қўшимча ва жамоат хоналарига кутиш хоналари, вестибюль, шахсий буюмлар, спорт ва хўжалик анжомлари сақланадиган омборлар, ошхона, буфет, дам олиш, маданий-оммавий тадбирлар, маиший хизмат кўрсатиш хоналари киради.
Турар жойлар қурилиши бўйича кўрсаткичларга (қўлланилган инвестициялар, натура шаклида ишга тушириш) ташкилотлар томонидан қуриб битирилган ва қурилаётган, асосий фондларга киритилган ва киритилиши мўлжалланган турар жой бинолари кўрсатилади.
Уй–жой қурилиш бўйича ишга туширилаётган асосий фондлар, инвестициялар ва қурилиш–монтаж ишлари таркибига савдо, умумий овқатланиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларини жойлаштириш учун мўлжалланган ҳамда турар жой биноларига қўшимча ва ёнбош қурилган нотурар жой бинолари қиймати киради (бу каби ташкилотлар учун махсус таъмир, ускуналар ва уларнинг монтаж қиймати бундан мустасно). Бу нотурар жой биноларининг умумий майдони ишга туширилаётган бинонинг умумий майдонига киритилмайди.
Коммунал хўжалик объектлари бўйича шаҳарлар, шаҳар типидаги посёлкалар ва қишлоқ жойларида аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ объектларни ишга тушириш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Сув қувурларининг ишга туширилиши иккита ўлчов бирлигида кўрсатилди: 830 сатрда – сув қувури қуввати, минг куб. м. суткада (сув беришни аниқловчи сув қувури иншоотининг ўтказиш қобилиятидан келиб чиққан ҳолда); 831 сатрда – сув ўтказгичлар ва кўча тармоқларининг узунлиги, километрда (сув ўтказгич ва тармоқларнинг умумий узунлиги бир ипда ётқизилган ҳамма қувурлар узунлиги бўйича бирламчи ҳисобда аниқланади; агар қувурлар бир неча қаторда ётқизилган бўлса, унда узунлик ҳамма қаторларнинг умумий узунлиги бўйича аниқланади.
Канализация объектлари бўйича 835 сатрда тозалаш иншоотлари, сув ўтказиш станциялари; 836 сатрда кўча тармоқлари, коллекторлар ва канализациянинг бошқа объектларини ишга тушириш бўйича маълумотлар кўрсатилади. Канализация объектларини ишга тушириш бўйича уйлардан чиқариладиган тармоқлари бўйича маълумотлар киритилмайди.
Газлаштириш буйича 838 сатрда молиялаштиришнинг барча манбалари, жумладан аҳоли маблағлари ҳисобидан шаҳарлар ва аҳоли пунктларига қурилган газ тарқатиш станцияларидан чиқувчи газ қувурларини ишга тушириш бўйича маълумотлар кўрсатилади. Газ тармоқлари узунлиги бирламчи ҳисобда, яъни бир йўналишда белгиланади.
Иссиқлик таъминоти бўйича 842 ва 843 сатрларда шаҳар магистрал ва тарқатилиш иссиқлик тармоқлари, иссиқлик пунктлари, туман иситиш ўчоқлари ва иссиқлик таъминотининг бошқа объектларини ишга тушириш бўйича маълумотлар кўрсатилади.
850 сатрда ишга туширилган даволаш муассасалари, жумладан даволаш койкаларига эга бўлган госпиталлар, туғруқхоналар, олий ўқув юртлари клиникалари, поликлиникаларнинг стационарлари туманлардаги тиббиёт уюшмалари, диспансерлар, тиббиёт-санитария қисмлари ва тиббёт койкаларига эга бўлган бошқа муассасалар акс эттирилади.
Ишга туширилган амбулатория-поликлиника муассасалари бўйича 851-сатрда сменада қатновчилар сони кўрсатилади: даволаш муассасалари, диспансерлар, тиббиёт-санитария қисмлари, амбулаториялар, туманлардаги тиббиёт уюшмалари, аёллар ва болалар консультациялари киради; 852 сатрда ишга туширилган қишлоқ врачлик пунктларида бир сменадаги қатнов сони кўрсатилади. Даволаш ва амбулатория-поликлиника муассасаларининг ҳақиқий баҳодаги қиймати ва ўзлаштирилган инвестициялар бўйича маълумотлар 850 ва 851 сатрларда кўрсатилади.
854 сатрда аҳолига бевосита тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа соғлиқни сақлаш объектларининг тиббиёт муассасалари сони акс эттирилади. Буларга санэпидемстанциялар, қон қуйиш станциялари, карантин станциялари, судмед экспертиза объектлари киради.
IX бўлимнинг 901-906 - сатрларида ётоқхоналар, қариялар ва ногиронлар уйлари, болалар уйларининг ётоқ корпуслари, кириш жойлари, айвонлар, квартира олди очиқ айвонлардан ташқари турар жойларни фойдаланишга топшириш бўйича маълумотлар акс эттирилади. 902-906 - сатрлар маълумотларининг йиғиндиси 901-сатрнинг тегишли маълумотларига тенг бўлиши лозим.
Х бўлимда девор материалига боғлиқ ҳолда қўшимча қурилишсиз ва турар жойларсиз нотурар жойдан қайта қурилган турар жойларнинг ва ётоқхоналарнинг квадрат метрдаги умумий майдони сони ва амалдаги қиймати жорий нархларда кўрсатилади. 1002-1005 - сатрлар маълумотларининг йиғиндиси 1001 - сатрнинг тегишли маълумотларига тенг бўлиши лозим.
1006-1014 сатрларда янги қурилиш бўйича ҳамма турар жойлар ва ётоқхоналарнинг қаватлилиги бўйича бўлинган умумий майдон келтирилади. 1, 3, 5-устунларда 1006-1014 - сатрлар йиғиндиси тегишли 1001 - сатр маълумотларига тенг бўлиши керак.
ХI бўлимда VIII бўлимда акс эттирилмаган ҳисобот йилида ишга туширилган объектлар ва қурилишлар бўйича маълумотлар келтирилади: Улардан: давлат инвестиция дастурларини амалга оширишда қатнашувчи давлат эҳтиёжи учун корхоналар ва объектлар; бутловчи импорт асбоб-ускуналар негизида амалга ошириладиган барча объектлар; озиқ овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича корхона ва объектлар, шунингдек ярим тайёр маҳсулотлар, ушбу товарларни ишлаб чиқариш учун керакли қисмлар, деталлар ва бутловчи буюмлар: электр маиший асбоблар, тикув ва трикотаж буюмлари, газламалар, телевизорлар, магнитофонлар, совутгичлар ва бошқалар.; умумтовар омборлари, картошка, мева ва сабзавотлар учун омборларни қўшган ҳолда, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, ҳамда майда чакана савдо тармоқларини қўшган ҳолда бошқа савдо объектлари.
А устунида қурилишлар, объектлар, ишга тушириш мажмуалари, қувватлар номи лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ аниқ ёзилади. Г устунида қабул комиссияси актига мувофиқ ишга туширилаётган объектнинг (қувватнинг) ўлчов бирлиги кўрсатилади. Агар фаолият кўрсатаётган корхонани кенгайтириш ёки реконструкция қилиш билан бир қаторда уни техник қайта жиҳозлаш ёки бир йўла кенгайтириш билан айрим цехларини реконструкция қилиш кўзда тутилса, у ҳолда кенгайтириш, реконструкция қилиш, қайта жиҳозлаш бўйича маълумотлар йиғма равишда эмас, балки алоҳида кўрсатилади.
XII бўлимнинг 1-устунида ишга туширилган бинолар сони тўғрисида маълумотлар берилади. Фуқаролик аҳамиятига эга бўлган турар жой объектларини, секциялар бўйича фойдаланишга топшириш ҳолларида эса, бинолар сони объект қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилгандан сўнг қўйилади. Мавжуд объектларга ташқи қурилмалар алоҳида бино сифатида фақат шундай ҳолларда ҳисобга олинадики, агар улар умумий объект (бино)дан фарқли функцияга мўлжалланган бўлса. Иссиқлик қозонхоналарининг алоҳида турган бинолари, шунингдек ҳовлидаги иморатлар (омборхоналар, гаражлар) мустақил объектлар ҳисобланадилар. Қўшиб қурилган бинолар ва дўкон, ошхона, сартарошхона, ателье ва ҳоказоларга мўлжалланган бинолар, бошқа мақсадда қурилган бўлсаларда, асосий бино таркибига кирадилар. Агар бинолар бир-бирига ёпишган ва умумий деворга эга бўлса, аммо уларнинг ҳар бири мустақил конструкцияга эга бўлса, улар алоҳида бинолар деб ҳисобланади ва мос равишда ҳисобга олинади.
1202 - сатрда фойдаланиш мақсадига қараб нотурар жой биноларини ишга тушириш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. 1203 – 1208 сатр маълумотлари йиғиндиси 1202 сатр маълумотларига тенг бўлиши керак.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 |


