ҲИСОБОТ ШАКЛИНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШЛАР
2-invest qurilish (йиллик) ҳисобот шаклини барча иқтисодий фаолият турлари билан шуғулланадиган, барча мулкчилик шаклларидаги юридик шахслар (қурилиш хўжалик бошқармалари органларини қўшган ҳолда, кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер ва нотижорат ташкилотлар хўжаликларидан ташқари) тақдим этадилар. Юридик шахс мазкур ҳисоботни ўзининг алоҳида бўлинмалари маълумотларини қўшган ҳолда тақдим этади. Корхонанинг алоҳида бўлинмалари мазкур ҳисоботни тақдим этмайди.
Ўзи жойлашмаган ҳудудда ёки икки ва ундан ортиқ шаҳар ва туманларда инвестиция фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар I, III, VIII ва IX бўлимларнинг алоҳида кўрсаткичлари, маълумотларини ҳар бир ҳудуднинг худди шу шаҳар ва туманлари бўйича алоҳида тўлдирадилар. Ўзи жойлашган ҳудудда (бирор бир шаҳар ва туманда) инвестиция фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар I, III, V, VIII ва IX бўлимларда ўз ҳудуди бўйича алоҳида кўрсаткичлар маълумотларини ҳам тўлдирадилар.
Инвестор томонидан инвестиция лойиҳалари (янги бинолар ва иншоотлар қурилиши, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва ҳ. к.)ни амалга ошириш ҳуқуқи буюртмачига берилган бўлса, у ҳолда ҳисоботни буюртмачи тақдим этади. Объект қурилишида буюртмачи ҳисобланмаган инвесторнинг шу каби инвестициялар тўғрисидаги маълумотлари 2-invest qurilish шаклидаги ҳисоботга киритилмайди.
Инвестициялар буйича ахборотлар жорий нархларда (минг сўм), чет эл инвестициялари ва кредитлари – миллий валюта(минг сўм)да ва чет эл валютаси эквиваленти(минг АҚШ доллари)да тақдим этилади. Ҳисоботни тўлдиришда чет эл валютасини миллий валютага нисбати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан операцияни амалга ошириш кунига ўрнатилган давлат курси бўйича амалга оширилади.
101 сатрда “Барча молиялаштириш манбаларидан асосий капиталга киритилган инвестициялар” янги ва импорт орқали харид қилинган асосий воситалар акс эттирилади. Буларга: уларнинг бошланғич қийматини оширишга олиб келадиган янги қурилиш, кенгайтириш, объектларни реконструкция ва модернизация қилиш учун кетган харажатлар, машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, геологик қидирув ишларига, асосий подани шакллантиришга ва кўп йиллик ўсимликларни ўтказишга кетган харажатлар киради. Мазкур сатрда ташкилот молиялаштиришининг барча манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестициялар ҳамда техник ва ҳайрия ёрдам, “МЕН” шартномалари, таъсисчиларнинг асосий восита сифатидаги бадаллари, шунингдек интеллектуал мулкчилик объектларига ва интеллектуал фаолият маҳсулотларига инвестициялар қўшиб кўрсатилади.
Қурилиш ва лойиҳа-қидирув ишлари ҳаражатлари (тўлов муддатидан қатъий назар) ҳақиқатда бажарилган (ишлаб чиқарилган) ишлар ҳажми ўлчамида киритилади. Машина ва ускуналар(монтаж талаб қилувчи ва талаб қилинмайдиган), транспорт воситалари ва бошқа асосий воситаларни ҳарид қилишга кетган ҳаражатлар ҳақиқатда сотиб олинган қийматда (божхона тўловлари ва йиғимлари, воситачи ташкилотлар хизмати, транспорт ва тайёрлаш-омбор ҳаражатларини қўшган ҳолда) белгиланган манзилга тушгандан сўнг ва асосий воситаларни олди-сотди далолатномасига асосланиб буюртмачи (қабул қилувчи) томонидан кирим қилингандан сўнг кўрсатилади, импорт ускуна сотиб олинган ҳолатда эса – мулкдор ўзгарган вақтдан сўнг (шартнома шартларига асосан). Чет эл валютасига олинган импорт асбоб-ускуналарнинг қиймати, АҚШ долларидан фарқли, божхона декларациясини расмийлаштириш учун қабул қилинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ёки мулкдор ўзгарган вақтдан сўнг (шартнома шартларига асосан) белгиланган курсда ҳисобланади. Ҳисобот давридаги қурилиш-монтаж ишларининг олдиндан тўловларига, йўлдаги ва тайёрланаётган ускуналарнинг тўловларига ва бошқа аванс тўловларига харажатлар ўзлаштирилган инвестицияларга қўшилмайди.
Қурилиш объекти бир нечта ташкилот (ташкилот)лар томонидан амалга оширилганда, шу объект инвестицияси улушидаги иштироки бўйича белгиланган тартибда ташкилотлардан бири – титул эгаси (бош қурувчи)га берилади ва у объект бўйича маълумот бутунлигича ва умумий асосда ҳисоботда акс эттирилади. Инвестицияларни бош қурувчига ўтказган ҳиссадор ташкилотлар ушбу инвестицияларни ҳисоботда акс эттирмайдилар.
102 “Турар жойлар” ва 103 “Нотурар жой бино, иншоотлар ва узатма қурилмалар” сатрларида бино ва иншоотлар қурилишига ҳаражатлар акс эттирилади: бино (иншоот)ларни ишга туширишда унинг инвентар қийматига киритилувчи қурилиш-монтаж ва унга тегишли капитал ҳаражатлар. Бунда бино қурилиши ҳаражатларига уни бино ичидаги алоқа тармоқларига харажатлар, фойдаланишга топшириш учун зарур бўлганлар (бино ичи иситиш тизимлари ва қувурлари, газ ва сув қувурлари, ёритиш электр қуввати ўтказгичларининг ички тармоқлари, умум санитарияга мўлжалланган вентиляция қурилмалари, лифтлар ва ҳ.к.) киради.
102 сатрда турар жой фондига қарашли (турар жой уйлари, ётоқхоналар, мактаб-интернатлар ётоқхоналари, болалар уйи ва ҳ.к.) аҳоли яшаши учун мўлжалланган турар жой бинолари кўрсатилади. Бундан ташқари, 102 сатрда, турар жой биноларига тегишли алоҳида ёки бино ичидаги қозонхоналар, ёрдамчи трансформатор станциялари, иситиш пунктлари ҳамда ёқилғи сақлаш, ахлат йиғиш учун мўлжалланган махсус жойларнинг қурилиши учун кетган ҳаражатлар акс эттирилади.
104 сатрда “машина, ускуналар, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлари қиймати” - машиналар, транспорт воситалари, ускуна, асбоб ва жиҳозни сотиб олишга ҳаражатлар (қурилиш ҳисоб қийматига кирадиган ва кирмайдиган) акс эттирилади.
Узоқ циклли ишлаб чиқаришни ҳамда ишлаб чиқарувчилар томонидан оралиқ ҳисоб ишларини талаб қиладиган асбоб-ускуналар учун тўлов шакли буюртмачи томонидан асбоб-ускуна қисмларининг тайёр бўлганлик даражаси тўғрисидаги далолатнома асосида амалга оширилади.
104 сатрдаги инвестициялар таркибига: қурилиш ҳисоб қийматига киритилмаган машина ва ускуналар қиймати, шунингдек, йиғма – қисмларга бўлинадиган ва кўчма инвентар бинолар, ҳамда устахоналар; ташкилотлар учун ҳарид қилинадиган автомобиллар, компьютерлар, ҳисоблаш ускуналари, касса аппаратлари ва бошқа асбоб-ускуналар қиймати киради. Мазкур сатрда 07 ҳисобда “Ўрнатишга ускуналар” ҳисобга олинадиган машина ва ускуналарнинг қиймати ҳам акс эттирилади.
104 сатрдаги инвестицияларга қуйидагилар кирмайди: олиб сотиш мақсадида ҳарид қилинган машиналар, транспорт воситалари, ускуналар, ишлаб чиқариш ва хўжалик анжомлари; бино қийматига киритилувчи санитар-техника ва бошқа ускуналар; ишга тушириш ҳаражатлари: янги ишлаб чиқаришни, цех ва агрегатларни, барча машина ва механизмлар (босим остида, лойихада кўзда тутилган, синов йўли билан ишлаб чиқарилган махсулотлар)ни комплекс қайта текшириш орқали тайёргарлик даражасини назорат қилиш.
105 сатрда “шу жумладан, чет эл ускуналари” импорт қилинган асбоб-ускуналарнинг харид қиймати ажратилади. Узоқ хориж ва МДХ мамлакатларида ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналар импорт маҳсулотлари ҳисобланади. Хорижда ишлаб чиқарилган деталлар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғилган асосий воситалар (автомобиллар, компьютерлар ва ҳ.к) объектлари импорт ҳисобланмайди.
106 сатрда 104 сатрдан транспорт воситаларига инвестициялар ажратиб кўрсатилади. Транспорт воситаларига одамлар ва юкларни ташишга мўлжалланган воситалар (эҳтиёт қисмлардан ташқари): автомашина, трактор, сайрга мўлжалланган ва спорт қайиқлари, прицеплар ва яримприцеплар (юк ташишга мўлжалланганларини ҳам қўшган холда), қишлоқ хўжалигида фойдаланишга мўлжалланган ўзи юкловчи ва ўзи тушурувчи прицеп ва яримприцеплардан ташқари, кема, темирйўл ва трамвай локомотивлари, самолёт, мотоцикл, велосипед, ногиронлар аравалари ва ҳ.к киради.
107 сатрда 104 сатрдан АКТ (ахборот, компьютер ва телекоммуникация) воситаларига инвестициялар ажратиб кўрсатилади. АКТ воситаларига электрон бошқарув воситаларида фойдаланилувчи қурилмалар, шунингдек ушбу қурилмаларнинг электрон компонентлари киради: компьютер, клавиатура, жойстик, ноутбук ва субноутбук каби маълумотларни автоматик тарзда қайта ишловчи портатив машиналар, шахсий чўнтак компьютерлари ва шунга ўхшаш компьютерлар, икки ёки ундан ортиқ вазифаларни бажарувчи қурилмалар: нашр қилиш, сканер қилиш, нусха олиш, факс жўнатиш (сканер, принтер ва ҳ.), ташиладиган ва ташилмайдиган хотирада сақловчи қурилмалар, қабул қилувчи, овоз ёзувчи, қайта ишловчи қурилмаларни ичига оладиган ва олмайдиган радио ва телевидения узатиш мосламалари, телевизион камералар, рақамли камералар ва ёзувчи видеокамералар, телефонлар, уяли тармоқ ва бошқа симсиз алоқа тармоқларига мўлжалланган телефон мосламалари, симли ва симсиз тармоқ (маҳаллий ёки глобал тармоқ) воситасида алоқага мўлжалланган қурилмаларни қўшган ҳолда овоз, расм ва бошқа маълумотларни қабул қилиш ёки узатишга мўлжалланган бошқа қурилмалар, ва ҳ.к.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 |


