а) Латент даври. Бунда ўсимлик спора, уруғ ёки мевалар ҳолида тиним даврида учрайди. Тиним даври ҳар хил ўсимликларда турлича давом этади. Масалан, теракнинг уруғи ҳаётчанлигини 3—4 кундан то 3 ҳафтагача сақлай олади, баъзи бир бегона ўт ўсимликлар зса уруғининг ҳаётчанлигини бир неча ўн йиллаб сақлай олади. Тупроқда турли ўсимликларнинг кўп сондаги уруғларини топиш мумкин. Улар қулай шароит вужудга келганда униб чиқиш хусусиятларига эгадир. Шу билан бирга ҳар йили янги уруғлар тупроққа тушиб туради.

б) Виргил даври. Бу давр ўз навбатида ниҳол, ёш ўсимлик ва вояга етган ҳолатларда кўриниб, ниҳоллар ёш ўсимликлардан уруғ, палла баргларининг бўлиши билан фарқланади.

в) Генератив давр. Ўсимлик ҳаётида споралар ёки уруғлар билан кўпайишнинг бошланиши билан тавсифланади.

г) Сенил (қарилик) даври. Ўсимликнинг ёши улғайиши билан генератив кўпайиш хусусиятини йўқотади, ана шунда сенил даври бошланади.

Популяция таркибида ўсимликнинг ҳар хил даврлари учратилиб шу турнинг жамоадан турғун сақланиб қолиш ҳолатини белгилайди ва унинг нормал ҳаёт кечираётганидан далолат беради. маълумотларига кўра инвазион, нормал ва регрессив турлардаги популяциялар ажратилади. Инвазион типдаги популяция дейилганда ўсимликлар жамоасига эндигина кириб келаётган популяциялар тушунилиб, уни ниҳоллар, ёш ўсимлик ҳамда вояга етган ҳолда учратиш мумкин. Бундай популяциянинг уруғлари фитоценозга ташқаридан келиб қолиб, жамоада энг муҳим ўринни эгаллашя ёкн мутлақо яшай олмаслиги ҳам мумкин. Регрессив турдаги популяция генератив кўпайиш хусусиятини йўқотган популяциядир. Улар одатда гулламайдилар ёки гулласа ҳам уларнинг уруғлари унувчанлигини йўқотган. Ана шу ҳолат популяциянинг фитоценозда ўлиб, йўқолиб, чириб кетаётганидан далолат беради.

НЕ нашли? Не то? Что вы ищете?

Нормал турдаги ўсимликлар популяцияси жамоада тараққиёт даврининг барча босқичларини тўлиқ ўтказувчи ўсимликлардир. Улар спора ёки уруғлардан тортиб то вояга етган ўсимликлар кўринишида учрайди. Ценотик нуқтаи назардан улар ўсимликлар жамоасининг асосий популяцияси ҳисобланади.

Популяциянинг ёш тузилмаси ўсимлик ва ҳайвонларда ҳам бир неча омилларга боғлиқ. Биринчи навбатда балоғатга, вояга етиш вақти, умр кўриш муддати, кўпайиш даври муддати, авлодларнинг давомийлиги, ота-онасидан бир вақтда туғиладиган индивидларнинг бунёдга келиш муддати, ҳар хил жинс ва ёшдаги индивидларнинг нобуд бўлиш характери, популяциянинг сон жиҳатдан ўзгариб туриш динамикаси кабиларга боғлиқ. Иккинчидан, юқоридаги омилларнинг тур ичидаги ҳар хил популяцияларда турлича кўринишда намоён бўлишидир. Бунда популяциянинг ёш тузилмаси беқарорлиги билан тавсифланади. Ўсимлик ва ҳайвонларда популяциянинг ёш тузилмасига жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Аммо биз популяциянинг ёш тузилмасини яхшироқ тасаввур қилиш учун одамлардаги ёш даврларига оид маълумотлар билан чекланамиз.

Одамларнинг туғилган кунидан бошлаб то қаришигача бўлган ёш даврлари:

1.  Янги туғилган бола1—10 кунгача

2.  Эмизикли давридаги бола 10 кундан бир йилгача

3.  Гўдаклик 1—3 ёш

4.  Илк болалик 4—7 ёш

5.  Болалик 8—12 ёш (ўғил болалар) 8—11 ёш (қиз болалар)

6. Ўсмирлик (ўспиринлик)13—16 ёш (ўғил болалар), 12—15 ёш (қиз болалар)

7. Ёшлик 17—21 ёш (ўспирин), 16—20 ёш (қизлар)

8. Вояга етилишнинг биринчи 22—35 ёш (эркаклар), 21—35 даври ёш (аёллар)

9. Вояга етилишнинг иккинчи 36—60 ёш (эркаклар), 36—55 даври ёш (аёллар)

10. Ёши қайтган (кексайган) 61—74ёш эркаклар),56—74 давр ёш (аёллар)

11 . Қарилик 75—90 ёш (эркаклар, аёллар)

12. Узоқ умр кўриш (узоқ 90 ёшдан юқори яшаш)

Фазовий тузилмаси. Популяциянинг фазовий тузилмаси популяция майдони (ареали)даги айрим индивидлар ва гуруҳчаларнинг тарқалиш характерини ифодалайди. Одатда тур ичида ва айрим популяциялар ичида индивидлар бир текис тарқалмайди, чунки яшаш шароити, яъни озуқа ресурслари, бошпана кабилар нотекис тақсимлангандир. Бундан ташқари популяцияни ташкил этувчи ррганизмларнинг биологик хусусиятлари, ҳара-катчанлиги ва агрегирлик даражаси кабилар муҳим роль ўйнайди. Ҳар қандай популяциядаги индивидларнинг маълум даражада бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриши кузатилади. Баъзи индивидлар туғилган жойида умрининг охиригача яшаб қолади, иккинчи бир популяциянинг индивидлари узоқ масофаларга кўчиб кетади.

Индивидларнинг ҳаёт давомида кўчиб юриш кўрсаткичи сифатида индивидуал фаоллик радиуси, панимистик бирлик ёки қўшничилик даражаси кабилардан фойдаланилади. Экологлар томонидан табиатда ҳайвонларнинг тарқалишини кузатиш натижасида фанга ўртача масофада тарқалиш тушунчаси киритилган. У нишонланган барча индивидларнинг ўртача учраш масофаларининг арифметик қиймати ҳисобланади. Индивидлар ва гуруҳлар топографик усулларда ифодаланиши мумкин. Индивидларнинг уч турдаги тарқалиш усули маълум: диффузион, оролчали, лентасимон. Учала турнинг ўзаро аралаш ҳолатларидан доиравий ҳамда дона-дона шаклдаги турлар келиб чиқади. Кўпчилик турларнинг топографик тарқалиш усули уларнинг ҳаёти давомида ўзгариб туради.

Ҳайвонлар популяциясининг этологик (хулқий) хатти-ҳаракат тузилмаси. Этология (грекча «еthos»— характер) ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатлари (хулқи)нинг биологик асослари ҳақидаги фандир. У экология фани билан чамбарчас боғланган. Этология фанининг натижаларидан қишлоқ хўжалиги, ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этишда фойдаланиш мумкин. Ҳайвонларнинг хулқи уларнинг ҳаёт кечириш тарзи билан боғлиқ. одатда ҳайвонлар ёлғиз ва биргаликда ҳаёт кечирадилар. Ҳайвонларнинг биргаликда яшашининг бир неча шакллари маълум. Табиатда ҳаёти давомида бутунлай ёлғиз ҳаёт кечирувчи организмни учратиб бўлмайди. Ёлғиз ҳаёт кечириш нисбий маънода тушунилади.

Индивидларнинг жинсий мойиллиги ва ота-оналар билан янги авлод ўртасидаги боғланишлар, ҳудудий умумийлик, насл учун қайғуриш натижасида оила деб аталган ҳайвонларнинг биргаликда яшаш шакли келиб чиқади. Ота-оналар жуфти қисқа ёки узоқ вақтгача, баъзи турларда эса умрининг охиригача бирга бўлиши мумкин. Ҳайвонларда ўз жуфтини топиш ўзига хос мураккаб кўринишларда ўтади. Бу нарса ўргимчаксимонларда эркакларининг ҳар хил ҳаракатлар орқали урғочисига яқинлашиши, қушлар ва сутэмизувчиларда «кўнглини овлаш», ҳатто эркаклари ўртасидаги ўзаро кучли кураш йўллари орқали боради.

Ҳайвонларнинг анча йирик бирлашмалари подалар, галалар ва колониялар ҳисобланиб, уларнинг шаклланишида популяциялардаги хулқий муносабатлар янада мураккаблашади. Колониялар ўтроқ ҳаёт кечирувчи, «ҳайвонларнинг биргаликдаги яшашидир. Улар узоқ вақт ёки кўпайиш олдидан бирга яшаши мумкин. Колонияни ташкил этувчи индивидлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ниҳоят»да хилма-хилдир. Энг оддий кўринишлардан бири хемотаксис асосидаги тўпланишдан иборат бўлса, мураккаброқ шаклдагиси эса бир-бирлари келишиб (хабар бериб) бирор-бир ҳаётий функцияни бажаришидир. Бундай функцияларга душмандан сақланиш учун зарур. бўлган огоҳлантирувчи сигналларни кўрсатиш мумкин. Сутэмизувчилар орасида колония бўлиб ҳаёт кечириш оилавий гуруҳларнинг кенгайиши ҳисобига келиб чиқади ва дастлабки оила билан боғланиш сақланиб қолади. Ҳашаротларда (термитлар, чумолилар, арилар) кузатиладиган колониялар ҳам мураккаб ҳисобланиб, уларнинг асосида ҳам оилаларнинг кенгайиб ажралиб чиқиши ётади. Бундай колониялар биргаликда кўпайиш, ҳимоя, ёш авлодни ва ўзини боқиш, қурилиш ишларини бажариш каби функцияларни бажарадилар. Меҳнат тақсимоти айрим индивидлар орасида ёшлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда берилган бўлади. Чумолиларнинг биргаликда яшашида турли хилдаги сигналлар тизимидан фойдаланиш катта роль ўйнайди.

Галалар бир турга кирувчи баъзи гуруҳ ҳайвонларнинг бирон-бир биологик жиҳатдан фойдали ҳаракатни амалга ошириш учун вақтинчалик бирлашиши ҳисобланади. Галалар душмандан сақланиш, озуқа топиш, миграциялар каби функцияларни бажаришни енгиллаштиради. Гала бўлиб яшаш балиқлар, қушларда ва сутэмизувчилардан итсимонларда учрайди. Балиқлар галаси душмандан сақланишда, қушларники мавсумий миграция вақтида шаклланади. Ўтроқ ҳолда яшовчи қушлар ўртасида доимо товуш чиқариб туриш, кўриш билан боғлиқ сигналлар мавжуд. Бўрилар галаси қишда биргаликда ов қилиш учун ташкил топади. Подалар галаларга нисбатан ҳайвонлардаги анча узоқ муддат давомида доимий бирлашиш шаклидир. Подалар одатда тур учун хос бўлган барча функцияларни, яъни озуқа топиш, йиртқичдан сақланиш, миграция, кўпайиш ва болаларни тарбиялаш кабиларни амалга оширади. Подалардаги ҳайвонларнинг гуруҳли хулқий хатти-ҳаракатлари «ҳукмдор» ва «итоаткор» асосидаги ўзаро муносабатлардан ташкил топади. Подалар ташкил бўлишининг бир кўриниши вақтинчалик ёки доимий бирон-бир раҳбар ёки бошлиқ (лидер)нинг хатти-ҳаракатларига қараб бошқа индивидларнинг ўз фаолиятини амалга оширишида кўринади.

Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30