Н а м л и к. Барча организмларнинг ер юзида тарқалишида ҳарорат билан бирга намлик омили ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сувсиз ҳаёт йўқ, десак янглишмаймиз. Табиатда сув турли хил шаклда, чунончи, ёмғир, қор, туман, қиров, шудринг, муз каби кўринишларда мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси намлик тушунчасини ифодалайди. Шундай бўлса-да, биз намлик сўзи ўрнига сув дегаа иборани ишлатиш маъқул деб ҳисоблаймиз. Ўсимлик танасидаги моддаларнинг 50—98% ини сув ташкил этади. Ҳужайраларда борадиган барча биокимёвий реакциялар сув иштирокида бўлади. Сувда яшайдиган организмлар учун сув муҳит бўлиб ҳам ҳисобланади. Ер юзида ёғингарчилик кўп тушадиган жойларда суткалик ёғингарчилик энг кўп миқдорца 1000 мм га борса (Черапунджи), Синай чўлида эса атиги 10—15 мм га тенг. Перуан ва Асуан чўлларида ёғингарчилик кузатилмайди. Намликнинг етишмаслиги қуруқ-ликдаги ҳаётнинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Ксерофил ўсимлик ва ҳайвонлар қурғоқчил муҳитдаги экологик гуруҳни ташкил этади. Ўртача намлик шароитида мезофил, ортиқча намликда эса гидрофил организмлар яшайди. Барча ўсимликлар сув билан таъминланиши ёки намлик шароитига мосланишига кўра 5 та экологик гуруҳга ажратилади: гидатофитлар, гидрофитлар, гигрофитлар, мезофитлар, ксерофитлар.

Гидатофитлар — ҳаёти доимо сувда ўтувчи бу гуруҳга асосан сувўтлар киради. Гидрофитлар эса танасининг бир қисми сувдан ташқарида, қолган қисми сув қатламида жойлашган ўсимликлардир. Бу гуруҳга сув нилуфарлари, ғиччак, найзабарг (сагиттария), сув айиқтовони, ўқбарг ва бошқа сувда ўсувчи гулли ўсимликлар киради. Улар яшаш шароитига кўра сузиб юрувчи юза-синйнг катта бўлиши, вегетатив органларининг шилимшиқ парда билан қопланиши, механик тўқиманинг кучсиз ривожланганлиги, ҳужайранинг ҳаво бўшлиқларига эга бўлиши, қоплағич тўқиманинг яхши ривожланмаганлиги, сув қатламида яшайдиган турларда оғизчаларнинг бўлмаслиги ёки уларнинг сузувчи баргларнинг фақат устки томонидагина бўлиши, барг эт қисмининг устунсимон ва булутсимон тўқималарга ажралмаслиги, илдиз тизимининг кучсиз тараққий этганлиги каби қатор мосланишларга эга бўлади.

НЕ нашли? Не то? Что вы ищете?

Гигрофитлар — тупроқда ортиқча миқдорда намлик ёки сув бўлган шароитда яшовчи ўсимликлардир. Улар дарё ва кўл бўйлари, ботқоқликларда, сернам ўрмонлар ва тоғли районларда кўп учратилади. Гигрофитлар ҳам ортиқча намлик шароитига мослашган гидрофитлар каби хусусиятларга эга бўлади.

Мезофитлар- ўртача намлик шароитида яшовчи ўсимликлар ҳисобланади. Бу экологик гуруҳга кўпчилик маданий ва ёввойи ҳолдаги ўсимликлар киради. Мезофит ўсимликларнинг илдиз тизими одатда яхши ривожланган, барглари кўпинча йирик, ясси, юмшоқ, этсиз, тўқималари ўртача ривожланган бўлади. Баргининг эти икки хил тўқимага ажралган. Барглар кўпинча туксиз, оғизчалари одатда баргцинг остки томонида жойлашган. Сув сарфи оғизчалар орқали бошқарилади., Ҳужайра ширасининг осмотик босими 2-Ю6—2,5-106Па.

Ксерофитлар қурғоқчил шароитда яшашга мослашган ўсимликлардир. Улар дашт, чўл ва чала чўл зоналарида кенг тарқалган. Ксерофитлар ўз навбатида икки гуруҳга ажралади: склерофитлар ва суккулентлар. Склерофитлар қурғоқчиликка чидамли, кўп йиллик, дағал, кўпинча барглари редукциялашган ёки тиканларга, тангачаларга айланган, қалин кутикула қаватига эга ва яхши ривожланган механик тўқима бўлади. Уларга сак-совуллар, янтоқ, чалов, шувоқ, бетага ва бошқалар киради. Ўрта Осиёнинг қумли чўлларида ўсувчи турлар ўз танасидаги умумий сув миқдорини 50% гача камайтириши мумкин. Бу хусусият цитоплазманинг коллоид кимёвий хоссаларига боғлиқ равишда тушунтирилади. Ҳужайра ширасининг осмотик босими юқори —4-106— 6-105 Па. Илдиз тизими хилма-хил, ер устки органлари ер остки органларига нисбатан бир неча марта кичик (масалан, янтоқда 30 : 1), поялари ёғочлашган. Сувни ниҳоятда тежсаб сарфлайди ҳамда баъзи бир турлар ёзги тиним даврини ўтказган ҳолда ноқулай шароитга мослашган. Суккулентлар — танаси серсув, этли, кўп йиллик ўсимликлардир. Улар баргида ёки поясида сувни жамғариши мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам уларда қуйидаги мосланиш белгиларини кўриш мумкин: барг ва поялари одатда туксиз, эпидерма, кутикула ва мум қаватлари қалин, илдиз тизими тупроғининг юзасида жойлашади, осмотик босими паст (3-105—8-Ю5 Па), сувни ниҳоятда тежаб сарфлайди, ўзига хос модда алмашиниш типига эга, баргнинг эт қисми икки хил тўқимага ажралган ва сув жамғарувчи паренхима ҳужайралар билан ўралган. Баъзи бир кактуслар танасида 1—3 тоннагача сув сақлаши мумкин.

Ҳайвонлар ҳаётида ҳам намлик ёки сув муҳим роль ўйнайди. Умуман ҳайвонлар сувга бўлган талабини уч хил йўл билан қондиради: 1. Бевосита сув ичиш орқали. 2. Ўсимликлар билан овқатланиш орқали. 3. Метаболизм ҳодисаси, яъни танасидаги мойлар, оқсиллар ва карбон сувларининг парчаланиши орқали.

Сувни буғлантириш эса асосан нафас олиш, терлаш ва сийдик йўли орқали бажарилади. Иссиқ кунлари айрим сутэмизувчилар сувни ҳаддан ташқари кўп сарфлашлари мумкин. Масалан, кишилар ёз ойларида бир кунда 10 литргача сувни терлаш орқали сарфлаши мумкин. Антилопалар, йўлбарслар, жайронлар, филлар, шерлар, гиеналар ҳар куни сув излаб узоқ масофали йўл босадилар. Улар. учун овқат таркибидаги сув етарли бўлмайди. Баъзи ҳайвонлар эса шу озуқа таркибидаги сув билан қоноатланишга мослашган. Бундай мосланишлар ҳам одатда уч хил бўлади: юриш-туриш ҳаракати орқали, морфологик ва физиологик мосланиш. Юриш-туриш орқали мосланишда ҳайвонлар албатта сувни излаб топиш, яшайдиган жойни танлаш, ин қазиб, унда яшаш орқали мослашадилар. Морфологик мосланиш танасининг устида чиғаноқлар, совутлар, қалқон ва тангачалар ҳамда кутикулалар ҳосил қилиш орқали амалга оширилади. Масалан, шилиққурт, тошбақа, калтакесак, қўнғизлар ана шундай мослашади. Физиологик мосланиш эса метаболитик сув ҳосил қи-лиш орқали амалга ошади. Масалан, одамлар танасидан вазнига нисбатан 10%гача сув йўқотиши мумкин. Ундан ортиқ сув йўқотилса организм ҳалок бўлади. Бу кўрсаткичлар турли ҳайвонларда турлича, масалан, туяларда—27%, қўйларда — 23%, итларда—17%, агар бундан ошса ҳалокат юз беради. Шунинг учун ҳам қуруқликда яшовчи айрим ҳайвонларда бир қатор физиологик мосланишларни кўрамиз. Масалан, айрим уй ҳайвонлари ичагида сув сўрилади, овқат қолдиқлари тезак ҳолида ташқарига чиқарилади. Айрим ҳашаротларда (қўнғиз, хонқизи, чумолиларда) чиқарув органи (мальпиги найлари)нинг бир учи ичакнинг орқа деворига туташган бўлиб, ундаги сув сўрилиши орқали организм томонидан қайта сарфланади, яъни реабсорбция ҳодисаси юз беради. Суюқ озуқа билан озиқланувчи асалари, капалак ва пашшаларда эса реабсорбция ҳодисаси кузатилмайди. Улар сийдик орқали ташқарига ҳар хил ортиқча тузлар ва мочевина чиқаради. Натижада сув танада бирмунча тежаб қолинади. Судралиб юрувчилар, тошбақалар, қушлар ва кўпгина ҳашаротлар ўзларидан яхши эримаган сийдик кислотасини, ўргимчаклар эса гуанин моддасини чиқазади. Бунинг учун эса унча кўп сув сарфланмайди.

Айрим сувда яшовчи (гидробионт) ҳайвонлар сувни ютиши ёки фильтрация қилиш орқали яшашга мослашган. Натижада сув ҳавзаларида биологик тозаланиш содир бўлади. Масалан, лихет, мшанка, асцидий, планктон, қисқичбақасимонлар, мидиялар бир суткада 150—280 м3 сувни тиндиради ва тозалайди. Қурғоқчил шароитда яшовчи сувўтлари, лишайниклар ва мохлар пойкилоксеросеофитлар деб аталиб, улар қурғоқчил даврларда қуриб қолиб, анабиоз ҳолатга ўтадилар ва ёғингарчилик бўлган вақтда яна ҳаётини тиклаб давом эттираверадилар. Ҳайвонларнинг қурғоқчил шароитга мосланишлари ҳам жуда хилма-хилдир. Галопагос оролларидаги тошбақалар сувни сийдик қопида жамғарган ҳолда сақлайди. Австралия чўлларидаги қурбақаларда ҳам шундай ҳолат кузатилади. Кемирувчилар ва ҳашаротлар одатда сувга бўлган талабини озиқ таркибидаги сув ҳисобига қондиради. Юмронқозиқ каби ҳайвонлар қурғоқчилик шароитига уясининг анча чуқурда бўлиши, танасида маълум миқдорда ёғ жамғариб, ёзги уйқуга (тинимга) кетиши билан мослашади. Туялар эса тўпланган ёғ миқдорини метаболик парчалаш йўли билан организмнинг сувга бўлган талабини қондиради. Тез югурадиган ҳайвонлар (антилоплар) ёки учадиган қушлар сув ичиш учун узоқ масофаларга бориб келадилар. Умуртқасиз ҳайвонлар қурғоқчил даврни циста (ёки қалин пўстли споралар) ҳолатида ўтказадилар ёки баъзи бирлари анча қулай бўлган жойларга кўчиб кетадилар. Шундай қилиб, қўрғоқчилик шароитда яшовчи ҳайвонлар танасидан йўқотган сувни бутун танаси тери қатлами орқали шимиш ёки озуқа орқали, анча мураккаб йўл ҳисобланган оқсил, ёғ ва углеводларнинг парчаланиши вақтида ажралиб чиққан сув ҳисобига қондира-ди. Сувда яшовчи ҳайвонлар — гидрофиллар (сувда ва қуруқда яшовчилар, ёмғир чувалчанглари, қорин оёқли моллюскалар, мокрицалар) фақат анча сернам шароитда ҳаёт кечиришлари мумкин. Мезофиллар ўртача сув талаб қилувчилар, яъни эвригир организмлар, ҳисобланиб, намликнинг ўзгаришига яхши бардош беради.

Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30