Баргли ўрмонлардан қайин ўрмонлари Ғарбий Сибирда, Камчаткада, эман-заранг-арғувон ўрмонлари Амур, Шимолий Уссурия ва Осиёда учрайди.
Шунингдек, кёнг баргли ўрмонлар Кавказда (эман ва эман-граб ўрмонлари), Урта денгиз атрофида (эман ўрмонлари) тарқалган.
Уссурия ўлкасидагй ўрмонлар энг қадимги ўрмонлардан ҳисобланади. Музлик даврида бу ерларга музлик келиб етмаган. Шунинг учун илиқ иқлимли бу жойларда учламчи. даврда яшаган баъзи ўсимликлар ҳозирги кунгача сақланиб келган. Улар ўз вактида жуда кенг тарқалган бўлишига қарамасдаи, кейинчалик умумий иқлим шароитининг ноқулайлашиб бориши натижасида ҳозирги кунда бу хилдаги ўсимликлар майдони жуда қисқариб кетган. Шунинг учун ҳам Уссурия ўлкасидаги баъзи ўсимликлар ноёб ҳисобланади.
Майда баргли ўрмонлар. Майда баргли ўрмонларда қайин, тоғтерак, қандағоч каби ёруғсевар, беор ва тез ўсувчи ўсимликлар учрайди. Ғарбий Сибирь текислигида учрайдиган қайин (тоғтерак) ўрмонлари асосан бир неча тур қайиндан ва тоғте-ракдан ташкил топган. Бундай ўрмонларда черемуха, четан, тол, наъматак кабилар иккинчи ва учинчи ярусни ташкил қилувчи кичик дарахт ва буталар ҳам учрайди. Утлардан эгоподиум, костяника, илоқ, володушка, қўзи қулоқ, санчиқўт, орляк попоротниги кабилар учрайди.
Камчатканинг Охота денгизи атрофида Сахалин ва Курил оролларида тош қайин оийрак бўлса-да, катта-катта майдон-ларда ўрмонлар хосил қилади. Бундай ўрмонларда ўтлардан дудник, боршевик, крестовик, каламогростис ёки сохта қамиш кабилар ўсади.
Тилоғоч (Larix) бўйи 30—45 м ли дарахт, 500—900 йил яшайди, ёғочи намга чидамли. Лак-бўёқ саноатида ундан терпентин олинади. Пўстлоғидан ошловчи (дубил) моддалар, бўёқ ва эфир мойлари олинади. Тез ўсувчанлиги ва серунум хом ашё бериши билан энг самарали ўсимлик ҳисобланади. МДҲ ҳудудидаги ўрмонлар майдонининг 40% ини тилоғоч ўрмонлари ташкил қилади.
Қарағай (Рinus) — бўйи 20—40 м келади, 200—300 йил яшайди, ёғочи енгил, қаттик ва чидамли. Қарағай ўрмонлари тупроқни ювилиб кетишдан сацлайди. Химия саноатида қарағай сақичидан смола, скипидар ва канифол олинади. Сибирь қарағайининг уруғидан олинадиган мой медицинада ва консерва саноатида ишлатилади; қарағай куртакларида фитонцид модда бўлгани учун улардан дизенфекция қилувчи ва нафас олишни енгиллаштирувчи восита сифатида фойдаланилади.
Қорақарағай (Picea) — бўйи 20-30 м, 250—300 йил яшайди, ёғочи қоғоз-целлюлоза, қурилиш саноатида ишлатилади. Ёғочидан гидролиз йўли билан этил спирт, ацетон, глицерин, витамин С ва ҳоказолар олинади.
Пихта (Abius) — бўйи 30—40 м, 200—500 йилгачаа яшайди, танасида, пўстлоғида, баргида смола ва эфир мойлари жуда кўп. Айниқса, ёш шохчалари ва унинг баргларидан олинган мойда 30—40% гача борнилацетат бор. Ундан борнеол спирт ва камфора мойи олинади. Пўстлоғидан ойналарни ширачловчи бальзам олинади.
Тис (Тахus) — бўйи 30 м келадиган нинабаргли дарахт, 3000—4000 йил яшайди, ёғочи қаттиқ, секин чирийди. ёғочи дурадгорлик ва машинасозликда ишлатилади. Барги, пўстлоғи ва ёғочида заҳарловчи токсин алколоиди бор.
Қайин (Betula) — бўйи 25—30 м келадиган дарахт, 400 йилгача яшайди. Ёғочи жуда юқори сифатли бўлади. Қайиннинг куртаги ва гуллари медицинада (суяк синганда оғриқни боса-диган восита) ҳамда парфюмерияда (помадалар тайёрлашда) ишлатилади.
Эман (Quercus)—бўйи 30—40 м га етадиган, 50—100 йил яшовчи дарахт. ёғочи юқори сифатли, пўстлоғи ва узунчоқ ёнғоқ шаклидаги мевалари медицинада (ичак касалликларини даволашда, қон тўхтатувчи ва заҳарланганда фойдаланувчи восита сифатида) ишлатилади. Ёғочдан ошловчи моддалар олинади.
Жўка (Tilia) — 300—400 йил яшайди, бўйи 25—30 м гача етади. Ёғочи анча юмшоқ бўлиб, дурадгорчиликда ишлатилади. Арғувон гули ширага бой. Гулидан ликёр ва коньяк тайёрлашда фойдаланилади.
Заранг (Асеr) —бўйи 25—30 м келади, 100—150 йил яшайди. Ширали ўсимлиқ ёғочи юқори сифатли, дурадгорчиликда кенг фойдаланилади.
Граб (Carpinus) — 300 йилгача яшайди, бўйи 20—25 м келадиган сояга чидамли дарахт. ёғочи жуда оғир ва пишиқ бўлганлиги учун қишлоқ хўжалик машиналарининг ёғочли қисмларини тайёрлашда ишлатилади. Баргида 3—12,5% гача ошловчи моддалар бор. Улардан терини ошлашда, меваси (ёнғоғи) дан эса озиқ-овқат сифатида фойдаланилади. Бир гектар майдондаги 100—120 ёшли граблардан 1,5 тгача ҳосил олиш мумкин.
Қорақайин (Ғаgus) — бўйи 30—40 м, 500 йилгача яшайди, 20 йилда ҳосил бера бошлайди. Ёнғоқ шаклидаги меваси тар-кибида 50% гача мой бўлиб, ундан озиқ-овқат саноатида фойдаланилади. ёғочи жуда пишиқ ва юқори сифатли бўлганлиги учун сув ости иншоотларини қуришда, мебель ва музика асбоблари тайёрлашда ишлатилади.
Бахмал ёки амур пўкак дарахти (Phellodendron — 300 йил яшайди, бўйи 20—25 м гача етадиган манзарали дарахт. Ундан асосан пўкак тайёрланади.
Каштан (Castanea) — ёввойи ҳолда ва баъзан маданий ҳолда ўсади, бўйи 25—30 м келади, 10—15 ёшда ҳосилга киради. Мевасининг таркибида 62% крахмал, 17% шакар, 6% оқ-сил, 2% мой бор. Ундан озиқ-овқат сифатида фойдаланилади.
Юқорида кўрсатилган асосий дарахтлардан ташқари ўрмон ҳосил қилишда буталар,. ўтлар, спорали юксак (мохлар, папоротниклар, плаунлар) ва тубан (замбуруғлар, лишайниклар) ўсимликлар ҳам қатнашади. Улардан хўжаликнинг турли соҳаларида кенг миқёсда фойдаланилади.
Ўрмон зонасидаги ерлардан ҳар хил экинларни экишда фойдаланилади. Мўйна берувчи ёввойи ҳайвонларнинг яшаши, чорва молларини боқиш, асаларичиликни ривожлантириш, турли хил дори-дармон ўсимликларни медицинада қўлланилишида хилма-хил мевали буталардан озиқ-овқат саноатида фойдаланишда ўрмонларнинг аҳамияти катта. Булардан ташқари ўрмонлар тупроқни ювилиб кетишидан сақлашда, ёғин сувларининг йил давомида ерга текис шимилишида, экинзорларнинг доимо намланиб туришида, шунингдек, микроиқлимни қулай бўлишида, шамолнинг зарарли таъсир кучини пасайтиришда ва ҳавонинг доимо соф бўлиб туришида жуда катта аҳамиятга эга. Хуллас, ўрмон ва ўрмон ўсимликларияинг аҳамияти чексиздир.
Кўпчилик мамлакатларда ўрмонлардан аёвсиз фойдаланиш оқибатида ўрмонлар майдони кескин қисқариб бормоқда. Масалан, Шимолий Америкадаги ўрмонлар майдони яқин ўтмишда 365 миллион гектарни ташкил этган бўлиб, унда 1100 турдан иборат дарахт ўсган. Шундан 100 га яқин тури саноат аҳамиятига эга бўлган. XX аср бошларига келганда эса. Америкада атиги 262 тур дарахт сақланиб қолган ва умумий ўрмон майдони 225 миллион гектарни ташкил этган. Чунончи, Грециянинг 65% майдони ўрмонлар билан қопланган бўлиб, XIX аср охирларига келганда бу кўрсаткич 15% га тушиб қолган. Шундан атиги 4% и унумли ўрмонлар майдони ҳисобланган. Испаниянинг майдони илгари деярли ўрмон билан қопланган бўлса, кейинчалик эса шу майдоннинг 1/8 қисмидагина ўрмонлар сақланиб қолган. Дунё бўйича мавжуд бўлган ўрмон майдонларининг 22% ини МДҲ ҳудуд-сидаги ўрмонлар ишғол этади, яъни 9100 млн. га дан иборат. МДҲ ўрмонларида 1500 тур дарахт ва буталар мавжуд. Шу ўрмонларнинг 78% майдониди нинабаргли ўрмонлар ишғол этади. Ҳар йили МДҲ да 2,5—3,5 миллион гектар майдонда ўрмон дарахтлари қирқилади ва учдан бир ҳисса майдонда янги ўрмонлар барпо этилади.
Аммо объектив анализ қилинганда кейинги 50 йил ичида МДҲнинг Европа қисмидаги ўрмонлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиб, уларнинг ўрнига янги ўрмонлар барпо этиш ишига етарли эътибор берилмаганлиги маълум бўлди. Ўрмонлардан нотўғри фойдаланиш оқибатида эса 40% қорақа-қарағай ўрмонлари майдони қайин-тоғтерак ўрмонларига айланган. Маълумки нинабаргли хусусан, қорақарағай ўрмонлари кесилгач улар ўрнида ёғочи паст сифатли қайин ва тоғтерак дарахтлари тез ўсиб ўрмон ҳосил қилган.
Шунинг учун бугунги кунда янги ўрмонлар барпо этиш иши энг зарур проблемалардан бири деб ҳисобланмоқда ва ўрмонлар майдонини қисқартмаслик шарти билан улардан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш илмий асосда ташкил қилинмоқда
Назорат саволлари
1. Табиат зоналари деганда нимани тушунасиз?
2. Ер шари кандай табиат зоналарига ажратилади?
3. Арктика муз сахролари зонасининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тушунтиринг?
4. Чўл ва чалачўл зонаси органик оламини тушунтиринг?
5. Кенг ва ингичка баргли ўрмонлар зонасини изохланг?
6. Тундра зонасини тушунтиринг?
7. Каштан (Castanea) дарахтининг географик тарқалишини изоҳланаг?
8. Ер шари кандай табиат зоналарига ажратилади?
9. Кенг ва ингичка баргли ўрмонлар зонасини изохланг?
10. Тундра зонасини тушунтиринг?
11. Верешатниклар нима.
Таянч иборалар
Табиат зоналари, Арктика муз сахролари зонаси, тундра ва ўрмон тундра, тайга ўрмонлари, кенг ва ингичка баргли ўрмонлар, тропик ва субтропик ўрмонлар, нам экваториал ўрмонлар. Табиат зоналари, Арктика муз сахролари зонаси, тундра ва ўрмон тундра, тайга ўрмонлари, кенг ва ингичка баргли ўрмонлар, тропик ва субтропик ўрмонлар, нам экваториал ўрмонлар
Мавзу -11.Ўзбекистоннинг экологик муаммолари ва
улар ечимининг асосий йўналишлари
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 |


