Айрим сувўтлар ва умуртқасиз ҳайвонларнинг ҳаёти О°С дан паст бўлган ҳарорат таъсирида нормал ўтади. Баъзи бактериялар ва замбуруғларнинг споралари ҳамда баъзи умуртқасиз ҳайвонлар (коловратка, тихоходка ва неъматодлар (ҳашаротлар) танаси сувсизлантирилгач, уларга —190°,—273°С ли паст ҳарорат таъсир эттирилганда ҳам ҳаётчанлиги сақланиб қолган. Ёки кўк-яшил, диатом ва яшил сувўтлар айрим вакилларининг —73° —93°С ли қайнар булоқларда нормал ўсиши аниқланган. Шимолий қутбда сувнинг ҳарорати 0°Сга тенг бўлганда ҳам кўпгина сув ҳайвонлари нормал яшаб сувўтлар билан овқатланади. Шимол буғуси, оқ айиқ, тюлень ва пингвинлар ҳаёти ҳам паст ҳароратда нормал кечади. Шундай қилиб ўсимликлар ҳаёти учун йилнинг энг иссиқ ва энг совуқ ойларидаги ўртача ҳароратнинг умумий миқдори, йиллик ҳароратнинг ўртача миқдори муҳим роль ўйнайди. Бундай йиллик ҳарорат йиғиндиси (миқдори) Ер шарининг турли нуқталарида турличадир. Масалан, Малай архипелагида 9500°С, Тошкентда — 5000°С, Астраханда —4000°С, Одессада —3500°С, Санкт-Петрбургда —2000°С, Янги Ер оролида —400°С ни ташкил этади. Шунга кўра ҳар қандай ўсимлик тури (ёввойи ҳолдагисими, маданий ҳолдагисими) ҳамма жойда ҳам учрайвермайди. Демак, ҳар қандай ўсимлик тури ўз ҳаёт жараёнини тўлиқ ўтиб насл қолдириши учун йил давомидаги фойдали ҳарорат миқдорига муҳтождир. Шундагина, у нормал ўсиб ривожланади ва уруғ мева ҳосил қилиб бир йиллик ҳаётини тугаллайди.

НЕ нашли? Не то? Что вы ищете?

Ер шарининг бирор жойидан иккинчи бир жойига қандайдир маданий ўсимликни олиб келиш, уни ўстириб кўриш ва ундан ҳосил олиш учун шу ўсимликнинг йиллик фойдали ҳарорат миқдори неча даража эканлиги ҳисобга олиниши керак бўлади. Ўзбекистонда ўстирилаётган ғўза ўсимлиги вегетацияси учун мавсум давомида 3500°С ҳарорат зарур эканлигини ҳисобга олганда уни Москва ёки Санкт-Петербург вилоятлари шароитида экиш ва ундан ҳосил олиш мумкин эмаслиги аён бўлади. Ҳайвонлар ҳаётида ҳам ҳарорат муҳим аҳамият касб этади. Кўпчилик ҳайвонлар ўзининг доимий тана ҳароратига эга. Бундай ҳайвонлар гомойотерм ҳайвонлар дейилади. Ташқи муҳитнинг таъсирига кўра тана ҳароратини ўзгартирувчи ҳайвонлар ёки бошқача айтганда, доимий қатъий тана ҳароратига эга бўлмаган ҳайвонлар пойкилотерм ҳайвонлар дейилади. Оралиқ гуруҳга кирувчи ҳайвонлар эса гетеротермлар дейилади. Бу гуруҳга кирувчи ҳайвонларнинг танаси актив ҳаракатда бўлганда гомойтерм ҳисобланади. Уйқуга кетган вақтда эса уларнинг тана ҳарорати пасаяди ва танани термик идора қилиш қобилияти йўқолади. Бундай ҳайвонларга юмронқозиқлар, типратиканлар, кўршапалаклар, колибриллар, олмахонлар ҳамда шунга ўхшаш бошқалар киради.

Ўсимликларда борадиган ҳаётий жараёнлар ҳароратнинг минимал, оптимал ва максимал кўрсаткичларига боғлиқ. Масалан, фотосинтез жараёни ҳарорат ҳар 10°С кўтарилганда икки марта ортади. Оптимал ҳарорат эса 30—35°С атрофида бўлади. Худди шунингдек, нафас олиш ҳам ўзгаради. Ҳарорат ўсимликнинг илдиз орқали озиқлацишига таъсир этади. Ўсимликнинг барча ривожланиш босқичлари ҳам маълум даражадаги ҳарорат омили билан боғлиқдир. Юқорида таъкидланганидек, барча ўсимликларни ҳароратга бўлган муносабатига кўра иккита экологик гуруҳга ажратиш мумкин: юқори ҳарорат таъсирида яхши ўсиб ривожланадиган термофил ўсимликлар ва паст ҳарорат таъсирида яшовчи психрофил ўсимликлар. Ҳар икки гуруҳга мансуб ўсимлик турлари ўзига хос мосланиш хусусиятларига эга. Термофил ўсимликлар ҳужайраси иссиқликка чидамлилиги, органлар юзасининг кичрайиши, тукларнинг яхши ривожланганлиги, эфир мойларига эга бўлиши, ўзидан ортиқча тузларни ажратиб чиқариши, узоқ муддат давомида тиним даврини ўтказиши ва бошқа хусусиятлари билан тавсифланади. Психрофил ўсимликлар совуқ шароитни ҳар хил ҳолатларда (яъни тиним ёки вегетация даврида) анатомо-морфологик мосланиш орқали ўтказади. Бундай, мосланишларга поясининг ер бағирлаб ўсиши, новданинг ётиқ йўналиши, тўпланиш бўғими ва илдиз бўйнининг ер остида жойланиши, хазонрезгилик, пўкак I қаватнинг яхши ривожланиши, оқ танага эга бўлиш кабиларни кўрсатиш мумкин.

Шундай қилиб ўсимликларни паст ҳароратга бўлган муносабати ёки масланишига кўра уч гуруҳга бўлиш мумкин:

1.  Салқинга чидамсиз ўсимликлар. Тропик зонада ўсувчи барча ўсимликларни шу гуруҳга киритиш мумкин.

2.  Совуққа чидамсиз ўсимликлар. Субтропик зонада ўсувчи кўпгина ўсимликларни бу гуруҳга киритиш мумкин. Чунки уларнинг ҳужайра ширасидаги моддалар—5СС, —7°С дан паст ҳароратда музлайди.

3.  Совуққа (ёки аёзга) чидамли ўсимликлар, Бу гуруҳга мўътадил ва совуқ иқлимли зоналарда ўсувчи ўсимликлар киради.

Ўсимликларни юқори ҳароратга бўлган муносабатига кўра ҳам уч гуруҳга бўлиш мумкин:

1.Иссиққа чидамсиз ўсимликлар. Масалан, сувўтлар, сувда ўсувчи гулли ўсимликлар ва мезофит ўсимликлар. Улар—30°Сдан юқори ҳароратга чидамсиздир.

2.Иссиққа кўниккан ўсимликлар. Масалан, чўл ва дашт зоналарида ўсувчи ўсимликлар.

3.Иссиққа чидамли ўсимликлар. Масалан, иссиқ сувларда ўсувчи сувўтлар ва айрим бактериялар. Миллион йиллар давомида ўсимликлар ва ҳайвонлар ана шундай паст (совуқ) ва юқори (иссиқ) ҳароратга нисбатан мосланишга мажбур бўлганлар. Натижада уларнинг ички ва ташқи тана тузилишида қатор мосланиш белгилари вужудга келган. Ўсиш, шох-шаб-баларнинг ўзаро тиғиз (зич) бўлиб ўсиши, шарсимон (думалоқ) кўринишда бўлиб ўсиш, баргларнинг ниҳоятда кучли қирқилган бўлиши, ҳужайра ширасида заҳира моддалар, жумладан сахароза, шакар моддалар миқдорининг ортиши каби мосланиш белгиларини кўриш мумкин. Юқори (иссиқ) ҳароратга нисбатан ҳам қатор мосланишлар мавжуддир. Чунончи, барг ва пояларнинг ниҳоят сертук бўлиши, мум моддаси билан қопланганлиги, вақтинча баргсиз бўлиши (ёки вақтинча баргларнинг тўкилиши), баргларнинг ниҳоятда кичрайиши ёки уларнинг тангача барглар кўринишида бўлиши, барглар лабча (оғизча) ларининг чуқур жойланиши, илдизларнинг тупроқ остига жуда чуқур кетиши ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.

Юқорида кўриб ўтилганидек ҳайвонлар ўсимликларга нисбатан кўпроқ ўз танаси ҳароратини бошқара олиши билан ажралиб туради ҳамда тана ҳароратини идора этишнинг турли хил имкониятларига эга. Ҳарорат ҳайвонларнинг қайси иқлим зонасида яшаши билан боғлиқ ҳолда аввало уларнинг вазнига ва ички органларининг катта-кичиклигига, кўпайишига ва бошқа ҳаёт жараёнларига таъсир кўрсатади. Масалан, иссиқ ўлкаларда яшовчи кўпгина сутэмизувчи ҳайвонларнинг вазни, юраги, буйраги, жигари совуқ ўлкаларда яшовчи шу хилдаги ҳайвонларникига нисбатан енгил ва кичикдир. Шунингдек, ҳарорат ҳайвонларнинг ташқи қиёфасига, кўпайишига таъсир кўрсатади. Масалан, тундрада, мўътадил зонада яшовчи тулки ва Африкадаги фенек деган тулкини олсак, улар экологик жиҳатдан ўхшаш ёки бир-бирига яқин турлардир. Лекин турли иқлим зонасида яшаганликлари учун улар ташқи кўриниши, айниқса, қулоқларининг шакли, катта-кичиклиги билан бир-бирларидан кескин фарқланади. Худди шунингдек, Арктика ва баланд тоғ минтақасида яшовчи баъзи ҳашаротларнинг ранги Қуёш нурини кўпроқ ютганлиги сабабли қорамтир рангда бўлади. Кўпчилик сув ҳайвонларининг тухуми ҳам шундай қорамтир пигментга бой бўлади. Демак, ҳайвонлар ҳам турли хил ҳарорат таъсирига мослашадилар. У ҳайвонларнинг ҳароратга мосланиш йўллари асосан уч хилдир, яъни кимёвий, табиий, терморегуляция ва хулқ-атвор мосланишларидир. Ташқи муҳит ҳароратининг пасайишига жавобан фаол равишда танадан иссиқ ажралиши кимёвий терморегуляция дейилади. Бундай мосланишнинг кўринишлари баъзи бир балиқларда, ҳашаротларда (арилар, капалаклар) учратилади. Танадан иссиқ ажратишнинг ўзгариши, яъни ортиқча бўлса ташқарига чиқариб юбориш ёки уни ушлаб қолиш табиий терморегуляция деб қаралади. Бундай йўл билан ҳарорат омилига мослашган ҳайвонларда қуйидаги анатомо-морфологик мосланишлар кузатилади: тананинг жунлар билан қопланиши, пат ёки парларга эга бўлиши, ёғ заҳирасининг жойланиши, тери ёки нафас йўли орқали сув буғлатишни бошқариш ва ҳоказо. Кўпчилик ҳайвонлар учун тана ҳароратини бошқаришда уларнинг инстинктдан келиб чиқадиган ҳаракатлари катта аҳамиятга эга. Буларга поза (гавданинг ҳолати) ларни ўзгартиш, бошпана топиш, мураккаб ер остки уялар (инлар) қуриш, бошқа жойларга уялар қуриш, узоқ ёки яқин масофаларга кўчиб юришлар (миграциялар) киради. Тана ҳароратини идора этишда ҳайвонларнинг гуруҳли хатти-ҳаракатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, чўлда яшовчи туялар жазирама иссиқ кунлари бир-бирларига ёнбошлаган ҳолда бир жойга тўпланиб ётадилар, натижада улар тўпланган жойнинг ўртасидаги ҳарорат 39°С, яъни тана ҳароратига тенг бўлади. Энг чеккадаги туяларнинг елка томонидаги жунлари 70°С гача қизиб кетади. Гомеотерм ҳайвонларнинг иссиқлик балансларини идора этишда юқоридаги мосланиш йўлларидан биргаликда фойдаланиш уларнинг ҳар қандай ташқи ноқулай ҳарорат таъсиридан сақланиш имконини беради.

Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30