Ер муаммоси кўп аспектли, серқиррали ва барча ҳудудларга тааллуқлидир. Ердан оқилона фойдаланиш деҳқонга наф беради, ердан нотўғри фойдаланиш уни қўлдан кетишига олиб келади. Ердан фойдаланиш жараёнида юқорида айтиб ўтилгандек тупроқ эрозияси, шўрланиш, қашшоқланишга маҳкум этади, бу жараёи тупроқ махсулдорлигини камайиб боришига таъсир этади.

Ўзбекистонда суғорма ерлар «олтин» фонд ҳисобланади, чунки қишлоқ хўжалигидан келадиган жами даромаднинг 95% ўзлаштирилган ерларга тўғри келади. Лекин суғорма ерларнинг (4,2 млн га) ярмидан кўпи (58%) турли даражада шўрланган, у ҳозирда прогрессив ўсиш йўналишда ривожланмоқда. Энг асосий сабаб вохаларда грунт сувларининг ётиқ оқимини таъминланмаганлигидир. Мавжуд зовур тизимлари (46,7 м га) далалардан грунт сувларини четга ўз вақтида чиқара олмаяпти, боз устига 0,5 млн га майдонда зовур тизимлари умуман йўк. Шунинг учун ҳам пахта ва бошқа экинларнинг ҳосилдорлигининг камлиги билан тавсифланади. Суғорма ерларнинг шўрланиш муаммоси энг муҳим, энг долзарб, ечими ўта зарур ҳисобланади, муаммони ижобий хал килиш учуа барча имконият, ресурс, илмий ва амалий ишламалар, илғор тажрибалар сафарбар қилинган, бироқ буларнинг самараси кўринмаяпти. Энг асосийси мавжуд зовур тармоқлари ва тик зовурлар ахволи талабга тўлиқ жавоб бермаяпти, уларнинг лойқа, қамиш билан тўлиб ётгани, тик зовурларнинг самарали ишламаслиги гурунт сувларини коллекторларга ўз вақтида чиқиб кетишга тўсқинлик қилмоқда. Лекин муаммо ечими ҳал бўлиши лозим.

НЕ нашли? Не то? Что вы ищете?

Воҳаларда ирригация эрозияси ва дефляцияси ходисалари кенг миқёсда ривожланган, буларнинг ҳар бири алоҳида муаммо ҳисобланади. Республикадаги суғорма ерлардан 2,9 млн га ер дефляция ва ирригация эрозиясига учраган. Бунинг оқибатида тупроқларнинг ҳосилдорлиги меъёрдан анча паст, хар йили пахта, ғалла ва бошқа экинлардан кам ҳосил олинмоқда. Бу муаммо шўрланишдан кейинги устивор муаммо ҳисобланади, бу хам ўз ечимини сабрсизлик билан кутмоқда. Тоғ ёнбағирларидаги эрозия, лалми ерлардаги тўпроқ ювилишини эътиборга олинса долзарблиги янада ортади.

Текисликдаги воҳаларда грунт сувлари сатҳини кўтариб кетганлиги хам энг долзарб ва ўта муҳим экологик муаммодир. Суғорма ерларни захкашлиги ер ва бинолар пойдеворини ости коммуникацияларнинг аҳволини оғирлаштиради, қишлоқ ва баъзи шахарларни канализация тармоқлари билан таъминлаш даражаси хали анча камлиги туфайли уларнинг санитария-гигиеник ҳолатини янада мураккаблаштиради. Қудуқ сувлари ва бошқа очиқ ҳавзалар ҳисобига ичимлик суви сифатида фойдаланаётган аҳоли орасида турли касалликлар тарқалиши тезлашмоқда. Бу муаммо энг долзарб ва ечими тез фурсатларда хал қилиниши шарт.

Инсон ҳаётида ўсимлик олами беқиёс даражада муҳим. Ўсимлик - бу кислород, озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш материаллари, ем-хашак, табобат олами, дам олиш маскани, дори-дармон, қоғоз ва бошқа кўплаб маҳсулот етказиб берадиган беғубор, инсон учун энг зарур табиат ресурси. Биохилма-хиллик олам гўзаллиги, рекреация бойлиги. Ўзбекистон бу борада ўсимлик дунёсининг бойлиги (4 минг турдан зиёд) жиҳатдан олдинги ўринларни эгаллайди.

Ўрмонлар республикада чўл, тоғ ён бағирлари ва дарё қайирларида тарқалган. Тоғ минтақасида 311 минг майдонда ўрмонлар мавжуд, шундан 204 минг га да арча, қолгани бошқа турдаги дарахтлар билан банд. Текистлик минтақасида саксовул ва бошқа псаммофитлардан иборот ўрмонзорлар 2,4 млн га майдонда мавжуд. Қайирлардаги туқайзорлар майдони 25 минг гача қисқарган. Ўрмонлар сийрак, зич ўсган ҳақиқий ўрмон майдонлари кам қолган, дарахтларнинг аксарияти касал, қуриган ёки ярим қуриган. Умуман тоғ ёнбағирлари, тоғ олди қия текисликлари, адирлар, қумли текисликлар, вохалар ўрмон билан қопланиш даражаси меъёрида анча кам, шунинг учун хам турли табиий жараёнларнинг ривожланиш макони жуда кам кенг ва улар тезкорлик билан содир бўлмоқда. Вохаларда ихотазорларнинг майдони 40 минг га атрофида, бу рақам аслида лойихага мувофиқ 112 минг га бўлиши лозим. Ирригагация тармоқлари ва сув омборлари қирғоқларидаги ихота дарахтзорларининг хозирги кўрсаткичи (7 минг км, каналлар ёқаларида уларнинг узунлиги 200 минг км бўлиши керак) талабга мутлақо жавоб бермайди.

Чўл ва тоғ яйловларида ўсимлик қопламининг зичлиги ва ем-хашакбоп ўтларнинг маҳсулдорлигини меъёрдан паст, кўпроқ мол истеъмол қилмайдиган бегона ўтларнинг майдони кенгайиб бормоқда. Шунингдек тупроқнинг эрозияга берилганлиги туфайли ўтларнинг эгаллаган майдонлари ҳам қисқармоқда, техноген омилларининг эрозион таъсирининг ҳукмдорлиги ортмоқда.

Ўсимлик қоплами муаммоси экологик муаммолар ичида нисбатан фаол ва тез ўзгарувчан, бошқа омиллар таъсирида юз берадиган муаммоларни шаклланишида ўз таъсирини кўрсатади. Ўсимликлар муаммоси кўп аспектли ва серқиррали, унинг таркибида бир неча бор аспектли ёки оддий муаммолар мавжуд, уларни хаммаси хам бир-бирлари билан функционал боғлиқ.

Ҳайвонот оламининг муаммолари хам бисёр, ўсимликлар муаммоси билан улар бевосита боғлиқ. Маълум ўсимлик турларини йўқолиши билан ҳайвонлар хам бошқа жойга кўчади ёки қирилади. Кейинги вақтларда браконьерлар сонининг кўпаяётгани, уларни ов қуроллари ва техника воситалари билан таъминлаши ҳайвонлар муаммосининг жиддийлаштирмоқда. Табиий газ, нефт, сув қазиб чиқариш учун бурғуланаётган жойларда карьерлар вужудга келаётган ҳудудларда техноген омил таъсири нихоятда кучли, бу жойларда ҳайвонларнинг (айниқса, судралиб юрувчилар) аксарияти қирилиб кетмоқда.

Ўсимлик ва хайвонот олами муҳим экологик омиллар, уларнинг атроф мухит билан бўлган мутносабати аслида жой экологиясини белгилайди. Демак, муаммо хам улар билан боғлиқ, бу борада ташқи таъсирни оптиаллаштириш зарур бўлади.

Янги конларни топиб, хомашёлар чиқаришни тезкорлик билан боғлиқ қатор экологик муаммолар юзага келади. Энг муҳим муаммо маъдан конлари олинаётган хомашёлардан мажмуали фойдаланиш, яъни барча асосий фойдали элементларни ажратиб олиш, акс холда улар нес-нобуд бўлиши мумкин. Конларда маъдангача бўлган қоплама жинсларни йиғиб, маълум жойда тўплаши (терикон) натижасида катта ҳудуд (яйлов)ларни улар банд қилиб ётади. Баъзан йиғилган тоғ жинслари таркибида заҳарли моддаларни мавжуд бўлиши уларни атроф мухитга ёғин-сочин, шамол таъсирида ёйилишига олиб келади. Рудани бойитилиб, керакли элементлар олингандан сўнг қолган шлак, клинкер ва бошка моддалар йиғилиб чиқинди омборхонага (хвостохранилеҳе) сақланишга топширилади. Улар хам катта майдонларни банд қилади, зарарли моддаларни мавжудлиги табиий мухитни ифлослайди. Карьерлар, отваллар, чиқинди омборхоналари ва конлар билан боглик булган бошка жойларнинг табиий хусусиятлари деграциялаши натижасида у «бузилган ерлар» деб ном олади.

Ўзбекистонда 90-йилларга қадар 16,3 минг га бузилган ерлар бўлган, уларнинг майдони тобора ортиб бормоқда. Конлар (айниқса, карьерлар) улкан чанг макони, заҳарли моддалар манбаи бўлганлиги учун уларда иш тугагандан сўнг тез муддатларда ёпилиб, олдини олувчи тегишли тадбирлар амалга оширилиши зарур, акс холда уларнинг зарарли оқибатлари катга миқёсда зиён етказиши мумкин.

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни тез ўсиши ва аҳоли сонини ортиб бораётганлиги иккиламчи ресурслар муаммосини борган сари жиддийлаштирмоқда, жойларда эса кескинлаштирмоқда. Бу тоифадаги ресурсларни келиб чиқиши жиҳатдан икки катта гурухга ажратиш мақсадга мувофиқ: а) саноат, транспорт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва б) инсон (аҳоли) фаолияти.

Биринчи гурухдаги иккиламчи ресурслар экологик жиҳатдан анча хавфли, бу борада суюқ, газ ва қаттиқ холдаги чиқиндилар зарарли бўлишидан ташқари, радиоактивлик хусусиятига эга. Инсоннинг яшаш фаолияти билан боғлиқ чиқиндилар бу даражада хавфли бўлмасада тиббий жиҳатдан, яъни турли касалликларни тарқалиши, юқиши, генда асорат қолдириши ва бошқа хил мураккабликлар вужудга келтириши билан тавсифланади. Бизнингча, иккиламчи ресурсларни экологик нуқтаи назаридан ўрганганда муаммонинг бу аспектига урғу бериш мақсадга мувофиқ.

Республикада хар куни хар бир киши бошига ўртача 0,7-1,0 кг уй (маиший) ахлати чиқиндиси тўпланади, унинг таркиби мураккаб: қоғоздан тортиб то оғир металгача бор. Хар йили ўртача 30 млн м3 чиқинди йиғилади, уни бир қисми ёқилди, қисми кўмилди, оз қисми қайта ишланди. Махалла, баланд қаватли уйлар, қўрғонларда ахлат тўпланадиган жойлар турли касалликлар макони, айниқса йилнинг иссик фаслларида уларнинг атроф мухитга таъсири куп марта кучаяди. Бинобарин, вазият жиддийлашади, айниқса, уларни бир неча кун қолиб кетиши, вазиятни танг холга олиб келади.

Муаммонинг ижтимоий оқибати уни жойларда тез муддатларда ижобий хал қилишни тақазо этади.

Экологик муаммолар марказида аҳоли соғлигининг холати туради, бошкача айтганда ахоли соғлиги экологик муаммоларнинг мезонидир. Аҳоли канчалик соғлом бўлса экологик вазият хам инсон яшаши учун шунчалик қулайликдан дарак беради. Бу борада бутун аҳоли соғлигининг ҳолати, 1 ёшгача бўлган гўдакларнинг хар 1000 болага нисбатан нобуд бўлганларни сони, бир йил давомида поликлиникага қатнайдиганларнинг 1000 кишига нисбатан миқдори, бир йил давомида касалхоналарда даволанганларнинг сони (1000 кишига нисбатан), эркак ва аёлларнинг ўртача умр кўриши, энг устивор касалликлар ва ўлим, табиий ўлим миқдори (хар 1000 кишига нисбатан) ва бошка кўрсаткичлар вазиятнинг танглик даражасини белгилайди.

Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30