XVII—XVIII асрлардаги экологик маълумотлар тирик организмларнинг айрим гуруҳларини ўрганишга қаратилган эди. XVIII асрда Россия ўлкаси бўйлаб ўтказилган саёҳатлар натижаларига асосланиб, кўпчилик сайёҳлар (, , ) ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси иқлимнинг ўзгаришига қараб ўзгариши ҳақидаги фикрларни ўз асарларида баён этганлар. Ж. Бюффон (1707—1778)нинг ишларида ҳайвонларнинг тузилишига ташқи муҳитнинг таъсири масаласи кўтарилган эди. (1774—1829) дастлабки эволюцион таълимотни ўртага ташлади ва ўсимлик ҳамда ҳайвонларнинг эволюцион ўзгаришларида энг муҳими— ташқи муҳит таъсири деб ҳисоблади. XIX асрдаги экологик маълумотлар (А. Гумбольдт,1769—1859) ўсимликлар географиясида янги экологик йўналишни келтириб чиқарди.
Иқлим таъсири туфайли ҳайвонлар биологиясига ва тарқалишига бағишланган ишлар ҳам вужудга келди. (1814—1858) ўз тажрибасини ҳайвонларнинг атрофини ўраб олган ташқи муҳит ўртасидаги мураккаб муносабатларни ўрганишга қаратди. 1859 йилда Ч. Дарвин «Табиий танлаш йўли билан турларнинг келиб чиқиши» асарида табиатдаги яшаш учун кураш, яъни тур билан муҳит ўртасидаги ҳар қандай қарама-қаршиликларнинг кўринишлари табиий танлашга олиб келади ва эволюциянинг ҳаракатлантирувчи кучидир деб қарайди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида экология фани ўсимликлар ва ҳайвонларнинг иқлим омилларига мосланишларини ўрганиш билан машғул бўлди. , (1825—1902) ўсимликларнинг ички ва ташқи тузилишларидаги хусусиятлари, уларнинг географик тарқалиши билан боғлиқлиги ҳамда физиологик усулларнинг экология учун аҳамияти катта эканлигини кўрсатди. Ана шундай ишлар ҳайвонлар ҳаёти мисолида томонидан ўрганилди. 1877 йилда немис гидробиологи К. Мёбиус биоценозлар ҳақидаги у тасаввурларни асослаб берди. Жамоаларни ўрганиш турли услублар билан бойиди ва ўсимликлар жамоаси (фитоценология) ўсимликлар экологиясининг мустақил соҳаси сифатида ажралиб чиқди. Ўсимликлар жамоаси ҳақида ва батафсил фикр юритиб, бу соҳага асос солдилар. , , хорижда Ф. Клементес, К. Раункиер, Т. ДюРие, И. Браун-Бланке ва бошқалар умумий биоценологиянинг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. 30-40-йилларда ҳайвонлар экологияси бўйича умумкй экологиянннг назарий масалалари билан биргаликда янги маълумотлар тўплана бошланди. Умумий экологиянинг ривожланишида 1933 йилда чоп қилинган «Муҳит ва жамоа» деган асари кейинчалик «Ҳайвонлар экологияси асослари» номи билан биринчи ёзилган дарслик бўлиб қолди. 30- йилларда экологиянинг янги тармоғи ҳисобланган популяцион экология вужудга келди. Унинг асосчиси инглиз олими Ч. Элтон ҳисобланади.
Эволюцион ва экологик масалаларни ўз ичига қамраб олган экониша, яъни табиатда турнинг яшаши учун зарур бўлган муҳитнинг барча омиллари йиғиндиси ҳақидаги тушунчалар ғарб олимлари Ж. Гриннелл, Ч. Элтон, Р. Макартур, Д. Хатчинсон, хизмати туфайли фанга киритилди. Ҳайвонларнинг морфологик ва эволюцион экологиясини ривожлантиришда , катта ҳисса қўшдилар. томонидан гулли ўсимликларнинг ҳаёт шакллари таснифоти ишлаб чиқилди. 40-йилларнинг бошларида табиийсистемаларни ўрганиш жараёнида янги йўналиш келиб чиқди. 1935 йили инглиз олими А. Тенсли экосистемалар, 1942 йилда эса биогеоценозлар ҳақидаги таълимотни илгари сурдилар. 50- йилларнинг бошларида Г. Одум, Ю. Одум, Р. Уитеккер, Р. Маргалеф ва бошқалар биологик маҳсулдорликнинг назарий асосларини яратиш борасида иш олиб бордилар. Экосистемали таҳлилнинг ривожланиши биосферани янги, яъни экологик асосда ўрганиш имконини яратди. Биосфера ҳадидаги таълимот XX асрнинг йирик табиатшунос олими номи билан боғлиқдир. Ҳозирги вақтда «Инсон ва биосфера» мавзуидаги халқаро илмий-тадқиқот ишлари табиат билан жамият ўртасидаги асосий қонуниятларни янада чуқурроқ ўрганишга қаратилган.
Назорат учун саволлар
1. Биогеография фанининг ўрганиш объекти ва предметини тушунтиринг?
2. Биогеография фанини ўқитишдан мақсад ва мазмун нимада деб ўйлайсиз?
3. Биогеография фанини тадқиқот усулларини тушунтиринг?
4. Ерни пайдо бўлиши ҳақидаги назариялар мазмунини тушунтиринг?
5. Ареаллар нима ва уни узилиб қолиш сабабларини тушунтиринг?
Таянч иборалар
Биогеография, геоботаника, генетика, географик тарқалиш, тадқиқот усуллари, Опарин назарияси, Космополит, эндем, палеоэндем, неоэндем ареаллар, ареалларни узилиши, биомасса.
МАВЗУ-2. МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ МАРКАЗЛАРИ.
Режа:
1. Ареаллар ҳақида тушунча
2. Ареалларнинг узилиб қолиши
3. Ареалларнинг узилиб қолишига таъсир этувчи олимлар
4. Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш маказлари.
Ареаллар ҳақида тушунча - мавжуд организимларнинг турлари ер шарининг маълум бир нуқтасини ёки майдонини эгаллайди. Шу турнинг экологик шароитга чидамлилигига, биологик валентликнинг юқорилигига қараб айрим турлар катта майдонни, айримлари кичик майдонни эгаллайди, яъни имкониятларига қараб, яшаш учун кураш асосида хар-бир тур ўз майдонини кенгайтиришга ҳаракат қилади. Демак, хар қандай турнинг, туркумнинг, оиланинг ер юзида эгаллаган майдони унинг ареали дейилади.
Ҳозирги замон фанига 500 минг ўсимликлар тури, 1,5 миллион ҳайвонлар турлари маълум бўлиб, улар ер шарининг турли географик нуқталарида литосфера, гидросфера ва атмосферада яшайди. Турларнинг тарқалган майдони, яъни ареалининг катта-кичиклиги тутаҳ ёки туташ бўлмаганлиги ва майдонининг шаклига қараб бир қанча группаларга бўлинади:
I. Космополит ареаллар - космополит турлар ер шарининг жуда катта қисмини (ярмини ва ундан кўпини) эгаллаган ва тарқалган турлар ҳисобланади. Улар ҳозирги замон иқлим шароитига яхши мослашган турлар ҳисобланади. Масалан, шўра, жағ-жағ, қоқиўт, қамиш ва ҳоказолар. Ҳайвонлардан балиқлар, ҳашоратлар, айниқса чивинлар ҳамма жойда тарқалган.
2. Эндем ареаллар – бундай ареалга кирувчи турлар ер шарини жуда кичик нуқтасида учрайдиган турлар киради. Масалан, Эльдар қарағайи 50 гектар майдонда фақат Грузияда бор холос. Ёки Камчатка пихтаси фақат Камчаткада учрайди холос. Ўзбекистон ҳудудида тоғларда тоғ сағизи ўсимлиги бор, бу ҳам Ўзбекистон учун эндемикдир.
Эндем турлар дунёнинг айрим нуқталарида, айниқса ороларда кўплаб учрайди. Масалан, Гавай оролида Ўсимликларнинг 90% эндем турлар. Мадагаскар оролида эса 87 % турлар, Янги Зеландияда 75 % турдаги ўсимликлар эндемик ҳисобланади.
Бу ҳудудларда эндемизмнинг кучлилигига сабаб, иқлимнинг ўзига хослиги ва бу ороллар бошқа ороллардан кескин ажралиб қолганлигидадир. Бу ерда хосил бўлган янги турлар узоқ давр мобайнида бошқа жойларга тарқалиши қийин бўлган. Фақатгина айрим турларнинг бошқа жойларга тарқалишига антропоген таъсир ёки қушлар миграцияси орқалигина тарқалган. Масалан, қутуб крачлари 30 минг км. йўл босади. Эндем турлар ҳайвонларда ҳам кучли бўлади. Айрим тоғ шароитларида, баландлик минтақаларида мавжуд бўлгани учун жуда кичик масофада иқлим ўзгариб кетади. Шунинг учун у ердаги ўсимлик ва ҳайвонлар турлари ҳар-хил бўлади, буни викаризм дейилади.
Эндем турлар ўз навбатида 2 группага бўлинади:
1. Палеондем.
2. Неоэндем.
Палеондем - организмлари авваллари ёки қадимда жуда катта ҳудудни эгаллаб, гуллаб-яшнаган организмлар ҳисобланади. Кейинчалик, иқлим шароитлари ўзгариши туфайли қирилиб кетиб, ер шарини жуда оз қисмида сақланиб қолган организмлардир. Масалан, тисса, каштан, саговниклар, гинколар, магноиялар, ёнғоқ. ва х. Бундай эндем организмлар кейинги пайтда инсон таъсирида маданийлашиб кенгайтирилмоқда.
Неоэндем – эволюцион процессда янги пайдо бўлган организмлар бўлиб. Булар ҳали янги-янги нуқталарга энди тарқалаётган эндемлардир. Буларнинг имкониятлари катта, келажакда янги майдонларни эгаллаши мумкин. Бундай эндемларга наматак, атиргул ва бошқалар киради.
Ареалларнинг катта-кичиклигига қарамасдан жойланиш хусусиятига қараб узлуксиз ва узилган ареалларга бўлинади. Маълумки, яхлит майдонда ёки ораси катта бўлмаган бир неча майдонда учрайдиган турлар узлуксиз ареални ташкил қилади. Буларни шакли думалоқ, эллипс шаклида, узунчоқ лентасимон шаклда бўлиши мумкин. Масалан, дарёларни бўйидаги организмлар лентасимон шаклда, Фарғона водийсидаги ареаллар думалоқ шаклларда тарқалган.
Организмланинг маълум турлари ер шарининг қуруқлик қисмида яхлит бир жойида учрамасдан бўлиниб бўлиниб бир неча жойларда учраши мумкин. Улар оралғидаги масофалар айрим турларпга қисқа, айрим турларда узоқ масофаларни эгаллаши мумкин. Ҳатто, бутунлай бир қитъа билан иккин чи қитъанин маълум жойларида учраши мумкин. Турларни анна шундай бир бирдан узилиб бир неча жойларда учраши ареалларнинг узилиб қолиши деб аталади.
Ареалларнинг узилиб қолишига бир неча омиллар таъсир кўрсатиши мумкин, дастлаб яхлит бўлган ареаллар турли шароитларга кўра вақт ўтиши билан икки ёки ундан кўп қисмларга ёки ҳудудларга бўлиниб кетиши мумкин ва бу ҳудудлар вақт ўтиши билан мустақил ареалларга ажралади.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 |


