1. Циркумбориал области - энг катта флористик область бўлиб, МДҲ ҳудудининг асосий қисми, Европа, Шимолий Америка шy област ҳудудига киради. Бу область катта бўлишига қарамай унда эндемик оилалар йўқ. Лекин Альп ва Кавказ, Карпат тоғлари, Канада ҳудудларида кўп эндемик тур ва авлодларга эга. Бу областнинг майдонлари турли қитъада жойлашган бўлса ҳам, уларда тарқалган ўсимликлар келиб чикиш жиҳатларидан бир-бирига яқин ва ландшафт кўриниши ҳам монотом. ўзига хос хусусиятларидан яна бири ер юзида ўсимликлар қомламининг юқори даражадалиги билан биринчи ўринда туради.
2. Шарқий-Осиё области - бу област ҳудудига шарқий Химолай, Ҳиндистон чегарасидан бошлаб, Хитойнинг шарқий қисми, шимолий Бирма, Корея, Япония, Сахалин ороллари киради. Майдон жиҳатидан олдинги областларга нисбатан кичик бўлишига қарамай, бу област ўсимликлар турига ниҳоятда бой. Ўсимликларининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бу областда 300 дан ортиқ тур ва 14 дан ортиқ оила эндем ҳисобланади. Бунга сабаб бу область ҳудудида турли хил иқлим шароити бўлганлигидир..
3. Атлантик-Шимолий Америка области - бу область ҳудудига Атлантика океанининг қирғоқлари, Шимолий Америка, Жанубий Канада ҳудудлари киради. Бу областда 1 та эндем оила ва 100 дан ортиқ эндем ва бир неча юзлаб эндем турлар бор. Бу областда айиқтовондошлар, атиргулдошлар, кўкноридошлар кенг тарқалган.
4. Қояли тоғлар области - бу область Шимолий Америка қитъасида Канаданинг ғарбий қисми ва АҚШ ғарбий штатлари ҳам киради. Бу областда юқори ўсимликлардан эндем оила йўқ. 1 та жигарсимон мохдан ташқари, лекин эндем турлар жуда кўп.
5. Макронезия области - Бунга бир қанча ороллар киради. Буларни умумий ном билан Азор-Мадейра, Яшил бурун ороллари деб аталади. Бу областда кўплаб ороллар бўлганлиги учун эндем тур ва авлодга бой. Лекин эндемик оила йўқ. Сабаби иқлим хусусияти бир-бирига яқин.
6. Ўрта ер денгизи области - бу областга Ўрта ер денгизи атрофидаги барча мамлакат ва бир қанча ороллар киради. Бу област ҳудудида битта эндемик оила ва 150 дан ортиқ авлод ва бир неча юз турлар эндем ҳисобланади. Эндемизмни кучлилигига сабаб ўсимликларнинг келиб чиққан марказлардан биридир.
7. Араб Саҳрои Кабир области - бу область Ҳудудига Африка саҳросининг тропик бўлмаган кисми киради. Синай ярим ороли, Арабистон ярим ороли, Иорданиянинг бир қисми, Сирия саҳроси, Қуйи Месопотамия киради. Бу областда ҳам эндемик оила йўк. 300 дан ортиқ эндемик тур аниқланган.
8. Эрон-Турон области - Сириянинг катта қисми, Шимолий Фаластин, Иордания, Юқори Месопатамия, Арманистон тоғлари, Жануби-шарқий Закавказия, Эрон, Афғонистон, Покистон, Тибет системаси, Монголия, Шимолий Сибирнинг жанубий қисми киради. Бу область ҳудуди кескин континентал иқлимли бўлиб, лекин хилма-хил ўзига хос иқлим шароитига эга бўлган бир неча тоғликлар системаси жойлашганлиги сабабли эндем турларга бой ҳисобланади. Масалан, айиқтовондошлар, атиргулдошлар, шўрадошлар, кўкноридошлар, итузумдошларнинг кўп турлари эндем ҳисобланади. Мавжуд турлардан бир қанчалари бу область учун рельект ҳисобланади.
9. Мадейра ёки Санор области - бу область Шимолий Америка қитъасининг ғарбий соҲилларида Калифорния саҳролари, Мексика тоғликлари ва АҚШнинг бир қанча штатларини ўз ичига олади. Бу область ҳудудида 4 та эндемик оила, 45 та авлод ва 200 дан ортиқ эндем турлар бор. Иқлим шароити ниҳоятда хилма-хил.
2. Полеотропик ўсимликлар ҳукмронлиги. Бу ҳукмронликка Тинч океанининг тропик ороллари (Шарқий Америкадаги тропик ороллар бунга кирмайди), Африка қитъасининг океандаги қатор ороллари, Ҳиндистон, Хиндихитой, ярим ороли, Индонезия ороллари киради. Бу ҳукмронлик яхлит қитъалардан иборат бўлмасдан иқлими жиҳатидан ўзига хос 1000 лаб оролларни ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам эндемик турларга бой ва 40 та энден оила мавжуд.
10. Гвения-Конголез области - Бунга шарқий Африка Республикалари, Камерун, Конго, Кот-Иуар ва бошқалари, Гвения ва Конго дарёсининг ҳавзалари киради. Конго дарёсининг ҳавзаси ниҳoятдa хилма-хил иқлим шароитига бой бўлганлиги учун бу область ўзининг қўшни областлардан флорага бойлиги билан фарқ килади, унинг учун областнинг ўзида 6 та оила эндем бир неча юзлаб эндем турлар мавжуд.
11. Судан-Замбия области - бу область катта ҳудудни эгаллайди. Деярли Африка мамлакатлари, Арабистон ярим ороли, Ҳиндистоннинг шимоли-ғарби киради. Бу область ҳудудининг катта қисми иқлим жиҳатидан бир-бирига яқин, лекин океан ва денгиз қирғоқларидаги иқлим шароити бир-биридан кескин фарқ қилганлиги сабабли бу область ҳам эндем турларга бой, 3 та эндемик оила мавжуд
12. Карунамбия области - Намибия киради. Ҳудуди бир мунча кичикроқ. Африканинг жануби-ғарбида жойлашган. Бунга Оранживий дарёси ҳавзаси ва ЖАРнинг бир қисми киради. Бу область ҳудудида 1 та оила эндем ва 10 лаб турлар эндем ҳисобланади.
13. Вознисения ва Авлиё Елена ороллари области - бу область ҳудудига 2 та орол киради. Лекин бу 2 та оролни 1 та область таркибига киритилишига сабаб, уларнинг иқлими, ўсимликлари ўзига хос ва такрорланмас. Авлиё Елена оролида ўсадиган 39 турнинг 38 таси эндем ҳисобланади. Вознисения оролида обориген ўсимликлар йўқ, миграцион йўл билан ўсимликлар кўпайган. Бу оролда ҳам ҳозирги пайтда 2 та эндем тур яшайди.
14. Мадагаскар ороли области - бу область ҳудудига Мадагаскар ороли, унинг атрофидаги бир қанча ороллар, яъни Камор ороллари, Альдабр ороллари, Сейшал ороллари, Маскирент ороллари киради. Бу область оролларида иқлим шароити турлича бўлганлиги учун ўсимликлар ҳаёти учун ниҳоятда қулай ва шунинг учун бу кичик ҳудудда 9 та 450 дан ортиқ авлод 780 тур эндем турлар бор.
15. Ҳиндистон области - бунга Ҳиндистон ярим ороли, унинг жанубидаги Хинд океани ороллари, Мальдив ороллари, Чагос архипелаги, Цейлон ороли киради. Бу областда эндем оила йўқ. 100 дан ортиқ авлод ва бир неча юзлаб эндемик турлар бор.
16. Ҳиндихитой области - бунга Бирманинг тропик қисми, Таиланд, Хиндихитой, Андаман, Никабар ороллари киради. Бу областда ҳам эндемик оила йўк. Лекин 250 дан ортиқ эндем авлод ва бир неча юзлаб эндем турлар мавжуд.
17. Малинезия области. Бунга Индонезия, Филиппин, Суматра, Калимантан, Янги Гвинея, Саломон ороллари ва жуда кўплаб майда оролларни ўз ичига олади. Бу област майдони бир неча юзлаб ороллардан ташкил топган. Иқлим шароити ниҳоятда хилма-хил, лекин уларда умумийлик бop. Бу область ҳудудида иккита эндем оила ва кўплаб эндем турлар мавжуд. Айниқса, Янги Гвинея ороли ўзига хос бўлиб, бу ерда 140 дан ортиқ эндем авлод яшайди.
18. Фиджи ороллари области. Ҳудуди жуда кичик ороллари жуда кўп. Бунга Янги Гибрит, Самоа, Тонго ороллари киради. Бу областда битта оила, жуда кўп эндемик авлодлар ва турлар мавжуд. Фиджи ороллари эндемик турларга жуда бой.
19. Поленезия области. Бу область ҳудудига Тинч океанининг катта майдони ва юзлаб ороллар киради. Бунга Королин, Маршалл, Гилберт, Мариан, Эллис, Феникс, Маркиз ороллари киради. Бу област табиий шароити хилма-хил бўлишига қарамай, буларда эндемик оила йўк. Лекин бир неча юзлаб авлод, юзлаб эндемик турлар бор.
20. Гавайи ороллари области. Майдон жиҳатдан бошқа ороллардан бир неча марта кичик, лекин ер шаридаги мавжуд ороллар ичида ўзига хослиги билан ажралиб туради. Сабаби қуруқликдан анча узоқда жойлашган, яъни сув билан изоляцияланган орол ҳисобланади. Шунинг учун бу област ўсимлик олами ниҳоятда хилма-хил. Шунинг учун олимлар майдони жуда кичик бўлишига қарамай, бунга област даражасини беришган. Бу област ўсимликлари кўпчилиги абориген, лекин инсон фаолияти натижасида миграцион йўл билан келиб қолган турлар хам мавжуд. Булар Америка қитъасига бирмунча яқинроқ бўлганлиги сабабли шимолий Америкада ва Америкада ўсадиган ўсимликлар ҳам учрайди.
21. Янги Каледония области. Бу област хам майдон жихатидан кичик ҳудудни ўз ичига олади. Асосан бунга Янги Каледония ороли ва унинг атрофидаги бир неча ороллар киради. Эндемизмга жуда бой. Ўсимликларнинг олтита оиласи 130 дан ортиқ авлод ва минглаб эндем турлар бор.
3. Неотропик ўсимликлар ҳукмронлиги. Бу ҳукмронлик ҳудудига Флорида ярим оролининг жанубий қисмлари, Мексика қирғоқлари, Марказий Америка, Антил ороллари ҳамда экваториал Американинг катта қисмидаги бир қанча мамлакатлар ҳудудлари киради. Бу ҳукмронлик ҳудуди хилма-хил иқлим шароитига эга бўлганлиги туфайли ўзига хос ўсимлик дунёсига эга ва флорага жуда бой. Бу хукмронликда 28 та оила эндем хисобланади. Бу ҳукмронлик қуйидаги 5 та областларга бўлинади.
22 (1). Карип области - бу областга Флорида ярим оролининг тропик қисми, Кичик Антиль, Галапагос, Багам, Бермуд ороллари киради. Карип области ҳудуди бир қанча ороллар бўлганлиги сабабли уларда эндемизм кучли, яъни бу областда 2 та оила 500 дан ортиқ авлод, 100 лаб турлар эндем ҳисобланади.
23 (2). Гивиан тоғлари области - бу область майдони унча катта эмас, лекин Гвиан ясси тоғларида жуда қадимги архио ўсимликлар кўплаб учрайди ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Яъни бу областда яшайдиган 8000 тур ўсимликнинг 4000 дан ортиғи эндемик турлар ҳисобланади. Бу ясси тоғларнинг юқори қисмларидаги айрим воҳаларда эндемизм 97 фоизгача боради. Эндем оила фақат битта холос.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 |


