Синиқларни репозиция қилингач 10 кун мобайнида компрессия билан суякларни резорбцияси таъминланади ва бу билан регулятор оқсилни ажаралиши кўпайтирилади. Тери ва спицалар антисептиклар билан ишлов бериб турилади, йодоформли марли қўйилади.
Одатда бир хафталардан кейин ёриқдан ва спицаларда ажратмалар ажралиши камаяди. Ишлов бериш беморга ўргатилади. Хафтада икки марта бемор касалхонага келиб шифокорга кўриниб туради. Гайкалар холатини ҳар доим назоратда тутиш керак, юмшаган бўлса қотирилб туриш лозим. Даво тугагандан кейин штангалар ечилида, суякларни тўлиқ битганлигини билаш учун қўл билан қўзғатиб текширилади. Агар қўзғалиш бўлмаса винтлар ечилиб планка олинади. Агар бироз қўзғалувчанлик сезилса, бу кам холларда кузатилади, яна 2 хафтага штангани фиксацияси чўзилади.
Компрессион-дистракицон аппаратлар мустахкам бўлиб, тез кунларда беморни жуда қаттиқ бўлмаган озиқлар билан озиқланишига имкон яратади.
Аппарат ўқ отув қуролидан бўлган жароҳатларда, суяк ва атроф тўқима нуқсонларда қўлланилиш учун яратилган. Компрессион-дистракицон аппаратлар пастки жағни қонсиз остеопластикасида қўлланилади. Компрессион-дистракицон аппаратлар ёрдамида 1 дан 15 см гача бўлган суяк нуқсонларини тиклаш мумкин. Дистракция натижасида суяк тўқимаси билан бирга, нерв, қон томир, шиллиқ қаватлар, сўлак без йўллари ва бошқа юмшоқ тўқималар ҳам тикланади.
Ўқ отув қуролидан бўлган жароҳатлар ўқ отув қуролидан бўламаган жароҳатлардан мураккаблиги билан фарқланади.
Юқордаги кўрсатиб ўтилган усуллардан мустахкам суяк битишлари ва улардан фойдаланган ҳолда комрессия ва дистракциягина эмас жағни юқори мустахкамлиги ва иммобилизацияси ҳам тикланади. Спицалар атрофида одатда резорбция кузатилмайди.
6-7 йил ичида Ғарбий Европа ва Америкада компрессион-дистракцион аппартлардан туғма ва орттирилган деформациялар, жағлар синишларини даволашда қўлланилиб келинмоқда.
Адабиётлар:А – 1-5, К – 10,13,22,32,38,43,46,48.
Маъруза№ 2
ЮЗНИНГ ЎРТА ҚИСМИ СУЯКЛАРИНИНГ ЖАРОХАТЛАНИШИ (ЮҚОРИ ЖАҒ, ЁНОҚ СУЯГИ, ЁНОҚ ЁЙИ, БУРУН СУЯКЛАРИ).
ТАСНИФИ, КЛИНИК КЎРИНИШИ, ТАШХИСИ ВА ДАВОЛАШ.
1. Юз суяклари ўрта қисми синишлари статистикаси.
2. Юз ўрта қисми синишлари таснифи.
3. Юз ўрта қисми суяклари синишидаги жарохатларни даволаш.
4. Юз ўрта қисми суяклари синишини ташхислаш.
Lamberg 1978 маълумотига кўра юз ўрта қисми жарохатлари чорак аср охирига келиб ортган, йилига 20%ни ташкил қилади. Бунинг сабаби ахолии урбанизацияси, техника ва ишлаб чиқариш юксалиши, транспорт тезлигини ортиши, ташхислаш усулларини яхшиланиши.
Хозирги вақтда юз-жағ травматалогиясида ўрта соха синиши тушунчаси(аниқроғи юз суяги юқори қисми) қўлланилмоқда.
Бунда юз ўрта қисмини юқоридан кўз косаси юқори чизиғи, пастдан-тиш қаторлари жипслашиши чизиғи, бу сохага қўшимча равишда бурун суяги кўз косаси девори, ёноқ суяги ва ейи шунингдек юқори жағ билан чегараланган. Юқорида кўрсатилган сохаларни морфологик ва функционал алоқаси исботланган. Юқори жағ, ёноқ суяклари, ёноқ ёйи, бурун суякларини калла суяги билан боғланганлиги пештоқсимон тузилишни эслатади, бу эса ташқи кучга қаршиликни оширади ва шиллиқ, чайнов мушаклари учун таянч вазифасини бажаради.
Бу соха суяклари ғовак модда трабекулалари вертикал типда тузилган, компакт модда 4 та контрофорслар тури бор.
1. Пешона-бурун контрофорси-фронтал тишлар альвеоляр ўсиғидан бошланиб юқорига бурун ўсиғи ва юқори жағ ўсиғигача давом этади.
2. Ёноқ-катакча контрофорси-молярлардан бошланиб ёноқ суяги асоси ёноқ альвеоляр равоқ ва ёноқ ўсиғигача давом этади.
3. Орқа контрофорс-юқори жағ думбоқлари билан асосий суяк қанотсимон ўсиғини бирлаштиради.
3. Танглай – контрофорс - бурун бўшлиғи тубида ва бурун ўйиғи сохасида 2 та буйлама тарнов ҳосил қилиб пешона бурун контрофорси билан туташади. Ўз навбатида пешона бурун контрофорси кўз юқори ва қиррасидаги ёноқ катакча контрофорсига туташади. Ёноқ катакча танглай ва орқа контрофорслар альвеоляр ўсиқ суягининг бундай тузилиши чайнаш функсиясини бажаришда босимга ва ишкаланиш таъсирларига турғунликни таъминлайди. Механик таъсир, суяк мустахкамлигидан кучли бўлса синишлар юзага келади. (1975) юз жағ жарохатлари биомеханикасини ўрганиб бурун суяклари шикастланиши учун 10-30кг куч, юқори жағ бўшлиғини олд деворига 68-78кг, ёноқ равоғига 83-190кг - аёлларда, 160-260кг –эркакларга зарб кучи сабаб бўлишини аниқлади.
ЮҚОРИ ЖАҒ.
Юқори жағ жуфт суяк бўлиб, ёноқ, пешона, бурун, ғалвирсимон, понасимон, кўз ёши суяклари билан боғлиқ. Танасида 4 та ўсиғи бор; пешона, танглай, альвеоляр суяк, ёноқ. Юқори жағ танасида ҳаво сақловчи юқори жағ бўшлиғи жойлашган бўлиб деворлари компакт моддали юпка суяк пластинкаларидан тузилган. Юқори жағ танасини 4та юзаси бор; олд, чакка ости, кўз, бурун.
Олд юзаси юқоридан кўз ости қирраси, латерал тарафдан-ёноқ альвеоляр равоғи ва ёноқ ўсиғи билан, пастдан альвеоляр ўсиқ, медиал томондан-бурун ўйиғи билан чегараланган. Кўз ости қиррасидан пастроқда кўз ости тешиги жойлашган бўлиб шу номдаги нервлар ва томирлар чиқади. Чакка ости юзаси, чакка ости ва қанотсимон чуқурчасини чегарасини ҳосил қилиб юқори жағ думбоғидан кўриниб туради. Унга латерал қанотсимон мускулнинг қийшиқ бошчаси бирикади. Юқори жағ дўмбоғи 3-4 тешикка эга, бу тешиклардан юқори жағ орқа альвеоляр тармоғи кириб юқори жағ чигалини ҳосил қилади. Кўз юзаси пастки кўз деворини ҳосил бўлишида иштирок этади ва кўз ости қирғоғини шакллантиради. Орқа қисмида асосий суякнинг катта қаноти ва кўз қирраси биргаликда пастки кўз ёриғини ҳосил қилади. У орқали кўз ости нерви юқори жағнинг нерв охири шохи кўз ости эгатчаси ва каналига бориб жойлашади. Бу анатомик ҳосилалар юқори жағ танасининг кўз косасида жойлашади. Пастки канал деворида олдинги майда ва ўрта юқори альвеоляр тешиклар жойлашади. Улар кичик суяк каналчаларига олиб боради, олдинги тишлар сохасига, қозиқ ва кичик озиқ тишлар сохасига тарқалади. Тишларга қон томир ва нервлар шу каналлар орқали чиқади.
Кўз косасининг медиал қирғоғи кўз ёши суяги билан кўз пластинкиси ғалвирсимон суяк ва кўзнинг танглай ўсиғи билан бирикади.
Бурун юзаси, перпендикуляр танглай пластинкасига пастки бурун чиғаноқ ва илмоқсимон ўсиқнинг ғалвирсимон суякка боғланган. Бу юзасида пастки ва ўрта чиғаноқлар юқори жағ бўшлиғи тешигига жойлашади. Юқори жағ ёриғи бу ёриқ олдида бурун кўз ёши ва бурун бўшлиғига очилувчи канал бор. Уни ҳосил бўлишида кўз ёш суяги ва пастки бурун-чиғаноқ кўз ёш ўсиғи иштирок этади. Орқа томондан юқори жағ ёриғидан катта танглай канали ўтади. Қанотсимон ўсиқ ва танглай суяги понасимон суякни ҳосил қилади. Пешона ўсиғи ички қирғоғидан бурун суяги билан боғланган, юқоридан бурун қисми билан, орқадан кўз ёш суяги билан боғланган. Умуман компакт тузилишга эга, у зарбни пастга, юқорига 470-500 кг гача кўтаришга мослашган. Ахамиятли томони- кучни чайнов мушакларига тарқатишга мослашганлиги.
Ёноқ ўсиғи нерв юзасининг ёноқ суягига бирикади. Ундан пастроқда биринчи моляр катакчасига унинг йўналиши бўйича ёноқ альвеоляр равоғига бириккан. Ёноқ ўсиғи шунингдек асосий компакт пластинкага эга.
Танглай ўсиғи ўзида горизонтал суяк пластинкасини тасвирлайди. Олдиндан ва ташқаридан у альвеоляр ўсиққа боради. Ички юзасидан танглай ўсиғи билан қарама-қарши томонга бирикади. Орқа томондан горизонтал пластинкаси бирикади. Ички қирғоғидан ўсиқ бурун равоғи билан боғланган. Шунингдек бурун тўсиғининг тоғайи билан бирикади. Медиал қирғоқ ўсиғи танглай юзаси томондан қалинлашган.
ҒАЛВИРСИМОН СУЯК.
Ғалвирсимон суяк – ўрта ва икки ён қисмдан тузилган. Ўрта қисм унча катта бўлмаган горизонтал ғалвирсимон пластинка ва катта перпендикуляр пластинкани ҳосил қилади. Ён қисмида кўп миқдорда ҳаволи катакчалар бўлиб, ингичка суяк пластинкалари билан чегараланган бўлиб, ғалвирсимон лабиринт ҳосил қилади. Катакчалар шиллиқ парда билан қопланган.
Ғалвирсимон суяк пешона суягини ғалвирсимон парчасида жойлашган. Ғалвирсимон пластинка бош суяги таркибига киради. суякнинг қолган қисми бурун бўшлиғи скелети ва кўз косасини ички деворини ҳосил қилади. Ғалвирсимон пластинка олдиндан ва ён томондан пешона суяги билан, орқадан-қанотсимон суякни олдинги қирғоғи билан бирлашади. Перпендикуляр пластинка пастга тушади ва бурун тўсиғини олдинги қисмини ҳосил қилиб, пешона суяги бурун суяги, қанотсимон тож ва бурун тўсиғини тоғай қисми билан бирикади.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 |


