Рентгенограммада юз суяклари кўрилади бурун илдизи сохаси суяк бутунлиги бузилган, ёноқ равоғи, понсимон суяк катта қанот ва ёноқ пешона бўлими бутунлиги бузилган, юқори жағ ва понасимон бўшлиқлар ялтироқлиги камайган. Ён рентгенограммада понасимон суяк танаси синиши белгилари бўлиши мумкин. Бир қанча беморларда олдинги мия чуқурчасига ҳаво йиғилишини пневмоцефалияда аниқланади.
Юқори жағнинг Ле Фор 2 бўйича синиши (ўрта тип)
Синиш юқори жағ пешона ўсиғининг пешона суяги бурун қисми билан бирлашган жойидан, кўзнинг ички девори бўйлаб пастки кўз ости қирғоғигача ёноқ –юқори жағ чокигача ёки у билан бирга тарқалади. Сўнг юқори жағнинг олдинги юзаси бўйлаб пастга ва юқорига йўналиб, понасимон суякнинг қанотсимон ўсиғига тарқалади (баъзан чегара унинг юқори ва ўрта 1/3 қисмида бўлиши мумкин). Горизантал текисликда бурун тўсиғи синади. Синиш чизиғи бевосита кўз ости канали орқали кўз ости тешигидан кўз ости нервини шикастлаган холда ўтади. Агар синиш чизиғи ёноқ суягидан ўтса ёноқ нерви шикастланиши мумкин. Ле Фор 2 синишида бурун суяклари ёноқ суякларидан ажралади. Бунда ёноқнинг кўз юзаси, танглай ва кўз ёш суяги, понасимон суяк танаси, ғалвирсимон суяк, пешона суяги синиши кузатилади. Бунда фақат юқори жағ эмас, у билан бирга калла асосини ҳосил қилувчи суяклар ҳам синади. Адабиётларда «жағ – юз ажралиши» ва «суборбитал синиш» деб ушбу типга айтилади. Ле Фор 2 синишда чизиғи сагитал бўйича ўтиб синиш ёриғи қаттиқ танглайдан ўтиши мумкин. Маълумки, юқори жағ эмбрионал даврда танглай ўсиқларидан ривожланади. Клиник кечиши юқорида кўрсатилди. Ле Фор 2 синишда доимо калла асоси суяклари синиши ва бош мия шикастланишида чизиқ йўналиши, суяк сохаларида жойлашганлигига боғлиқ.
Ғалвирсимон суяк кўз косасини медиал деворини ҳосил қилишда қатнашади. Пешона суягининг синиш чизиғи ғалвирсимон ўйиғидан ўтиб, орқа қирғоғи билан бу суякнинг тешикчали пластинкасига қўшилади.
Беморлар тишларни жипслаштирганда, овқат еганда, оғриққа, томоқда ёт жисм борлиги сезгисига, қусишга мойиллик, бурун орқали нафас олиши қийинлигига, бурун қаноти ва тери қисмини сезги бузилиши, баъзан 2 та кўриш: кўз ости ва юқори лаб терисини сезги бузилиши, кесув, премоляр тишлар ва альвеоляр ўсимта вестибуляр томнини шиллиқ қаватида сезги бузилиши, баъзан ғалвирсимон суякни тешикли пластинкадан ўтувчи бўшлиқ иплари ёрилишидан хид сезиш йўқолишига шикоят қилади. Бурунни кўз ёш канали шикастланганда кўз ёш оқиши каби шикоятлар объектив текширувда аниқланади. Юз конфигурацияси постравматик шиш, баъзан тери ости эмфиземаси ва кўз ости, ёноқ сохаларидаги юмшоқ тўқимага қон қуюлиши хисобига бўлади. Орбитага қон қуюлиш характерли. Юмшоқ тўқималирнинг қон билан шишиши бурун илдизида, юқори ва пастки қовоқда, коньюктива ва склерада кўпроқ бўлади. Қовоққа қон қуюлиши натижасида баъзан кўз олмасини кўриш қийин бўлади. Гематома қош усти ва кўз остига тарқалади. Қон қуюлиш юқори ташқи кўз квадрати сохасида кам бўлади ёки аниқланмаслиги ҳам мумкин. Фақат кўз атрофи юмшоқ тўқималари травма натижасида эзилиб шу захоти орбита атрофида қон қуюлиш аниқланади. Кўпинча коньюктивага қон қуюлиш ривожланиб хемоз бўлади, у қовоқлар орасида қолади. Ретробульбар клечаткага қон қуйилишидан экзофтальм кузатилади. Горизантал холатда бемор юзи шишган сабабли синиш орқага силжиган ва ёноқ суяклари контури бузилади. Вертикал холатда бемор юзи буришган, юқори жағнинг пастга силжиши хисобига кичрайиши кузатилади.
Кўз атрофи ва бурун илдизи юмшоқ тўқималари пальпациясида баъзан тери ости эмфиземасининг белгиси крипитаця бўлиб, юқори жағни синиқ бўлаги силжиганда юқори жағ бўшлиғи шиллиқ қавати ажралиб манфий босим ҳосил бўлади. Кичик ғоз панжа сохасида иннервация йўқолган ёки оғриқ сезгиси камайган бўлади. Кўз косаси пастки қирғоғида суяк буртиғи (зинапояси) пальпацияда аниқланади. Бурун илдизи сохасидаги тўқималар шишиши ва тезда оғриқ бериши хисобига аниқлаш қийинчилиги туғдиради. Кўпинча бу ерда бармоқ остида синган бўлаклар хисобига суяк асоси бўлмайди, ҳаво эмфиземаси кам холларда бўлиб крепитация беради.
Агар чап қўл кўрсаткич бармоғи кўз косаси пастки қирғоғига суяк бўртиғи сохасига кўйилса, ўнг қўл билан юқори жағни олдинга – орқага йўналшида 2 -3 мм силжитиб аниқлашингиз мумкин. Бир вақтнинг ўзида суяк фрагментларини бир жойга ва бошқа жойга жойлашишини аниқлаш мумкин. Буруни илдиз қисмидаги бурма йғилади ёки синган бўлаклар сохасидаги терисида аниқ ранги ўзгармайди. Кўз ости сохаси чап ва ўнг томондан 3 та бармоқ билан палипацияланганда 3 та нуқтада синхрон синиш аниқланади. Бундай холларда бурун – кўз ёш канали зарарланади ҳамда кўз ёш нуқтасида қон пайдо бўлиши мумкин.
Юқори жағ синишлари турли хил оғирликда ва турли хил жойлашиш даражасида бўлиши мумкин. Бунга сабаб - жарохатни қандай предметдан олганлиги. Жарохат кучи унинг таъсирига ва суякнинг жойлашиш жойига боғлиқ. Ле Фор бўйича 2 чи синишда синиш чизиғи кўз ости каналидан ташқарига пастки кўз деворидан ўтиши мумкин ва кўз ости қиррасига йўналмасдан кўз бурчагини ташқи пастки танасига йўналади. Кейин ёноқ суяги орқага ва юқори жағ думбоғидан қанотсимон ўсиққа йўналади. Бунда ёноқ, юқори жағ ва ёноқ-чакка нерв шохлари зарарланиши мумкин. Қайсики кўз косасини ташқи деворида ёноқ суягида ёноқ кўз тешиги орқали 2 та нерв шохига ажралади. Ёноқ суягининг чакка юзасида ёноқ чакка нерв жойлашади. Ёноқ нервининг шохлари 1 ном билан чиқади. Сўнгра чакка мускули ва фациясига йўналади. Кейин чакканинг олдинги қисми терисини ва пешона сохасининг орқа қисми терисини иннервация қилади. Ёноқ юз тешигидан чиқувчи 1 номли нерв юзнинг катта бўлмаган сохасини иннервация қилади. Шу сохада беморда терининг субъектив тери бузилиши бўлиб оғриқ сезгисининг стерил, ўткир игна орқали аниқлаш мумкин.
Юқори жағ Ле Фор 3 бўйича синиш
Бу соха терисини иннервациясида кичик ғоз панжаси нерви иштирак этмайди. Кўз ости ёриғида кўз ости нерви зарарланади ва оғриқ сезгиси бузилади.
Юз суяги ўрта сохаси пештоқсимон тузилишга эга. Хусусан анатомик тузилиши 1 томондан юз ўрта сохасидан суякларнинг бирикишини таъминлайди, бошқа томандан синиш йўналишини аниқловчи фактор хисобланади. Шикастланиш характери ва йўналиши зарбанинг таъсир кучи механизимига ва зарб кучининг фақатгина йўналиши катталашган боғлиқ бўлмайди зарб берувчи қуролнинг ўлчамига, шаклига ва яна суякларнинг архитектурасига куч векторларининг зарб таъсири остида тарқалишига боғлиқ. Юз суягигиа қаттиқ жисм билан таъсир қилганда зарб унинг юзасига маълум бир бурчак бўйича тушади, уни букилиши ва бузилиш рўй беради. Агар ясси суяк қирғоқлари билан мустахкам бўлса анологик таъсир натижасида кўп бўлакли бўлиб синади. Бундай шикастланиш механизми бурун суяклари ўсиғи, кўз туби, юқори жағ бўшлиғи деворларида бўлади.
Альвеоляр ўсиқ бурун суягига ўхшаб кўп шикастланади. Альвеоляр ўсиққа таъсир горизантал йўналганда секин таъсир берилган жойидан куч таъсирида деформацияга учирайди ва ёрилади.
Айрим холларда зарб кучи юқори ва перпиндикуляр йўналишда бурун пешона контрафорси билан берилса юқори жағ танасига кўндаланг синиш юзага келади. Бу холатда бурун пешона контрафорсида синиш йўналиши тўғри чизиқли лекин ғовак модда амортизацияси хисобига харакат кучи камайиши ва вектор йўналиш билан синиш чизиғи тўғри бўлмайди, кам қаршилик кўрсатган томанга йўналиб ёноқ альвеоляр контрафорси сохасида синиш ҳосил бўлади. Бунинг натижасида юқори жағ бўшлиғини олдинги ва ён деворини майда синишлари кузатилади. Қанотсимон ўсиққа йўналтирилган зарб кучи турли даражадаги синишларга олиб келади. Агар зарбалар перпендикуляр холатда контрафорсга берилганда зарб жойида синиш кузатилиб, параллел контрафорсга қаршилик кўрсатади.
Бундай холатларда кам қаршилик бўлган жойларда зикзаксимон чизиқли ёки майдаланиб синиши кузатилади. Қийшиқ бурчак остида зарб берилса контрафорс теккислигида синиш кузатилади, яъни, бошқа контрафорслар бириккан жойда. Бундай холатда зарб таъсир йўналиши бўйича бутунлиги бузилади. Бундан ёноқ пешона бирлашмасини бузилиши, кўзнинг пастки қирраси юқори жағ синишларда ёноқ суягининг майдаланишига олиб келади. Бундай механизим сагитал носиметрик юқори жағ синишига олиб келади.
Тўғри синишларида 1973 маълумотига кўра ғижимловчи босим таъсирида синиш ёриғи турли хил синган бўлимларига тарқалади. Қайтарилувчи таъсир синиш қирралари бир – бирига яхши тўғирланган бўлади. Контрафорслар ёки кучсиз қаршилик қилувчи сохалар бир – бири билан турли хил бўшлиқлар орқали алоқада бўлади. Шунда бита контрафорсга зарб перпендикуляр бўлса бошқасига параллел учунчисига эса бурчак остида ва кўриб чиқилган бўлади. Юз ўрта сохаси синишлари турли хил ва бир қанча вақтда кузатилади.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 |


