Хавфсиз ўсмалар хавфлиларидан қуйидагилар билан фарқ қилади:

1)  Баъзилари ривожланиш нуқсонлари бўлиб, туғма бўлади, (остеомалар, тератомалар, гемангиомалар, лимфангиомалар ва бошқалар).

2)  Секин ўсади, атрофдаги соғлом тўқималардан етарли даражада чегараланган, баъзида хатто ташқи қобиғга эга.

3)  Агар юмшоқ тўқимада жойлашса, узоқ муддат харакатчанлигини сақлаб қолади.

4)  Метастаз бермайди.

5)  Гистологик жихатдан бир хил тузилишга эга, унинг хужайралари эса атипик бўлса ҳам нормал хужайраларга ўхшаш бўлади.

6)  Жуда кам холатларда хавфли тус олиши мумкин.

Хавфли ўсмаларнинг асосий хусусиятлари

1)  Ўсмада доимо хужайра элементларининг дифференцировкасини бузилиши, яъни анаплазия ҳолати кузатилади. Анаплазия даражаси қанчалик юқори бўлса, унда хавфлилик даражаси хам шунчалик юқори бўлиб, хавфли ўсма кучли ва тез ривожланади.

2)  Хар бир анаплазияга учраган хужайра келгуси авлодга ўзининг ўзгарган хусусиятини қолдиради; бунда хар бир кейинги авлодда анаплазия даражаси юқорироқ бўлади.

3)  Дифференсация жараёни қанчалик кучли бўлса, ўсма шунчалик тез ўсади, клиник кечишини оғирлиги ортади.

4)  Ўсма метастаз бериши ва ёндош тўқимага ўсиб кириши мумкин, атрофдаги соғлом тўқима билан аниқ чегара орқали ажралмаган бўлади.

5)  Хавфли ўсма хужайраларининг функцияси «организациялашмаган» характерга эга бўлиб, организмнинг ҳаёт фаолияти билан мувофиқлашмаган бўлади.

НЕ нашли? Не то? Что вы ищете?

Юз-жаѓ соҳасидаги хавфли ўсмалар характеристикаси.Юз-жағ соҳаси ўсмаларини, асосан хавфли ўсмаларини ўрганишда асосий эътиборни уларнинг келиб чиқиш сабабига қаратилиши керак. Хавфли ўсмалар эпидемиологияси бу – ўсмаларнинг турли шаклларининг тарқалишини инсонларнинг яшаш шароити билан боғлиқ холда ўрганишдир. Шу нарса маълумки, юз соҳаси тўқималарини раки кўпинча юқори инсоляцияли худудларда тарқалган. Юз териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати раки асосан кекса ёшдагилар учун характерлидир, чунки бунда юз терисида кекса ёшларда митотик индекс камаяди ва регенерацион жараёнларнинг деорганизацияси кузатилади, тўќима хужайраларида атрофия бошланади.

, М. К Воскренская, томонидан ўтказилган экспериментлар натижаси онкологик касалликлар генезида организмда хавфли ўсмаларнинг ҳосил бўлиши узоқ йиллик даврларни ўз ичига олиб, канцероген модда таъсирига учраган тўқималарда ўзгаришлар тўпланиб боришини кўрсатади. Ривожланишнинг маълум босқичида бу миқдор ўзгаришлар сифат ўзгаришларга айланади. Бу жараёнда 4 та босқич фарқланади:

1) Канцероген омилларнинг таъсир даврлари - бу омиллар организмда жавоб реакциясини чақиради, лекин тўқималардаги ўзгариш кўзга ташланмайди. Бу давр ўн йиллаб давом этиши мумкин. У канцероген моддани фаоллига, интенсивлигига, давомийлигига ва организмнинг унга нисбатан индивидуал сезгирлигига боғлиқ.

2) Клиник аниқланувчи даври - бунда ҳосил бўлувчи ўзгаришларни рак олди жараёни сифатида тавсифланади. Бу давр кўп йиллар давом этиб, уларни ривожланиш характери бир қанча омилларга боғлиқ. Шуни таъкидлаш керакки, жараённи регрессияси шу даврда ўтказилган даволаш мунтазамлиги ва эффективлиги катта боғлиқ. Бу давр хавфли ўсманинг биринчи хужайралари ҳосил бўлиши билан якунлаши мумкин.

3) Ўсма ривожланишининг клиник олди даврлари. Бу давр ўсманинг биринчи хужайралари пайдо бўлгандан то ўсманинг сезиларли даражада ўсиб, у ёки бу сезгиларни ҳосил қилиши, текширув усуллари ёрдамида (пальпация ёки рентгенографияда) аниқлаш имкони бўлувчи катталикга эга бўлгунча муддатни ўз ичига олади. Бу муддат ҳам нисбатан узоқ давом этади.

4) Хавфли ўсма ривожланишининг клиник даври. Унда 2 та босқични ажратиш мумкин: ўсманинг махаллий чекланган ўсиши ва ўсманинг тарқалиши жараёни гинерализацияси билан.

Анатомик белгисига кўра: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, тил, юқори ва пастки жағ, юқори ва пастки лаб, сўлак бези, юз териси ўсмалари.

Хавфли ўсмаларнинг клиник кечиши тез ўсиш, метастазланиш билан характерланади, бу эса хужайраларни диффенцировка даражасига асосланган. Хавфли ўсмаларнинг ўсиши халқаро классификация символлари (1978)билан характерланади:

Хавфли ўсмаларнинг TNM белгилари.

Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб хавфли ўсмаларни TNM белгилари билан белгилаш тизими қабул қилинган. TNM тизимини қўллаш ғоясини P. Denoix (Франция) киритган ва у қуйидагиларни:

- ўсма билан зарарланишда ҳар бир 3 компонентни яъни: бирламчи ўчоқ, маҳаллий лимфа йўли ва узоқ метастазлар соҳасини холатини;

- индивидуал даволаш режасини аниқ ишлаб чиқишни;

- касаллик оқибатини аниқ баҳолашни;

- ўсмаларнинг турли жойларда ўчоқлашуви (локализацияси) га доир маълумотларни халқаро миқёсда бирлаштиришни изоҳлайди.

TNM белгилари ифодалайди:

Т - (tumor - ўсма) бирламчи ўчоқнинг тарқалиш кўрсаткичини ифодалайди. Бунинг учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади: Т0, Т1, Т2, Т3, Т4. Бу ерда Т0 бирор бир органда зарарланишнинг клиник белгилари йўқлигини ифодалайди. Ҳар бир хавфли ўсма учун Т белгиси маълум бир маънони англатади ва улар қуйида келтирилган тегишли бўлимларда айтиб ўтилган.

Клиник кечиш хусусиятига кўра, Tis белгисини ишлатиш тавсия

этилади, бу – «маҳаллий рак» преинвазив карцинома маъносини англатади. Лекин бу таклифни клиник классификацияга киритиш ғоясига ҳамма онкологлар ҳам рози бўлавермаганлар, чунки преинвазив карцинома клиник тушунча бўлмасдан, балки морфологик тушунча, деб баҳолашади.

N – (nodulus – тугун) маҳаллий метастазланган соҳа ҳолатини ифодалайди. Бирламчи ўчоқдан фарқли равишда, бош ва бўйиндаги маҳаллий метастазланган хавфли ўсмалар характеристикаси бир хил:

N0 – лимфа тугунлари пайпасланмайди;

N1 – зарарланган томонда ҳаракатчан лимфа тугунлари аниқланади;

N2 – соғ ва қарама - қарши томонда ҳаракатчан лимфа тугунлари аниқланади;

N3 – ҳаракатсиз лимфа тугунлари аниқланади;

Nx – лимфа тугунларининг ҳолатини баҳолаш имкони йўқ.

М – (metastasis – метастаз) узоқ метастаз бор ёки йўқлигини ифодалайди. Бош ва бўйиндаги хавфли ўсмаларнинг узоқ метастазларихарактеристикаси бир хил. «М» белгиси қуйидаги тоифаларни англатади:

М0 – узоқ метастазлар йўқ;

М1 – узоқ метастазлар мавжуд;

Мх – узоқ метастазларни аниқлаш имкони йўқ.

TNM тизимнининг асосий шарти – бирламчи, илгари даволанмаган хавфли ўсмаларни характерлашдан иборат. Бунда тарқалиш кўрсаткичи клиник текширишларга асосланиб баҳоланади. Шу ўринда замонавий онкологияда ишлатилган барча ташхислаш маълумотларидан фойдаланиш лозим.

Оператив даволаш натижалари учун постхирургик патогистологик таснифи ишлатилади ва бу ҳам TNM кўринишида ифодаланади.

Ҳар бир таснифдаги ташхисни морфологик тасдиқсиз қўллаш мумкин эмас.

Юз – жаг соҳаси ўсмаси бор беморларни текшириш:

Текширув субъектив ва объектив маълумотлардан ташкари бир қанча диагностик текширув усулларини ҳам ўз ичига олади. Уларнинг сифат кўриниши хавфли ўсма характерига, текширувни поликлиника ёки стационарда ўтказилишига, шунингдек даволовчи муассасанинг жихозланганлик даражасига боғлиқ.

Хавфли ўсмаларнинг биринчи ва муҳими диагностика босқичи бу умумий клиник текширув усулларидир.

Кўпинча диагностик хатоликлар тўлиқ бўлмаган ва юза ўтказилган текширув натижаларидан сўнг келиб чиқади. Шунинг учун «Яхши диагноз қуйган врач, яхши даволайди» сўзларига қўшимча равишда «яхши ва эрта диагноз қуйган врач яхши даволайди» дейиш мумкин. Машхур онколог (1952 й) «ўсма касалликларида кечиктирилган ёки нотўғри қуйилган диагноз ўлим билан баробар» деган. Лекин ҳозирда ўсмаларни эрта аниқлашнинг диагностик методлари хал қилувчи аҳамият касб эта олмайди.

Сўнгги йилларда канцероген моддаларнинг ўсмаларни ривожланиш механизмида тутган ўрнини ўрганишда катта муваффақиятларга эришилди. Шу нарса кўрсатадики, малигнизация қайси омиллар билан чақирилишидан қатъий назар – вируслар, химик агентлар, радиация ва бошқалар, хужайра генининг функцияларини бузилади, бу эса моддалар алмашинувида чуқур ўзгаришларга сабаб бўлади. Бемор организмида оқсил синтези бузилади, иммун статус ва гармонал гомеостаз ўзгаради. Ўсмани аниқлаш учун қон плазмасининг нормографик текшируви ҳам ўтказилади. (1981 й). маълумотларига кўра, глобулинларга таълуқли эримайдиган оқсил миқдори90% рак бор беморларда ижобий бўлади.

Маълумки, ихтиёрий касалликнинг ташхҳси шикоятларга, анамнезга ва клиник холатларга асосланади. Махсус ва лаборатор текширув усуллари эса қўшимча хисобланади, диагноз тўғрилигини тасдиқлашга хизмат қилади.

Морфологик верификация – даволаш ва олдиндан бахолашдаги асосий критерийлардан бири.

Ўсмага гумон қилинганда суроқ давридақуйидаги шикоятлар борлигига эътибор бериш керак :

- ўсма, яра, инфильтратлар.

- оғриқ, парестезия, анемия.

- парез, мимик мушаклар параличи.

- экзофтальм, диплопия.

- бурун орқали нафас олишнинг қийинлашуви, бурундан қон аралаш шлимшиқ чиқиши.

- оғиз очилишининг чегараланганлиги, тил харакатини чекланганлиги ва ютишнинг қийинлашуви.

- тишларнинг қимирлаб қолиши.

- эшитиш сезгисининг пасайиши.

- организм умумий холатининг ўзгариши (кучсизлик, иштаҳа йуқолиши, тана вазнинг камайиши, t0 нинг ортиши ва бошқалар). Юқоридаги шикоятларнинг бирлиги ўсма мавжудлигига характерли бўлиши мумкин. Анамнез йиғилганда шикоятларнинг пайдо бўлиш муддатини ва бошқа факторларга боғлиқлигини аниқлаш керак. Даволаш ўтказилганлиги ва уни қандай натижа берганлиги аниқлаш ўта муҳимдир. Беморни ҳаёт анамнези йиғилганда касалликнинг ирсийлигига, бошдан ўтказилган ва хамроқ касалликларга, профессионал холатларга боғлиқ бўлган вазиятлар – канцероген моддалар билан контактда бўлиш ва нохуш метериологик шароитларда ишлаш(шамол, қуёш) хамда зарарли одатларга эътибор бериш керак. Анамнезнинг тўғри йиғилиши ўсма олди жараёнларини аниқлашга ёрдам беради.

Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44