Лабиринт катакчаси 3гуруҳга бўлинади. Латерал томондан кўз косаси ингичка пластинкаси билан ёпилиб кўз косаси билан муносабатда бўлади. Ички томон катакчалари кўпинча очиқ қолади ва ён суяклар билан бирикиб туради; пешона, кўз ёши, понасимон, танглай ва юқори жағ. Кўз пластинкаси кўз косаси медиал девори таркибига киради. Лабиринтни медиал юзаси бурун бўшлиғини юқори қисми билан чегараланади ва бурун бўшлиғидаги 2 та ингичка суяк пластинкаси-юқори ва ўрта бурун чиғаноғи билан муносабатини таъминлайди.
ПОНАСИМОН СУЯК.
Понасимон суяк – бош суяги ўрта асосида жойлашган. Суякда тана ва уч жуфт ўсиқ ажратилади; катта ва кичик қанот ва қанотсимон ўсиқ.
Танаси суякнинг ўрта қисмини ҳосил қилади. Бу жойда понасимон бўшлиқ жойлашган бўлиб ҳаво билан тўла ва шиллиқ парда билан қопланган. Суяк танасининг юқори юзаси бош суяги бўшлиғи билан муносабатда бўлиб, турк эгари – ўрта чуқурлик, номини олади. Уларнинг орасида кўрув канали бўлиб, улар орқали кўрув нерви ва кўз артерияси ўтади. Қанотларнинг юқори юзаси калла бўшлиғига, пастки юзаси кўз олмасига қараган. Улар олдинги қирғоғи пешона суяги билан боғланган, орқа қирғоғи калла суяги бўшлиғидан чиқади. Кичик қанотлари пастки юзаси катта қанотлардан юқори кўз ёриғи билан чегараланган ва кўзни харакатлантирувчи, блокловчи, кўз ва узоқлантирувчи нервлар ва юқори кўз венаси ўтади. Катта қанотлар палласимон суякнинг танасининг пастки ён қисмидан чиқади. Унда 4 тешик ва 4 та қирғоқлар бор. Мия юзаси калла бўшлиғига қараган, унга 3 та тешик: юмалоқ, овал, остистий тешиклар бор. Чакка юзаси чакка ости дўнг воситасида 2 юзага бўлинган. Юқори қисми чакка ва чакка ости чуқурчасини ҳосил қилишда қатнашади. Кўз юзаси олдинга қараган ва кўз косасининг ташқи деворини орқа юзасини ҳосил қилади. Юқори жағ юзаси юқори жағга қараган. Катта қанотлар чакка суягининг тангасимон қисми, ёноқ, тепа ва пешона суяги билан бириккан. Катта қанотлар қирғоқлари номи ёпишган суякка қараб: тангасимон, ёноқ, тепа, пешона ва х. к.
Қанотсимон ўсиқлар понасимон суякдан танасига бириккан холда катта қанотлар билан чиқади. Улар медиал ва латерал пластинкадан иборат бўлиб, олдинда бириккан, орқада чуқур қанотсимон ўйиқча бўлиб, ўсиғидан танглай суягининг пирамида ўсиғи чиқади. Катта танглай каналини ҳосил бўлишида (танглай суяги ва юқори жағ билан бирга) қатнашади. Қанотсимон ўсиқнинг асосидан олдинги - орқа йўналишда қанотсимон канал жойлашган. Медиал пластинка пастида эгилган қанотсимон илмоқ билан тугайди. Юқори қисмида медиал пластинканинг орқа қирғоғида қайиқсимон чуқурчаси бор, юқори қисмида у эшитув найнинг тоғайли қисмига бириккан.
Юқори жағ синишларининг клиник манзараси
Юқори жағ сохаларининг мустахкамлиги суяк тўқимаси структурасининг филогенезида шаклланишига боғлиқ. Мустахкамлиги камайган сохалар юз суякларининг чоклари ва калла асоси суякларидир. Бу сохалардан синиш чизиқлари ўтади. Бу шу билан тушунтириладики (бошқа факторлар – травма кучи, йўналиш кантрафорслар билан муносабати) кўпинча синиш чизиғи юқори жағни анатомик чегараларидан ўтиб қўшни суякларга тарқалади. Клиникада суякларнинг силжиши рўй беради. Бу эса клиник кечиши, оғирлиги ва хар хил оқибатларга олиб келади. Ле Фор (1901) юқори жағ синиш турларини эксперементал тушунтирди. Хозирда унинг классификацияси кенг қўлланилади. Муаллиф тартиб билан юқори (Ле Фор 1), ўрта (Ле Фор2) ва пастки (Ле Фор 3) синишларини ёзади. Адабиётларда кўпинча булар қўлланилади. Шредер (1916) 2 чи типини 1 типи, 1 чи типни 2 типи, Васмунд (1927) 3 чи типини 1 тип, 2 чи типини 3 тип, 1 чи типни 2 тип дейди. Биз Ле Фор классификациясини қўллаймиз, чунки юқори жағда синиш 2 томонлама бўлиб, линия симметрик бўлади. Фақат клиник амалиётда ва адабиётларга кўра бу нарса хардоим бўлавермайди.
Юқори жағ синиши юз суяклари синишининг 2-5% ташкил этади. Асосий сабаблари бу – автомабил халоқатидаги жарохат, баландликдан йиқилиши ёки юзга оғир жисм тушиши, оёқдан юзга зарб берилиши ва бошқалар. Бу синишлар калла –мия шикасти билан юз бериши мумкин. Синган юқори жағ таъсир кучи йўналиши бўйича орқага, синган қисмини медиал қанотсимон мушак ва хусусий чайнов мушакларининг тортиши натижасида пастга силжийди (1 ва 2 тип синишларда). Юқори жағ орқа бўлимии медиал қанотсиман мушак тортиши хисобига пастга силжийди. Жарохатловчи куч йўналиши «кур» проекцияда бўлса, кучга қарама –қарши томонга силжийди.
Юқори жағнинг Ле Фор 1 бўйича синиши (Юқори тип)
Синиш чизиғи юқори жағнинг пешона ўсиғи билан пешона суяги бурун қисми ғалвирсимон ўйиқча сохасидан ўтади. Ғалвирсимон ўйиқча олдинги қирғоғи бурун суяги билан, орқа энса ғалвирсимон суягининг йиртиқ пластинкаси олдинги қирғоғи билан бириккан, олдинги чуқурчада калла асосини ҳосил қилади. Пешона сиягининг бурун қисми орқа бўлаги катакчаларга эга, улар ғалвирсимон суяк билан бириккан катакчалар томини ҳосил бўлади. Сўнг синиш чизиғи кўзнинг ички деворидан, яъна, юқори ва пастки кўз ёриғи бириккан жойдан ўтиб, кўз косасининг ташқи деворига қараб, то юқори ташқи кўз бурчагигача боради. Синиш чизиқ бу ерда пешона – ёноқ чокидан ёки яқиндан ўтиб орқа ва пастга понасимон суякнинг катта қаноти бўйича понасимон суякнинг пастки юзаси ва қанотсимон ўйиқнинг юқори бўлимига йўналади. Бунда чакка суягининг ёноқ ўсиғи ва горизантал текисликда бурун тўсиғи синади.
Ле Фор 1 синишда юқори жағ ва бошқа юз суяклари мия қутиси суяклардан ажратлади. Синиш юқори жағ анатомик чегаралари пешона ўсиғидан ва кўз юзасининг орқа қисмидан ўтади. Асосан у қўшни суякларга ёки бирлашган чокларга тарқалади: пешона суяги кўз юзаси, понасимон суяк танаси латерал юзаси, ғалвирсимон суякнинг қоғоз пластинкаси, кўз ёш суяги, ёноқ суягининг кўз юзаси, понасимон суякнинг қанотсимон ўсиғи.
Агар пешона суягининг кўз юзаси, ғалвирсимон суяк, понасимон суяк танаси олдинги калла чуқурчани, понасимон суяк катта қаноти ва танаси ўрта калла чуқурчасини ҳосил қилса, Ле Фор 1 бўйича синишда калла асоси бўйича синади. Бу тип синишда фақат юқори жағда синишда шартли холда «калла юздан ажралишини», «суббазал синиш» Яна ҳам аниқроқ юз ўрта сохаси синиши доимо мумкин.
Шу жихатдан Ле Фор 1синиш оғирроқ хисобланади. Унинг клиник кўриниши калла асосининг синиши ва бош миянинг турли оғирликдаги шикастланишига боғлиқ. Эс-хуши ва мувозанат сақлаган холда бемор бурундан қон кетишига, вертикал кўз 2 та кўришга, кўз ўткирлиги пасайишига, оғриқли ва қийин ютинишига, етарлича оғиз очилмаслигига, тишларни нотўғри жипислашиш томонида ёт тана сезгиси, қайт қилишига харакат қилишига шикоят қилади. Бу хар доим мия шикасти билан боғлиқ бўлмайди, балки халқумнинг орқа девори шиллиқ қаватининг таъсирланиши натижасида, аниқроғи тил илдизи ва юмшоқ танглай тилчаси орқа ва пастдан қаттиқ ва юмшоқ танглай қўшилган жайда бўлади. Кўрикда жағ атрофи юмшоқ тўқималарида сезиларли шиш кузатилиб, бемор юзи «ойсимон» бўлади. Шиш кўпроқ қовоқ бурун илдизи, кўз ости ва чакка сохаларида ривожланади. Ёноқ равоғи сохасида тўқималарнинг осилиши кузатилади. Юқори ва пастки қовоқлар коньюктивага қон қуюлиши натижасида кўз ойнак симптоми кузатилади. Баъзида канюктивадаги шиш шу даражада бўладики, у ёпилган қовоқлар орасида сариқ – ялтироқ шаклда кўриниб туради. Экзофталмга ретробульбар клечаткага қон қуюлиши сабабдир. Беморда горизантол холда юз шишган бўлиб, экзофталм кузатилади. Бемор холати вертикал холга ўзгартирилганда юқори жағ пастга тушади, юз узунлашади ва босим ошиши хисобига экзофтали кузатилади. Субъектив – диплопия кучайган, объектив – кўз ёриғи кенгайиб, кўз олмаси пастга тушади. Бемор диплопияни йўқотиш учун бармоғини қовоқни пасига қўйиб тепага кўтаради. Тишларини жипислаштирганда кўз олмаси юқорига кўтарилиб, кўз ёриғи торяди, диплопия камаяди. Бемор горизантал холда юзи катталашади ва прикус ўзгаради, диплопия камаяди. Палъпацияда пешона суягининг бурун қисми ва юқори жағ пешона ўсиғи ва бурун суяклари орасида пешона – ёноқ чоки (кўзнинг юқори ташқи бурчаги) сохасида суяк бўртиб чиққани аниқланади. Ёноқ равоғида суяк зинаси аниқланади. Бурун илдизида ҳаво эмфиземаси хисобига крепитация аниқланади. Кўз нервининг шикастланиши натижасида пешона, юқори қовоқ, кўз ёриғининг ички ва ташқи бурчакларида, терида оғриқни сезиш камаяди ёки йўқолади. Оғизни кўрганда тиш қаторлари муносабатига эьтибор берилади. Тиш қаторининг муносабати хар хил вариантда бўлиб, синиш бўлагининг орқага ва пастга силжиши прикусни ўзгартиради (ортагнатик, тўғри, прогеник). Оғиз максимал очилганда юқориги ва пастки кесувчи тишлар оралиғи юқори жағнинг пастга силжиши натижасида камаяди. Жағнинг пастга тушиши натижасида оғиз бўшлиғида оғриқ бўлади. Юмшоқ танглай пастга силжийди, тилча тил илдизи ва халқум орқа деворига силжийди. Понасимон суякнинг қанот ўсиғи илмоғига босилганда қаттиқ танглай ёки охирги молярларда синиш йўналиши бўйича боғлиқ бўлади ва давомли (1 мин) бўлади, қаттиқ танглай босилганда юз ўрта сохаси қисқаради. Кўз ёриғи ва бурун илдизи териси бужмаяди. Ўнг қўл билан альвеоляр ўсиқ ушланади, чап қўлни 2 бармоғи билан эхтиёт бўлиб, синган фрагмент олдинга – орқага харакатлантирилади, суяк зинаси жойлашган пешона – бурун ва пешона – ёноқ сохасида ёноқ равоғи бўйича синхром харакатланиш аниқланади. Агар зинапоя аниқланса, юқори жағ чап қўлни 2 бармоғи билан кўз атрофи ва ёноқ равоғи текширилади. Юқори жағнинг патологик қимирлаши синишнинг тўғридан – тўғри тастиғидир. Баъзида қўшимча сагиттал текисликда синиш учрайди, бунда юқори жағ тенг 2 га бўлинади. Бундай беморларда қаттиқ танглайда ўрта чизиқ ва суяк зинаси бўйича қон қуюлиш, танглай шиллиқ қаватида йиртилган жарохат ва синиқ бўлакнинг ўрта чизиғидан латерал танага силжиши, олдинга чиққан бурун ёки танглайни кенг – туғма ёриғини эслатувчи жарохатдан бурун бўшлиғи кўринади. Юқори жағни юқори типи синганда кўпинча понасимон суяк кичик қанотлари ва унинг танаси орасидан ўтувчи кўрув канали жойлашган кўрув нерви шикастланади. Кўрув нерви толаларининг бир қисми зарарланса кўз ўткирлиги ва кўриш майдони пасаяди. Юқори кўз ёриғидан кўзни харакатлантирувчи (3), ғалтак нерви (4), узоқлаштирувчи (6), кўз нерви (3 шохли нерв тармоғи ) ўтади. Бу билан боғлиқ холда кўз қисман билиши ёки билмаслиги мумкин: ғилайлик (3 чи жуфт нерв шикастланиши), кўз олмасини пастга ва ташқарига харакати чекланади, оёққа қараганда диплопия (4 чи жуфт нерв шикастланиши), юқори қовоқ, ташқи ва ички кўз ёриғи, пешона терисида оғриқ сезгиси бузилиши (кўз нерви шикастланиши). Ле Фор 1 бўйича юқори жағ синганда беморларнинг текшириш невропатолог ва нейрохирург билан бирга ўтказилади. Клиникада юқори жағ, пешона суяги чизиғи, юқори жағни пешона ўсиғи ва пешона суяги бирлашган жойидан эмас, балки, пешона тепа билан чокдан ўтади ва у понасимон суякнинг катта қаноти бўйича чакка суяги тангасигача пастга тушади ва энса суяклари бирлашган жойда тугайди. Албатда ёноқ равоғи синади. Бурун синиши 2 томонлама симметрик бўлади. Бунда бемор юзида шиш ривожланади. Альвеоляр ўсиқдан ушлаб юқори жағ патологик қимирлаши кўрилганда ҳамма жойда ҳам аниқланмайди. Бу нарса пешона – тепа, чакка ва ёноқ равоғида аниқланади. Бу ерда суяк зинаси аниқланади. Жағ пастга кўп силжимайди, прикус унчалик бузилмайди.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 |


