Алвеола катакларида тишлар жойлашади. Жағ билан бирга тишларни ҳар бирини сегмент сифатида қарасак, ҳар бир тиш сегменти ўзида тиш, катакча, унга тегиб турган жағ, ўраб турган шиллиқ қават, катакчадаги фиксацияловчи боғламлар, томир ва нервлар ўзида мужассам этади. Ҳар бир тиш тож, бўйин, илдиздан иборат, тишни қаттиқ асоси-эмал дентин, цемент хисобланади.
Тожда дентин эмал, илдизда эса цемент билан қопланган. Дентин асосий модда ва танаси пулпада ётуви одонтобластлар толаларидан ибора. Ташқи ва ички дентин ажратилади. Энг ички пулпар дентин қават охакланмаган бўлиб предентин (дентиноген зона) деб аталади. Бу зона доимий дентин ўсиши кузатилади. Эмал призмалардан иборат. Бўйинда қалинлиги 0,01 мм, дўмбоқларда 1,7 мм бўлади. Одам танасидаги энг қаттиқ тўқима эмалдир. Цемент дағал толали суякдир. У гидроксиапатит мустахкамланган каллоген матриксдан иборат. Периодонт орқали озиқланади.
Тиш каттакка бириктирувчи толалар тутами билан маҳкамланган. Толалар цементдан суякка йўналган бўлиб, тишни турли қисмларида йўналиши турличадир.
Юқори жағда тишларни жароҳати 64,4% ни, пасткида 22,1%, иккаласида бирданига бўлиши 13,5% ташкил қилади. Бундан кўриниб турибдики юқори жағда 3 марта кўп учрайди.
Тиш чиқиб кетишини сабаби коронкага кўрсатилган куч, зарба, қаттиқ овқат, зарарли одатлар. Омбур ва элеваторларни нотўғри қўллаш натижасида ҳам юзага келади. Бунинг натижасида тиш ўз жойини ўзгартиради, тиш қаторидан чиқиб қолиши кузатилади. Бунда тишни илдизини каттакка нисбатан жойлашиши ўзгаради, периодонтдаги толалар тўлиқ ёки қисман узилиши кузатилади, турли даражада нерв-томир тутамида ўзгаришлар бўлади. Клиник жихатдан булар тишни тўлиқ ва қисман чиқиши билан ифодаланади. Бу таъсир этувчи куч йўналиши, жойига ва суякни ёшга боғлиқ хусусиятига боғлиқ. Қисман, тўлиқ ва қоқилган чиқишлар ажратилади. Чиқиш ажралган ёки тиш, жағ синишлари билан бирга бориши мумкин.
ҚИСМАН ЧИҚИШ
Бу периодонт тўқималарининг қисман бузилиши билан боради. Бунда толалар турли даражада чўзилиши, айрим қисмларда узилиш кузатилиши мумкин.
Қисман чиқишда тиш тож қаторга нисбатан, илдизи эса каттакка нисбатан жойлашишини ўзгартиради. Тишга тушаётган зарб, куч йўналишига боғлиқ равишда тиш орал, вестибуляр, ён томонга ёки ўз ўқи атрофида айланиши мумкин. Тож ва илдиз ҳар доим қарама-қарши томонга йўналади. Қисман чиқиш тиш ва альвеоляр ўсиқ синиши билан бирга бориши мумкин.
Бемор ўз-ўзидан турли интенсивликдаги ва характердаги оғриққа, тишлаганда кучайишига, тишни қўзғалувчанлигига, тишларни тўлиқ жипслаштира олмасликка шикоят қилади. Бемор шикоятларини бир неча соат олдин олган зарб кучи билан боғлайди.
Ташқи текширувда лаблар, оғиз сохаларда, оғиз шиллиқ қаватлар сохасида зарб бўлган жойга боғлиқ шилиниш, қон толашлар, жароҳатни кўриш мумкин. Баъзан бемор оғзи ярим очиқ, милк шишган, қизарган, пальпация оғриқли, милк чўнтагидан қон оқиши кузатилади. Тиш тожи қўшни тишга нисбатан жойлашиши нотўғри. Перкуссия ҳар кандай йўналишда оғриқли. Палпация билан тиш қўзғалиш йўналишларини аниқлаш мумкин. Бу билан илдизни уни синган синмаганлигини билиш мумкин.
Тож ва илдиз қисми қарама-қарши томонга силжигани учун рентгенда периодонтал ёриқ бир томнда торайганлиги ёки умуман йўқлигини кўрилса иккинчи томонда кенгайганлигини кўриш мумкин. Вестибуляр ёки орал силжиганда кесув юза қўшни тишлар билан бир қаторда бўлмайди. Унг ва чап томондаги тишлараро оралиқ кенайгандай бўлади. Агар тиш вестибуляр қийшайган бўлса милк чўнтаги зондланганда тил томони чуқур, агар орал қийшайган бўлса, унда шу томони чуқур бўлади. Агар тиш деворида синиш бўлган бўлса унда унинг харакатчанлиги янада ошган бўлади. Рентгенда қийшайиш бўлган учун илдиз қисқаргандай кўринади ва илдиз учи периодонти кенг бўлади. Агар тиш оклюзион теккислик томонга қийшайган бўлса, унда тиш кесувчи қисми тишлар қаторидан чиқиб туриши ёки пасайиб туриши мумкин. Тишларни жипслаштирганда чиқиб турган тиш кўтариб туради. Бўйин қисми ҳам чиққан учун тишни тож қисми узун кўринади. Перкуссия оғриқли. Боғловчи бойламлар бузилган учун милк чўнтагини зондлаганда чуқур бўлади. Бошқа тишларга қараганда шу тиш илдизи алвеоляр ўсиққа яқин туради. Илдиз чўққисидан катак тубига ёриқни бир хил кенгайганини кузатиш мумкин. Тиш ўз ўқи атрофида айланган бўлса, шу ўқ бўйича тиш тожи сал қийшайган бўлади ва ён қўшни тиш билан орасида оралиқ пайдо бўлади. Қисман айланган бўлса тиш илдиз қисми катакни тор қисмига сиқилиб рентгенда периодонт ёриғи торайган ёки умуман кўринмаслиги мумкин. Қисман чиқишда пулпада ўзгаришлар ҳам маълум даражада бўлади.
Агар тиш силжиши кам даражада бўлган бўлса пулпанинг хаётчанлиги сақланган бўлиши мумкин. Агар тиш илдизи шаклланмаган бўлса пулпани сақлиниб қолиши эхтимолиги баланд бўлади. Тиш илдизи шаклланиб бўлгач сақлиниб қолиши камаяди.
Қисман чиқишда периодондаги толалар турли даражада бузилиши мумкин: чўзилиши, эзилиши ёки бутунлай узилиши. Лекин маълум қисмларда тиш суяк билан алоқасини узмаган бўлади. Катак қирраларида қисман синишилар кузатилиши мумкин, лекин булар рентгенда тиш илдизи бўлган учун артефакт сабабли кўринмай қолиши мумкин.
ТИШНИ ТЎЛИҚ ЧИҚИШИ
Бунда тишдаги барча айлана боғламлар ва периодонт бойламларида узилиши кузатилади. Бунда тиш катакчадан куч таъсирида чиқиб кетади. Нерв томир тутами тўлиқ узилади, чиққан тиш катаги қиррасида синишлар кузатилади. Тиш ўзининг илдизини икки тарафида қонли адгезив қисмларини кўриш мумкин. Кўпинча юқори жағ тишлар бунда жарохат олади. Марказий курак тишлар ёндагига кўра кўпроқ чикади.
Бемор тушган тишини ўзи билан шифокорга олиб келади. Шу тиш катагидаги оқриққа шикоят қилади. Анамнезда тишга зарба бўлганлигини айтади. Катакда қон лахтак билан тўлганини кўриш мумкин. Шу сохада шиллиқ қаватда ёрилиши, қон талашларни кузатиш мумкин. Пальпация оғриқли. Агар тиш катагини анатомик бутунлиги сақланган бўлса тишни реплантация қилиш мумкин.
ТИШНИ ҚОҚИЛИШИ
Бунда тиш қоқилиши маълум даражада алвеоляр ўсиққа ёки суякки куч таъсирида тожни қисман ёки тўлиқ катакка кириши билан боради. Кўпинча бу тўлиқ периодонтни бузилиши билан боради. Шу билан бирга нерв-томир тутамида ҳам узилиш бўлади. Тишни кенг қисми катакни тор жойига куч билан киргач тиш катаги деворларида синишлар, эзилишлар кузатилади. Қоқилиш тиш силжиши билан бирга бориши мумкин. Айрим авторлар буни айрим гурух травмасига киритса, айримлари буни чиқишнинг бир тури сифатида қарайдилар. Клиник-рентгенологик белгилар бўйича қисман чиқишга ўхшайди. Рентгенда периодонтал ёриқни кўринмаслиги кузатилади.
Бемор ўз-ўзидан бўладиган оғриққа, тиш узунлигини қисқарганлигига, милк чўнтагидан қон чикаётганига шикоят қилади. Оғиз бўшлиғини визуал текширганда юқорги қараб ўтган симптомларни кўриш мумкин. Тиш тожи милкдан чиқиб турган, ёки унинг билан бир даражада ёки умуман катакка кириб кетган бўлиши мумкин. Тишни қайси томонга йўналганини ҳам кўриш мумкин(вестибуляр, орал, ўз ўқида айланган бўлиши мумкин). Тиш қўзғалмаслиги унинг қоқилиши сабабли бўлган механик фиксация билан боғлиқ. Перкуссия кам оғриқли. Шиш тиш сохадаги шиллиқ қаватларда отек, палпацияда бироз оғриқ сезилади. Қоқилган тиш тож қисми, илдиз қисми синишлари билан ҳам кузатилиши мумкин. Рентгенда кўрганда периодонтал ёриқ умуман аниқланмайди, хатто кортиқал қаватни ҳам фарқлаб бўлмайди. Шу билан бирга рентгенда тиш қайси даражада қоқилганини аниқлаш мумкин, тиш баъзан жағ танасигача кирганлигини кўриш мумкин.
ТИШ СИНИШИ
Тишни синишини ҳам чиқишига сабаб бўладиган омиллар туғдиради. Бундан бошқа тиш олаётганда омбўрни антоганистга тракция пайтида уриб юриш натижасида ҳам бўлади. Тиш синиши пулпани очилиши билан ёки очилмаслиги боради. Синиш тиш тожида ёки илдиз қисмини турли қисмларида бўлиши мумкин. Синиқ чизиғи кўндаланг, бўйлама, қийшиқйўналиши мумкин. Синиш чизиғи эмал, дентин, цемент бўйлаб ўтиши мумкин. (1985) бўйича классификация:
А) тож эмал сохада;
Б) пулпа очилмасдан эмал-дентин сохада;
В) пулпа очилиши билан эмал-дентин чегарасида;
Г) эмал, дентин, цемент чегарасида;
Д) илдизни юқори, ўрта, пастки қисмларида бўлиши мумкин.
Кўпинча синиш марказий курак тишида кузатилади.
Тиш тожини синиши
Тож қисмида синиш фақат эмал сохасида, эмал-дентин сохада, пулпа очиилиши ёки очилмай бўлиши ёки тож бурчак қисмида, тож қисми сезирларли даражада синиши билан бориши мумкин. Шу билан бирга синганда кўпинча вестибуляр coxa тўғри бурчак, орад юза эса ўткир бурчак остида қолади.
Агар тиш пулпаси очилмаган бўлса бемор фақат турли қўзғатувчиларга сезувчанлигини ошганлигини айтади. Шу билан эстетик нуқсонга диққат қаратади. Лекин дентин каналчалардан пулпага инфекция ўтиб ёки доимий таъсир натижасида пулпа яллиғланиши ҳам кузатилиши мумкин. Синган тиш ўткир қирралари тилини, шиллиқ қаватларни жароҳатлаши мумкин. Натижада эрозия ва декубитал яралар ҳосил бўлади. Тиш фақат таъсирловчиларга оғриқ беради. Тиш тожини визуал текширганда пулпага яқин дентин оч-қизғиш рангда кўриниб туради.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 |


