Соғ юқори жағ (гаймор бушлиги) ёки бурун бўшлиғининг очиб қўйиш эҳтимоли - бу цистогайморо-назоанастомоз пайдо бўлиши билан тугаши мумкин. Қатор интакт тишларни депульпация ва пломба қилишга тўғри келиши мумкин, чунки улар кистани олиб тушлаётганда озиқланиши бузилиши мумкин.

Ороназал цистотомия ва ороназал цистоэктомия-юқори жаг бушлигига усиб кирган кисталарда қўлланилади ва сурункли гайморитларда кулланилади.

Бу аралашувнинг шундан иборатки, юқори жағ бушлигининг киста бушлиги билан бирлаштирилиб ва пайдо бўлган битта бушликни пастки бурун йули билан бирлаштиради. Ороназал цистоэктомия қўллаш кераклиги киста атрофида тиш йўқлигида

Бирламчи киста-керотокиста - бунда ёриб чиққан тишлар ёки тиш зачаткалари орасида ёки тиш чиқишини процесси орасида тўғридан-тўғри анатомик боғлиқлиги йўқ.

Бу киста фақат асосий ташхиси гистологик текширувда аникланади.

Ретромоляр (парадентал) кисталар

Ретромоляр кисталарга пастки жағ бурчаги ва пастки ақл тиш орқасида жойлашган кисталар киради. Бу кисталарнинг келиб чиқиши тиш атрофи тўқималарини сурункали яллиғланишини ва пастки жаг ақл тишларининг усиб чиқиши билан боғлиқ. Бу ҳолатда яллиғланган тўқима ва ақл тиши устки капюшони кистага айланиши мумкин. Глобуло-максилляр кисталар юкори жаг кушилган сохаларида учрайди бу кисталар фиссурал кисталарга киради. 2 чи тиш ва қозиқ тиш орасида жойлашади. Рентгенда шу тишлар илдизи дивергенцияси кузатилади.

НЕ нашли? Не то? Что вы ищете?

Даволаш: цистоэктомия

Бурун-лаб, бурун-альвеоляр кистаси

-туғма бўлиб, бурун асосида жойлашади.

-рентгенда фақат контраст модда юборилганда кўринади.

Даволаш: экстерпация

Милк кистаси

Бу киста ёш болаларда учраб, қолдиқ эпителийдан ҳосил бўлади. Ҳажми нўхатдек бўлиб, шиллиқ қават устидан бўртиб туради ва “Серра бези” деб номланади.

Даволаш- кистани олиш

Ўсиш кистаси

Ўсиш кистаси чиқаётган тишнинг коронкасининг устида жойлашади. Тиш чиқиши керак бўлган жой кўк дўмбоқча сифатида кўринади. Даво талаб қилмайди. Агар болани қаттиқ безовта қилса очиш мумкин.

Адабиётлар:А -1-5, К - 19, 24, 27, 28, 39.

Маъруза № 7

.Ноодонтоген табиатли ўсмалар ва ўсмасимон хосилалар. Сўлак бези ўсмалари

1.  Гемангиома, гемангиоэндотелиома, лимфангиома клиника, диагностика, давоси.

2.  Фиброз хосила. Клиника, диагностика, давоси.

3.  Атерома, липома. Клиника, диагностика, давоси.

4.  Нейрофиброматоз. Клиника, диагностика, давоси.

5.  Туғма киста ва оқмалар. Клиника, диагностика, давоси.

6.  Жағнинг хавфсиз остоген ўсмаси. Клиника, диагностика, давоси.

7.  Остоген, ўсмасимон хосилалар. Клиника, диагностика, давоси.

8.  Сўлак бези ўсмалари таснифи

9.  Хафсиз сўлак бези ўсмалари

10.  Хафли сўлак бези ўсмалари

11.  Сўлак бези ўсмаларини ташхислаш ва даволаш

12.  Сўлак бези ўсмаларининг асоратлари.

ЮЗ-ЖАҒ СОҲАДАГИ ЮМШОҚ ТЎҚИМАЛАРНИНГХАВФСИЗ ЎСМАЛАРИ ТАСНИФИ

Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотини таснифи бўйича (ВОЗ. Женева. 1980. IV бўлим) барча юмшоқ тўқима ва терини ўсмасимон ҳосилалари қуйидаги гурухларга бўлинади:

А) Фиброз тўқима ўсмаси

Б) Ёғ тўқима ўсмаси

В) Мушак ўсмаси

Г) Қон томирлари ўсмаси

Д) Лимфатик томирлар ўсмаси

Е) Ўсмасимон ксантом зарарланишлар

Ж) Периферик нервлар ўсмаси

З) Бошқа ўсма ва ўсмасимон хосилалар

ЮЗДАГИ ВА ОҒИЗ БЎШЛИҒИДАГИ ГЕМАНГИОМА

Гемангиома (heoma – қон, antgon - томир) хавфсиз ўсма. Туғма қон томир пороклари чақиради ва болаликдан номоён бўлади. Бизнинг клиникада 12.83% беморлар учрайди. Кўпинча юмшоқ тўқимада жойлашади, баъзан жағ суягида жойлашиши мумкин. Бошқа хавфсиз ўсмалардан гемангиоманинг фарқи шуки, инфилтратив ўсишга, рецедив беришга мойил, лекин метастазга бермайди.

Гемангиомалар таснифи.

Томир ўсмалари - гемангиомаларнинг клиник анатомик таснифи бўйича 1963 й қуйидагиларга бўлинади:

1. Оддий

2. Каверноз

3. Шохсимон

4. Комбинацияланган (оддий+каверноз+шохсимон)

5. Аралаш (гемангиолимфома, гемангиофиброма, нейроангиофиброма)

6. Системали ангиоматоз

Халқаро гистологик тасниф бўйича юмшоқ тўқима қон томирларининг ўсмалари ва ўсмасимон хосилалари қуйидаги турларга бўлинади:

1.  Хавфсиз гемангиоэндотелиома

2.  Капиляр гемангиома (ўсмирлик гемангиомаси)

3.  Каверноз гемангиома

4.  Веноз гемангиома

5.  Шохсимон гемангиома (артериал, веноз, артериалвеноз)

6.  Мушакли гемангиома (капилляр, каверноз, артериалвеноз)

7.  Системали гемангиоматоз

8.  Туғма артериалвеноз оқма йўлли ёки оқма йўлсиз гемангиоматоз

9.  Глобуссимон ўсма

10.  Ангиомиона (томир лейомиона)

11.  Пиоген гранулема

КАПИЛЛЯР ГЕМАНГИОМА.

Капилляр гемангиома, оддий гемангиома тўқима соҳасида ясси, доғли, пушти қизил ёки кўкиш рангга эга тўқималар бўлиши билан ифодаланади. Бу жой анастомозлашган ва туташиб кетувчи, янги пайдо бўлган капилляр ва артериолалардан иборат. Капилярлар артериал ёки венозли бўлиши мумкин. Гемангиома оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида ёки юз терисида жойлашади. Қўл билан босилганда шу жой оқаради.

Капилляр гемангиома секинлик билан ривожланганда тери ости ва шиллиқ ости клетчаткалар ўзгаради, баъзан бу жараён тез кечиши мумкин.

Баъзан бу давосиз йўқолиши ёки кичрайиши мумкин.

Тез ўсиши ва стабил холатлар даврлари алмашиниб туради.

Шохланган ўсмалар.

Бу кенг ва ортиқча артерия томирлар ғалтакчаларидан иборат. Артериал гемангиома пулсацияга эга. Кўпинча шохланган гемангиомадаги анастамозларда систолик шовқин эшитилади. Бу аневризмни эслатади. Бошни энгаштирганда гемангиома ҳажми катталашади (тўлишиш симптими).

Ғовакли гемангиома

Йирик, қоплама эпителий ва бўшлиғи қон билан тўлган гуруҳлардан тузилган.

Алоҳида бўшлиқлар бир-бирлари билан боғланган ёки халқа бириктирувчи тўқимали эластик ва мушак толали деворлар билан ажралган. Кўпинча алоқадор боғланган бўшлиқлар “қисиқ”, “ўралиқ” белгиси билан ифодаланади. Босганда (бармоқ билан) улар босилади ва кейин секин яна қонга тўлади. Ўсма капсулали ёки диффуз бўлади. Кесганда улар йирик доғли тугун, кўп тешикли ва йўллар билан кўринади.

Пальпатор бу гемангиома кенглигини аниқлаш мумкин, атрофи қаттиқ айлана петрификацияланган тромбофлебит билан ўралган бўлиб, уни босганда оғриқ бўлади.

Солиштирма диагноз

Бу лимфангиома ва туғма доғлар билан солиштирилади. Лимфангиома ҳам оддий кистасимон ёки ғоваксимон бўлади, лекин териси ранги оқ бўлиши билан фарқ қилади, осон босилади, пункцияда оч ёки хира суюқлик (лимфа) бўлади. Туғма пигментли доғ оч қизил ёки кофе рангли доғ бўлади. Лимфангиома таъсир эндотелийси ўсишни ва мелоно суюклардан шаклланади, босилганда пигмент ранги йўқолмайди.

Даволаш. Кичик оддий гемангиомалар электрокоагуляция, нур терапия, углекислота қори билан даволанади. Охирги пайтларда эмизикли ва каттароқ болаларда паст вольтли рентген аппаратлардан фойдаланиляпти. Бунда болалар кам масофада рентген билан нурлантирилади. Бу усул афзаллиги оғриқсизли, аниқ дозировка юбора олиш, аниқ вақт юбориш (25 мин) ва даволовчини яхши химоя қилиш шароити борлиги. Бу терапия аксар кўпчилик болаларга қўлланилади. Улардан 6 % яхши косметик натижали. Эмизикли бола 6 гр дозировка билан бир текис ўтказилади, 4-5 ҳафтада ўсмани йўқолиши кузатилади. Баъзан 1,5-4 ойда 3 марта қилинади. (умумий дозировка 20-25 гр етиши учун).

Катта капиляр гемангиомалар юзда бир марта ёки 2-3 босқичли кесиб олиш билан олиб борилади, кўп очиқ қолган жароҳатга пленка, қорин ёки елка терисидан трансплантант қўйилади. Лаб ва лунж соҳадаги каверноз ёки шохланган гемангиомалар юз нерв тармоқлари ва қулоқ олди сўлак безини максимал эҳтиёткорлик билан кесилади. Бу жарроҳлик ҳаракатини бошлашдан олдин чегараланган каверноз гемангиомада фибринолитик активлик баландроқ, диффузда коверноз гемангиомада қон ивиш тизими активлиги пасайганлигини ҳисобга олиш лозим.

Лаб ва лунж, энгак, чакка - қулоқ олди соҳаларидаги кенг коверноз ва шохланган гемангиомаларда ўсмани кесиб олиб ташлаш кам ишлатилади, сабаби бунда юз нерви жарохати туфайли мимика мускуллари параличи бўлиши мумкин. Даволашни бошқа усуллари ҳам мавжуд. Склерозловчи терапияда Dawling бўйича турли кимёвий моддалар инекцияси қилинади. Охирги пайтларда хинин ва уретан аралашмаси ишлатилаяпти.

(Uretani 0.6; Chinini muriatici 1.25; Aquae desti 1 latae 10.0)

бўйича склерозловчи терапия. Горбушина хинин-уретан аралашмасини бу терапияда эффектини ошириш учун маҳкам бинтлашни қўшимча қилди. Тарқалган коверноз гемангиомада Горбушина 56 мл доза битта уколда хинин уретан юборди. Такроран 24 кундан кейин қайта юборидлади.

бўйича склерозловчи терапия стационар ҳолатда ҳамма ўсма тўқимаси қуйидаги эритма таркиби бўйича инфилтрация қилинади: 95 % С2H5OH+новокаин 0.1+ дистирилланган сув 29.0 игна ўсмадан (чегарасидан) 1-2 см четроқдан қилинади. Аралашмани юборишдан олдин ассистент бармоғи билан томирларни эзади, хирург игнани охиригача киргизади, игна киритиш мобайнида эритма юбориб борилади. Эритма бир неча йўналишларда юборилади. Эритма ўсма мағзига, бўшлиқларига тушади.

Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44