Қиёсий ташхис: Эритроплакияни қизил югурик ва оғиз бўшлиғи ракидан фарқланади қизил югурикда зарарланган соҳада оғриқ ва ёрқин гиперемия кузатилса, ракда яраланган ўсма инфильтрати аниқланади.
Даволаш: Жаррохлик усулида ўсмани соғ тўқима чегарасида кесиб олиб ташланади. Баъзи муаллифлар ўсмани электрохирургик усулда олишни тавсия этади ва операцияни эрта ўтказиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Жаррохлик усулида даволаш иложи бўлмаса нур терапия кўрсатма ҳисобланади.
Адабиётлар.
А -1-5, К - 1, 3,6,7,8,17,20,26,28,29,30,31,34,33,37,42,44,45,49,50,51-53.
Маъруза № 5
Юз териси лаб ва огиз бушлиги эпителийси даги хавфли усмалар. Жагнинг хавфли эпителий усмаси. Юз жаг сохасидаги онкологик касалликлар реабилитацияси. Онкостомотологик ёрдам маркази.
1. Юз тери ракининг этологияси ,патогенизи клиникаси ва даволаш.
2. Лаб ракини этиологияси, патогенизи клиникаси ва даволаш.
3. Оғиз бўшлиги аъзоларини раки этиологияси, патогенези, клиникаси ва даволаш.
4. Пастки ва юкори жағлар раки.
5. Юкори ва пастки жағлар саркомаси.
6. Юз-жағ сохаси онкологик касалликлар реабилитацияси.
7. Онкостоматологик ёрдам организацияси.
Барча хавфли ўсмаларининг ичида тери раки 3-уринда яъни ошкозон ва ўпка ракидан кейин туради.
маълумотига кўра барча хавфли тери ўсмалари ичида бош териси ва бўйин териларида 89% юз сохасида хавфли ўсмаларининг учраши бурун терилдарида (30%) ни ; ковокда (20%) , ва бошка жойларда 10% кузатилади .
Райчев ва В. Андрев (1965) маълумотларига кўра ўрта ёшли беморларда тери раки учрайди. маълумотига кўра бизнинг худудда бу кўрсатгичлар 60ёшгача бўлганлар беморларда учрайди.
Тери ракининг келиб чикишида оз булсаям этиологик ва жойлашиш факторларига эга. А.В Козлова маълумотига кўра тери ракига учраганлар очик жойларда, куёш радиацияси, юкори температура, ультрабинафша нурлар ва ножуя таъсир киладиган таъсирларда ишлайди. Бунинг натижасида эпителий каватида реактив диффузли гиперплазия, терининг кизиши, эластиклиги йуколиши, тери каватига енгил травмалар ва сурункали пролефератив жараёнлар, хужайраларнинг шаклланиши, дифференцировкаси кузатилади.
Терининг кариши унинг митотик индексини камайтириши, тукима структураси бузулиши, рак олди жараёнлари ва ракнинг ривожланишига олиб келади.
Рак олди касалликларига кератоз, Боун касаллиги, Пиджет касаллиги, Кейр эритроплазияси, керато–аконтомаси киради.
Хавфли эпителиал тери ўсмалари 97,7% ни ташкил этади ва бу кўрсатгич юз сохаларида ўсиб бормокда().Умум жахон тери ракини гистологик классификацияси фаркланади.
1) базал хужайралари раки (базиллома) 60-80%
А марказ усти
Б склеродермал
В фиброз эпителиал
2) Силлик хужайра раки 18-25%
А бир силлик хужайра раки
Б веретено хужайрали рак
В метастотиетик рак
Базилома бир жойда ўсади ва метастаз бермайди. Базилломани бир гурух олимлар уни рак дейишса, бошкаси олимлар уни хавфсиз ўсмалар каторига киритадилар. (1933) фикрича базиллома эмбрион ривожланиш вактида эктодермадан юз сохасининг шаклланишида вужудга келади. Веннен ва Шугар (1962) базилломани 10 та турга булади.
1. эпидерма ичи
2. усти
3. солид
4. пигментли
5. склерозли
6. аденоидли
7. кистали
8. кератозли
9. утувчи
10. аралаш
Юз териси раки клиник кечиши буйича 3 та формаси фаркланади.
1) Устки (базал хужайрали рак )
2) Инфильтрловчи (силлик хужайрали рак
3) Папилломали, хавфли яра
Базиллома бошланишида терида хар хил кичишишлар кейин эса бир нечта силлик ва калин сарик рангли излар ёки бляшкалар хосил булади.
Силлик хужайрали рак терининг куйи кисмида, толали коплар ёки тери безларидан хосил булишида унинг куйи ва инфилтратли жарохатлари тушунтирилади. Касалликнинг бошлангич куринишида силлик, зич тугунли, узгармас эпидермисли, хар хил яралар, баъзилари метастаз берувчи ва усувчан хужайралар мавжуд булади.
Папиляр тури тез усувчи эрта метастаз беради .Чукур вав экзофит куринишли жарохатлар бериши билан характерли.
Бу тури кам учрайди ва хавфлиси хисобланиди.
Таркалиши буйича 4 та боскичи фаркланади :
1- боскичи устки рак диаметри 2 см, бошка тўкималарга инфилтрациясиз тахсири
2- боскич диаметри 2 см дан катта булган рак, бошка хужайраларга усувчан.
3- Боскич жуда чукур каватларга усувчи лекин тогай ёки суякга этиб бормаган.
4- Боскич тоғай ва суяклар раклари
3-4 боскичларида метастаз беради, кўп холларда силлик хужайрали рак ва кулок олди, жаг ости ва буйин лимфа тугунларида кечади .
Тез келиб чикувчи пролеферация гиперероматоз, авж олган митоз, хужайравий ва ядроли полиморфизмда кузатилади Дифферциация эпителийлараро ва куприкчали ва кератинли хосил булишида пайдо булади. Масалан ракнинг 3- боскичида куп сонли хужайраларнинг митоз холати, ядроли хужайраларли полиморфизмли гиперематозлда, паст дифференциацияли хужайрада куприкли ва кератинизацияни йуклиги рак моржончалари кузатилади.
Киёсий ташхис – галвирсимон, актиномикоз, пигментсиз меланома, фибринома, келоид чандик (слайд 838, 833, 828, 839,829).
Ракнинг ташхиси фикрича ташхис куйиш кийин эмас, цитологик медот катта ахамятга эга, кенг микиёсда куллаш керак ва 85-88% тугри куйилади.
Ракка шубха килинган беморларни биопсия билан аникланади.
Тери ракини даволаш. Бу ракни даволаш 3 боскичда олиб борилади: 1 – боскичда учокни йукотиш учун харакат биринчи йулланма, 2 - боскич метастаз борлиги ёки катталашиши хавфи, 3 - боскичи гистологик тасдикланган метастазларни кайта рентген курслари ўтказиш.
Даволашдан олдин оғиз бўшлигини санация килиш керак.
Базилломани ва тери раклари бош, юз ва бўйин сохаларида таркалишини даволаш.
Хавфли ўсмаларни нур, жаррохлик, комбинирланган, дорилар ёрдамида ва охирги 10 йилларда янги лазер техникалари ёрдамида даволаш мумкин.
Бошлангич базилломани ва тери ракларни киска фокусли рентгентерапияда 5000-7000 рад (50-70Гр) дозаларда, учокларга 300 рад (3Гр) кулланилади.
Юз териси ракларнинг 1-2 боскичларида химиотерапия ва жаррохлик йўллари билан даволанади.
(1964 й) омонопреднизолон ёрдамида яллигланиш жараёнларини камайтиради.
2 - боскичида 20-25 апликация керак бўлади. Бир неча кундан кейин ракнинг кичрайиши кузатилади.
А. И Пачес кўрсатмасига кўра ракнинг 2 - боскичида кўрсатилган усулдан ташкари апликацион радиев терапия 40-55 Гр дозада ёки тўкима игна ёрдамида радиал ёки мезотерий килинади.
Тери ракининг 3-4 боскичида комбинирланган ёки хисобланган усулда даволанади. Дистанцион гамма-терапия хар куни ўтказилади. Ракнинг катталиги ва локализациясига караб гамма –терапия, жаррохлик йўли билан олиб ташлаш кенг таркалган ракларнинг бирламчи тери пластинкаларини буйича утказилади.
Ракни олиб ташлашда ундан 2 см узокликда бўлган сог тукимани олиб ташланади. (1973), (1976) тери ракининг 1-2 боскичларида лазер усулини куллаган, аммо киммат аппарат бўлгани учун бу усул кенгт кулланилишига йулга кўйилмади. Яхши натижа берадиган ва арзон усуллардан даволаш методи баъзи хавфли бош ва бўйин ракларининг даволашда кўлланилади.( 1979, 1980; 1971) Бизнинг кафедрада бу усулда 1975 (крио метод) ишлаган Ракнинг 1-2 боскичиларида 6 ёшгача бўлганларда 100% даволанади, тармокланган хавфли тери раклари 60-74% даволанади.
Криоген метод тери ракида самарали нурланиш реакциялари ва нур терапиясидан кейинги тери жарахатланишлар тасир килиши салбий окибити хисоблнмайди, катта ёшдагилар ва кариялардаги огир юрак – кон томир ва нафас йуллари касалликларида хам ишлитилади.
Бирламчи ўчокни олиб ташлаш билан биргаликда Ванах ва Крайл операциялари ўтказилади.
Меланома
Пигмент хосил килувчи хужайралар меланоцитлардан организимнинг турли тўкималарида пайдо бўлади, шундай тери холатлари борки, балки уларни асаси малигинизацияси яъни хавфсиз пигментли невус чегараланган рак олди меланози. Турли олимлар меланомани хар хил сонларда келтиришган бу невус асосида келиб чиккан.
ва (1970) лар меланоманинг олдинги невус 50% тугма 37,7% ортирилган деб хисоблашган. Невус патогенезда хали хам аникланмаган баъзи олимлар уни сезувчи нервлардан баъзилари копловчи нервлардан (Швановский хужайралари ), учинчи гурух олимлар пигментли невуслар пигмент хосил килувчи хужайралар хосил килиб эпидерманинг базал кисмида дермоэпидермкал чегарасида жойлашади деб хисоблашади.
меланома олди жараёнларини куйидагича классификацияга бўлади.
1) Дюбрейнинг рак олди чегараланган меланоз ва чегаралнмаган пигментли невус ;
2) Кўк невус
3) Гигант пигментли невус (факултатив)
Меланоманинг специфик кирралари, сепарация ёки сегрегация меланоцит, бу хар кандай енгил травмаларда хам хисобланади, кўзғалиб рак малигинизациясига олиб келади.
Комплекс меланомани даволаш
1) Кам нурли дистанцион рентгенотерапия, онкологияда оғир жарохатларда рак олди холатларга радиация потенцирлари ёрдам беради: актиномицин гурухига кирувчи антибиотиклар (актиномицин Д ва С, дактиномицин, хризомаллин, аурантин) Меланомада химиотерапия яхши натижа бермайди.
Клиник практикада меланомани иммун танкислигини хисобга олинади, бунда хар хил иммун системани кўтарувчи ишлатилади.
1) Иммун донорлар ёки рак бошланган касаллардан олинган суртмалар юборилади. (пассив иммунотерапия)
2) Адаптив иммунотерапия.
3) Турли хилдаги бактериал вакциналар (БУЖ ва бошкалар). носпецифик актив иммуностимуляция.
4) Аутоаллерген рак хужайралари ёки фракция хужайралари (специфик актив иммуностимуляция.)
Лаб кизил хошияси раки.
Лаб раки П. Г.герцена, , лар маълумотига кура барча хавфли усмаларнинг 3%дан 7% гача ташкил киларкан .Пастки лаб раки 95% касалларда, юкори лабда 4,9% купинча эркакларда учрайди (40-60 ёшлар орасида).
Этиологик ва келиб чикиш факторларига кура лаб раклари сурункали шиллик кават касалликлари ва чекиш асоратларидир. Кўп холатларда лабнинг туташган жойларида учрайди. Куп холларда рак олди жараёнлари якунида содир булади. Лаб раки 38% касалларда кизил хошияли кератоз хейлит ёки тўкима элементларининг дегенерациясидан пайдо бўлади. Рак олди касалликлари абразив хейлит Манганотти, гиперкератоз, диффуз дискератоз Фолькман, папилломаси ва сурункали ёрик кабилар узок давом этишидан келиб чикади.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 |


