Куплаб майда синишлар таъсир қилувчи кучнинг йўналишига боғлиқ холатда кам қаршилик кўрсатувчи жойларга ва шу билан бирга бурун атрофи бўшлиғи кўз сохаси ёки бурун бўшлиғи сохасида учрайди.

ва 1975 ўрганишига кўра калла мия жарохатлари куч йўналишига боғлиқ холда юзга олдиндан берилган зарбаларга юз скелетида катта қисмида синишлар кузатилиб бош мия жарохатлари асосан ёндан ва пастдан юқорига берилган зарбалардан келиб чиқади. Юқори жағ синишлари жарохатлари кўп холларда мия жарохатларига олиб келади. 1975 маълумотига кўра 40% Честякова. В. Ф. 1971 86-100%. Юз ўрта қисми жарохатларига мия асосини синишлари 4,5-22,5 %. Айрим холларда зарблар юз суякларини қўпол бузилишларига олиб келади. Бу бузилишларни ўрта ёриқлари олдинги ва камроқ ўрта мия чуқурчасига тарқалади, бошқа холда калла суягига берилган босим таъсирида юқори жағ дистанцион синишлари кузатилади.

Кўпинча дистанцон синишлар механизми пешона орбитал сохалар синишларига боғлиқ бўлиб бунда ёриқлар мия ва юз суякларига тарқалади. Катта зарб кучи таъсирида юқори жағ мия асосига кириб кечиши мумкин ёки чиқиб кетиши мумкин. Уни синиши биринчи навбатда куч харакати йўналишига боғлиқ. Пастга ва орқага берилган зарб чайнов ва қанотсимон мушаклар хисобига тақсимланиб химояланади. Юқори жағ синишлари кўпинча барча юз сохасидаги суяклар синишларини ҳосил қилади.

НЕ нашли? Не то? Что вы ищете?

Ле Фор таснифига кўра синишларнинг 3 тури фарқланади. 1 чи чизиқ юқориги яни уларга бурун суяги билан ёноқ суяги ва қанотсимон суяк ўсиғи асоси билан синишлари, 2 чи ўрта кўндаланг йўналиши кўз ичи ва туби сохаси, ёноқ жағ чоки қанотсимон ўсимтаси билан, 3 чи паски ноксимон ёриқ альвеоляр қанотсимон ўсиқлари сохасидан ўтади.

Суборбитал синишда юқори жағ бурун суяклари узилиши хар доим ҳам кузатилмайди. Кўпинча бурун суякларининг бўлакли синиши бўлиб, у юқори жағни пешона ўсиғи бўйлаб кўз косаси медиал девори орқали ғалвирсимон суяги пастки девори шикастланади. Сўнг шикастланиш кўз ости каналининг медиал қисмига юқори жағ бўшлиғининг олдинги ва орқа деворидан асосий суякнинг қанотсимон ўсиғини юқори ва ўрта 1/3 қисмига ўтади.

Суббазал синишлар кўпроқ юзнинг ён томонида содир бўлади. Масалан юзнинг ўнг ёки чап томонига, кўз орбитаси атрофига кучли зарба туширилганда содир бўлади. Суббазал синишда юқори жағ гаймор бўшлиғи девори, кўз орбитаси ости ва юқори жағнинг бошқа суяклари жарохатланади. Жарохат натижасида ёноқ суяклари майдаланиб кетади, баъзида терини узиб кесиб чиқиб туриши мумкин. Яна бурун суяги ва уни тўсиб турувчи суяк қанотсимон суяклар жарохатланиши мумкин. Суббазал синиш ассиметрик ва бош суягининг ўрта чуқурчаси билан олдинги пешона суяги синиши бирга келиши мумкин. Юқори жағ сагитал синишида асосан бир томонлама синиш кузатилади. Бу синиш ён томондан юқоридан пасга қараган йўналишда юқори лаб сохасига зарба туширилганда содир бўлади. Натижада юқори жағ альвеоляр ўсиғи ва қанотсимон ўсиғи кўпроқ шикаст олади. Яна юқори танглай ўрта чизиғидан ёрилиши мумкин, қанотсимон мускул узилади. Бунда синган суякларни ўз жойига жойлаштирсак симметрик холга қайтиб келмайди.

Текширув ўтказилганда юз скелетининг ўнг ва чап томони алоҳида жойлаштиришимиз керак. Ёноқ суяги синишлари юз суяклари синишининг 4-20% ни ташкил этади. Ёноқ суяги синиши кўпинча тангенциал йўналишдаги зарбалар таъсири остида юзага келади. Агар перпендикуляр зарба бўлса - ёноқ равоғи синади ва типик синиш дейилади. Бунда ёноқ равоғи майдаланиб, пастки жағ ўсиғи ва чакка мускули толаларини жарохатлайди. Агар зарба жуда кучли бўлса қулоқ ва унинг супраси ҳам жарохат олиши мумкин. Ёноқ суяги синиши хатто юқори жағ гаймар бўшлиғи деворини ҳам шикастлаши мумкин. Асосан ёноқ суягининг кичкина ва катта синган бўлаклари юқори жағ гаймор бўшлиғи деворига шикаст етказиб, хатто бўшлиқ девори очилиб, ташқи мухит билан боғланиб қолиши мумкин.

Ёноқ суягининг синишда 29-40% холларда юқори жағ бўшлиғи девори шикастланади. Бу синишларни айрим муалифлар (Гневшева. В. М. 1968: Седбеков. О. С. 1970) «ёноқ жағ синишлари» деб номлайди. Бу термин хозирда унчалик қўлланилмайди, чунки ёноқ суягининг ҳамма синишлари юқори жағ бошқа суякларини хар доим жарохатламайди.

Юз суяклари синиши ичида кўпроқ бурун суягининг синишлари ҳам алоҳида ўрин тутади. Суббазал ва суборбитал синишларда бурун суягининг жарохатланиши турли хилда бўлади; пешона ўсиғи ва ғалвирсимон суяк жарохатланади, хатто бурун суяклари синиб теридан чиқиб кетиши мумкин. Яна бурун тўсиғи ва тоғайлари ҳам шикастланади. Бурунни бир томонлама синишига қараганда 2 томонлама синишлар кўпроқ кузатилади. Агар зарба жуда кучли бўлса бурун горизантал, фронтал ва сагитал синиши мумкин. Бунда бурун турли хил шаклларга эга бўлиб қолади, масалан бурун ўнг ва чап томонга қийшайиши кўпроқ кузатилади. Юз скелети синишлари кўз орбитаси синиши ҳам киради. Орбита суббазал ва суборбитал холда синади.

Бунда юқори жағ гаймор бўшлиғи девори шунингдек ёноқ суяклари ҳам синади. Орбита синишида унинг медиал ва пастки девори жуда мустахкам бўлганлиги сабабли қаршилик кўрсатади. Кўз орбитасининг қайси холатда синиши зарбанинг қайси томондан йўналганлиги ва таъсир кучига боғлиқ. Кўз орбитаси пастки деворининг синиши юқори жағ бўшлиқлари олдинги девори шикастланишига сабаб бўлади. Зарба кучли бўлганда кўз олмаси жойдан ташқарига чиқиб кетиши мумкин. Кўз орбитаси юқори девори синиши камроқ учрайди, чунки зарба кўпроқ пешона сохасига тегади.

Юз скелети ўрта сохасининг синишлари турли хил шаклда ва сонда бўлади. Бу синишларнинг ҳаммаси тасниф қилинган. Бу таснифни фанга ишлаб чиқишда жуда кўп олимлар ўз амалиётидан фойдаланиб яратганлар.

Масалан хозирда 1943, 1958, 1958, 1967, 1974 каби олимлар таснифи бор.

Мия қутиси скелети синишлари юз скелети синишлари, масалан кўз атрофи суяклари, бурун бўшлиғи ва юқори жағ бўшлиқлари девори синишлари билан бирга келиши мумкин. Юз жағ синишларини биринчи таснифи 1900 йилда Ле Фор таклиф этган. Бу тасниф дедиктив характерга эга бўлиб, жуда кўп адабиётларда ёзилган. Бу таснифда олим юқори жағ синишларини 3 сатх: пастки, ўрта ва юқори сатх чизиқларига бўлади.

Юқори жағ ўрта чизиғи кўз орбитаси медиал девори ва бурун суяги орқали ўтиб, то кўз орбитаси пастки ёриғигача боради.

Ўрта чизиқ бурун сияги, ёноқ суяги ва мия қутиси суякларпи орқали ўтади.

Юқори жағ юқори чизиғи кўз орбитаси латерал девори орқали ўтиб қанотсимон ўсиққа бориб тугайди. Шунинг учун бу синишлар кўпинча калла юз синиши деб ажритилади. Баъзи муалифлар юқори жағ ўрта чизиғидан синишини суборбитал, юқори чизиғидан синишини эса суббазал синиш деб номлаганлар. Юқори жағ синишлари кўпинча жағ суяклар 2 томонга ажралиб қолади. Бир томони ўрта чизиққа тўғри келса, 2 чи томони пастги чизиққа тўғри келади. Сагиттал синишда альвеоляр ўсиқ тишлар билан бирга, кўпроқ танглай ва альвеоляр ўсиқ марказий кўрак тишлар ўртасидан синиши мумкин. Васмунд шундай деб ёзади юқори жағ синиқ чизиғи ноксимон тешткнинг юқори ташқи қирғоғидан, кўз тубига ўтувчи линиялардан ўтади.

Юқори жағнинг юқори ва ўрта даражадаги синишлари оғир клиник манзара билан ўтади. Қуйидаги характерли белгилар бўлади:

Юқори жағнинг силжиши, юзнинг ўрта бўлагини вертикал ўлчамини узайиши ёки қисқариши, коньюктивада қон айланишини бузилиши. Қовоқ ва кўз ости сохасининг тери ости клетчаткасидан, бурундан қон кетиши, прикуснинг бирданига ўзгаришидан юқори жағ нерви атрофидаги сохаларда юзаки сезгини бузилиши бўлади.

Жабирланувчи от тепкисидан жарохат олган. Натижада беморда юқори жағнинг ўнг томонида ўрта даражадаги синиш, чапда – юқори даражада коммоцион – контузияли синдром, бош мия шиши кузатилади. Юқори жағ репарация қилинди, тишларни Порта-Гушнга шинаси билан фиксация қилинди ва гипс «калпак» номли турида харакатсизлантирилди. Жабирланувчида юзнинг кўз ости нерви билан иннервацияланувчи сохаларидаги тери сезгиси бузилишлари кузатилади.

Даволанишидан 6 ойдан кейин бемор лабида ва чап тарафидаги кўз ости, ёноқ сохаларидаги терида увишиш сезаётганидан шикоят қилади. Бурундан қон келиши нафақат юқори жағнинг ўрта ва юқори даражадаги синишларида балки шартли равишда бурун бўшлиғи шиллиқ қавати кесилганда ва юқори жағ бўшлиғи жарохатида, шунингдек лабиринт шикастланиши ва улардан ўтувчи олдинги, орқа артериялари шикастланиши ҳам бўлади. Умумий холат юқори жағ шикастининг юқори ва ўрта даражадаги синишлари оғир кечади. Бунда хуш ноаниқ пулъс секинлашган, совуқ тер босади. Травматик шок белгилари учрайди. Мия қутисини қўшилган синишда бемор умумий ахволи ўрта оғирликда бўлиб, бурун қулоқлардан қон билан орқа мия суюқлиги чиқиши мумкин ва энса мушаклари регидлиги, Кернига симптоми, хушсизлик узоқ вақт кузатилади. Диагностика учун ликворни «иккиланган доғ» тести билан аниқланади. Бунда дока салфетка марказда кўнғир рангли қон перифериясида сариқ доғ кўринишдаги орқа мия суюқлиги бўлади.

Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44