- Чуқур прикус;
- Гипертрофик гингивит.
Илгакларни тайёрлаш учун крампон омбур, 1X18H9Tмаркали зангламайдиган металл симлар(1,2-1,5 мм кесимли) керак. Илгак танасидан, катта ва кичик қайрилишлардан иборат симлар. Катта қайрилиш радиуси 5-6мм, кичик қайрилишники 1,5 мм, тўғри елка узунлиги 5 мм. Катта қайрилиш учи худда инекцион игнадек. Илгаклар катталиги билан фарқланади: қайрилишларни марказлари орасидаги масофага кўра 30,32,34 мм турлари тафовут қилинади. Илгаклар қайнатилиб ёки қуруқ иссиқ шкафда стерилланиб, 70% этил спиртда сақланади.
Операциядан олдин юқори жағга занжир халкали тиш шиналари кийгизилади ёки юқори жағ олиб қўйилувчи тиш протези суяк чок билан фиксация қилинади. Операция мандибуляр анестезия ва жағ танаси тери сохасига инфилтрацион анестезия билан ўтказилади. Илгак кичик қайрилишдан танасига ўтадиган жойдан крампон билан ушланади. Чап қўл иккинчи бармоқ билан оғиз бўшлиғига киргизиб максимал равишда лунжи пастга тортилади, биринчи бармоқ жағ танасига ўтказилади. Ўткир учли катта қайрилиш билан оғиз ичидан дунгликдан киргизиб жағни ташқи томонидан чиқазилади. Жағ тансидан ўтказганда кейин илгак учи пастроққа суриб, уни кўндалангига 90 градусга бурилади ва шу билан бирга унга вертикал холат берилади. Жағ асосида турган биринчи бармоқ билан тери орқали босиб, уни учи пастки жағни ички юзасига чиқазилади. Буни тўғрилигини текшириб кўриш учун илгак тепага тортилади. Агар нотўғри амалга оширилган бўлса у шу ерда қайтадан крампон билан уни олиб, бошқатдан қайрилишлар ўзгартирилиб манипуляция такрорланади.
S-сомон илгаклар синиш ёриғидан 1,5 см масофада ҳар томонда биттадан ва ҳар бир синиқ хажмига қараб 1 ёки 2 тадан қўйилади. Бундан кейин юқори жағ билаан резина халкалар билан боғланади. 3-4 та илгакни қўйиш учун 10-15 минут вақт кетади.
Даволаш тадбирлари тугагандан кейин крампон билан шиллиқ қаватдан тепарокдан илгакдан ушлаб, қайрилган 90 градусни тўғирлаб, айланасимон харакат билан жағ асосидан чиқазиб олинади.
Айрим беморларда юқорига шина қўйиш иложи йўқлиги натижасида S-симон илгаклар қўйиш иложи бўлмайди. Шунинг учун буларга иккала жағда ҳам тишлар бўлмаган холатда ишлатиш мумкин бўлган унифицирланган илгаклар ишлатилади.
Унифицирланган илгакларга жағ синишларида қуйидаги кўрсатмалар:
- Пастки жағда етарли даржада тишлар бўлмаслиги;
- 2-3 даражали пародонтит;
- Тиш тожларини пастлиги;
- Чуқур прикус;
- Гипертрофик гингивит;
- Тишлараро масофанинг кенглиги;
- Конуссимон тишларда;
- Олиб қўйилувчи протези бор холда тишлар умуман бўлмаганда.
Бундай илгаклар «Г» шаклида кўринишга эга бўлиб сим диаметри 1,2 мм ли 1X18H9Tмаркали зангламайдиган металлдан ясалган. Узун елкасининг узунлиги 12-14 мм, кичик елкаси эса 5-6 мм. Кичик илгаси занжир илгак. Илгаклар кайнатилиб ёки курук иссик шкафда стерилланиб, 70% этил спиртда сақлинади.
Ўтказувчи анестезия қилингандан кейин оғиз дахлизи орқали илдизлардан тепароқдан тишлараро масофада бор билан бироз юқордан пастга йўналишда трепанация қилинади. Бир бармоқ билан танглай тамонда борни танглай қисмга ўтиши назорат қилиниб турилади, бунда бор танглайдаги бармоқка яқинлашган сайин вибрация сезилади. Шиллиқ қават перфорация қилинмайди. Илгак крампон билан ушланиб калта елкаси билан трепанация қилинган каналга киритилади. Киргизган пайтда танглайдан унинг қимирлаши шиллиқ қавати остида сезилади. Занжирли қисм милкдан 2-3 мм тепада қолади. Агар калта елка милкка тегиб турса ёки бўртиб чиқиб турса бошқа размер олинади. Top алвеоляр ўсиқ бўладиган бўлса илгак учи омбир билан қисқартирилади. Агар илгакни ўзгартириш лозим бўлса алвеоляр ўсиққа мослаб ўзгартирган маъқул.
Пастки жағда бор билан трепанация қилиш фақат уни йўналиши пастдан юқорга бориши билан фарқ қилади.
Илгаклар сони синган суяклар микдори билан белгиланади. Умумий операцияга ҳаммаси бўлиб 15-30 минут вақт кетади. Кейин илгакларга резина қўйилиб жағлараро боғлашлар ўтказилади.
Даво тадбирлар тугагандан кейин илгак анатомик пинцетлар билан олиб ташланади.
Оғиз ташқариси аппаратлари классификацияси
Бу аппаратларни турли моделлари бўлиб суякка ёпишиш усули катта иккита гурухга бўлинади.
· Биринчи гурух аппаратларига жағ юзасига мустахкамланадиган ва ташқи чиқиб турадиган қисми синган суякларни тўғирлаш учун ишлатиладиган махсус клеммалар киради.
· Иккинчи гурух аппаратларига спицалар киради, уларни бир учи жағ танасидан ўтади, иккинчи учи синиқларни тўғри ушлаш учун хизмат қилади.
Синиқларга бу аппаратлаарни таъсир этиш механизмига кўра статик (белгиланган холатда пассив турувчи), компрессион (синиқка босиш, компрессия таъсир қилади) ва компрессион-дистракцион турлари фарқланади.
Синиқларни статик аппаратлар ёрдамида фиксациялаш
Пастки жағ суяк нуқсонида ишлатиладиган биринчи статик аппарат томонидан 1949 йил яратилган. Кейинрок (1957Й) вилкага ўхшаш қисқичли, конструкцияси шарли бирикмалар ва қисқичлар, Панчохи аппарати синиқлар репозицияси учун қўлланиладиган аппаратлар яратилган. Юқоридаги муаллифлар томонидан яратилган аппаратларни механизми бир хил, фақат конструкцияларида бироз фарқ бор.
Хар бир аппаратда ҳар бир синиқ учун жағ асосидан юқорирокда винтлаш механизми билан қотириладиган суяк усти қисқичлари бор; яна шу суяк усти қисқичлари билан шуруп билан боғланадиган, умумий система ҳосил қиладиган универсал қисқичлар ёки шарнирлар мавжуд.
Рудько аппарати илгак типидаги клемма ва ҳар бир каналга винтлар, универсал илгаклардан иборат.
Бу аппарат остеопластика, синиқларда тиш бўлмаганда чизиқли ёки майдаланиб пастки жағ синишларида қўлланилади.
Пастки жағ остеосинтези учун суяк усти қисқичини уткир учли илгак хили қўлланилади, бу юмшоқ тўқималарни тешиб ўтишини енгиллаштиради.
Операциядан олдин метилен кўки билан синиш чизиғи, жағ асоси ва синиш ёриғидан 2 см масофада клеммани киритадиган жойлар белгилаб олинади. Операция ўтказувчи ёки инфилтрацион анестезия остида ўтказилади. Биринчи чизиқли 1-1,5 см кесим суяккача жағ танаси асоси бўйлаб ўтказилади. Унинг марказидан юқорига тери ва тери ости қават яъни лунж мушагигача бўлган 1-1,5 см ли иккинчи кесим ўтказилади. Кўпинча Т симон кесим ўтказилади, чунки кўпинча клемма ва суяк орасида юмшоқ тўқималар қисилиб қолади. Ўтмас асбоб билан жағ асосидаги ва қисман жағ ички юзасидаги тўқималар сурилади. Қўл ёки крампон омбур ёрдамида жағ ички юзасига суяк билан контактни узмаган холда суяк усти қисқичини ўткир учи киритилади. Калит билан босиб турадиган винт жағни ташқи юзаси билан қаттиқ контакт ҳосил булгунча буралади. Жағдаги суяк синишини тутиб турган холда қисқични қўзғатиб уни фиксациясини текшириб кўрилади. Аналагик равишда жағга иккинчи қисқич ҳам ўрнатилади. Қисқич атрофида катта бўлмаган жароҳатлар бўйича тиқилади. Клеммани ташқи елкасига универсал қисқич кенг канали киргизилади, кичик канал суяк усти қисқичини бириктирувчи штангаси учун қолдирилади. Суяклар прикусга қараб репозиция қилингач, ҳар бир универсал қисқич гайкалари қотирилади. Қисқичлар аторофидаги терига кун аро алмаштирилаб турдиган йодоформли марли қўйилади. Зарур бўлса чок қўйилади.
Қўйилган аппарат доимий парваришга мухтож. Доимо антисептик воситалар билан аппарат ва терига ишлов бериб туриш керак. Операциядан 8-10 кун ўтгандан кейин, қисқичларни суяк билан бўлаётган контакт жойларида ва шу жойларда зўриқиш натижасида суяк резорбция бўлиб, аппарат ликиллай бошлайди. буларни йўқотиш учун босувчи винтлар калит билан буралади. Шу билан суяк резорбцияси тўхтамай лиқиллаш кейин ҳосил бўлаверади, шунинг учун винтлар ҳар 5-6 кунда қотирилиб туриши лозим.
Одатда аппарат 4-5 хафтада олинади. Баъзан суяк резорбцияси натижасида думалок кенг тешик ҳосил бўлиб, аппаратни эртароқ олиб ташлашга сабаб бўлиши мумкин. Олишдан олдин универсал қисқичлар ва штангалар демонтаж қилинади. Инфилтрацион анестезия асосида клеммани атрофи чандиқлари кесиб ташланади, ёйсимон харакатлар қилиниб, жароҳат тикилади ва асептик боғламлар билан усти ёпиб қўйилади. Айрим статик аппаратлардан масалан ЕК-1 ва Дацко аппарати суякларга қисқичлар билан эмас, спицалар билан қотирилади. Бу аппарат бошқа хиллардан фарқи қулайлиги ва спицаларни киритиш ўзига хослиги, суякларни ёд жисмга реакцияси ҳам камроқ бўлади. Яхши маълумки меъёридан тушадиган босим суякни сурилишиига сабаб бўлади. Умумий спицалар юзалари майдони олдинги аппаратдаги клеммалар юзасидан кўп, нуқтали контактлар кам бўлиб, бу орқали суякни резорбциясини спицалар атрофида унча-мунча ҳосил бўлмайди. Баъзан бу спицаларни қўйиш техникаси бузилганда қўйиш натижасида юзага келиши мумкин.
ЕК-1 аппаратида ҳар бир синиқ 1 та баъзан иккита бир бирларига штангалар билан уланадиган тўртбурчак шакл ҳосил қиладиган горизантал текисликда спицаларга киритилади.
|
Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 |


