юқори жағнинг ўқ отиш қуролидан жарохатланишини уч гурухга булди: альвеоляр усигнинг синиши, суборбитал ва суббазал синишлар.

Юқори жағ синишларида одатда юқори жағ бўшлиғи жарохатланади. Бўшлиқ қон куйкаси, суяк парчалари ва айрим холларда ёд жисмлар билан тўлган бўлади.

Ёноқ суяги ва равоғи ўқ отиш қуролидан жарохатланишлари юз суякларижарохатларига нисбатан 4 % ни ташкил қилади.

Биринчиёрдамжангмайдонида.

n  Дислакацион ва аспирацион асфикцияларни олдини олиш;

n  Жарохатга боғлам куйиш ;

n  Ярадорни чанкогини флягадаги сув билан томизиб кондириш;

n  Керак бўлса алоҳида противагаз такиш;

n  Ярадорни эвакувация қилиш;

Шифокоргачабўлганёрдам:

n  Боғламнитекшириш, тўғрилашёкикучлибукканбоғламустиданқўшимчабоғлам;

n  Тилниташқитўқималаргаёкиэгнигамахкамлаш;

n  Антибиотик ва оғриқ колдирувчи препаратлар қилиш;

Биринчи шифокор ёрдами:

n  Карахтликка, қонкетишгаваасфиксиягақаршикураш;

n  Огизбўшлиғиданқонкетишда: қонкуйкаларинитозалаш, ёджисмвамоддаларниолибташлаш, конаётгантомирнибоглабтўхтатиш, трахеотомия, агардаконаётгантомирнитўхтатишиложисибўлмасахалқумниҳамда оғиз бўшлиғинизичтомпонадасини ўтказиш.

Малакали хирург ёрдамир.
(ОмедБ, ОМО)

n  Карахтлик, қон кетиш ва асфикцияга қарши кураш;

НЕ нашли? Не то? Что вы ищете?

n  Жарохатдаги томирни боғлаш. Ташқи уйку артериясини боғлаш;

n  Жарохатни тозалаш ва тузалувчилар гурухига киритиш мумкин бўлган енгил ярадорларга хирургик ишловда оддий чоклар куйиш;

n  Лахтакли ва нуқсонли жарохатларда пластинкали чоклар куйиш;

n  Юмшоқ тўқималарни узи жарохатланган енгил ярадорлар (30-35 %) – енгил ярадорлар госпитилига юборилади.

Махсус фронт госпитали.

n  Юмшоқ ва суяк тўқималари жарохатларига хирургик ишлов бериш;

n  Пластик операциялар ўтказиш

Адабиётлар.

А – 1-5, К – 10,13,22,32,38,43,46,48.

Маъруза № 4

Ўсмаларнинг келиб чиқиш теорияси, юз-жағ сохаси ўсмаларининг турлари. Ўсмалар халқаро гистологик классификацияси. Ўсмалар диагностикасининг асосий усуллари. Оғиз бўшлиғи рак олди касалликлари. Онкологик хушёрлик. Ўсма касалликлари бор беморларни диспансеризацияси.

1.  Ўсма, хосил булиши, хақикий ўсма ва ўсмасимон хосилалар хақида тушунча.

2.  Юз-жағ сохаси ўсмаларининг эпидемиологияси ва онтогенези, ўсмаларнинг ўсишида патофакторларнинг роли.

3.  Ўсмаларнингхалкаро гистологик классификацияси.

4.  Ўсмалар диагностикасининг асосий усуллари

5.  Оғиз бўшлигининг рак олди холатлари, келиб чикиши ва таснифи.

6.  Факультатив, облигат рак олди касалликлари.

7.  Рак олди касалликларининг профилактикаси ва диспансеризация боскичлари.

Ўсмалар пайдо бўлиш назарияси. Юз-жағ соҳаси ўсмаларининг турлари. Ўсмаларнинг халқаро гистологик таснифи. Онкологияда асосий ташхислаш усуллари. Юз териси, лаб қизил хошиси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини рак олди касалликлари. Онкологик хушёрлик ва юз-жағ соҳаси ўсмалари бор беморларни диспансер назорати.

Юз-жағ ва бўйин соҳаларининг ўсмалари, статистик маълумотларга асосан барча хирургик стоматологик касалликларнинг 13 % ини ташкил этади. Улар ўзига хос клиник кечиш хусусиятига эга бўлиб, бу, асосан юз-жағ ва бўйин соҳаларида ҳаётий муҳим аъзоларни яқин жойлашганлигига, ва турли органомахсус тўқималар мавжудлига боғлиқ. Бу ўсмалар кўпинча функционал ва косметик бузилишларга, шунингдек ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Оғиз бўшлиги ва юз соҳаси ўсмаларининг турлари жуда кўп, бу ўз навбатида уларнинг хар ҳил тўқима структураларидан ривожланишига боғлиқ. Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти онкологик касалликлар номларини стандартлаштириш мақсадида ўсмаларнинг халқаро гистологик таснифини (ЎХГТ) тузди, у хар 10 йилда қайта кўриб чиқилиб, керак бўлса қисман ўзгартириш ёки тўлдириш киритилади. ЎХГТнинг 1985 йилги нашрида одонтоген гурухга кирувчи ва сўлак безлари ўсмаларига таълуқли қўшимчалар киритилди.

ЎХГТ ўзида онгология соҳасидаги илмий ва амалий ютуқларни акс эттиради. Шуни таъкидлаш керакки, ўсмаларнинг клиник турларини аниқлаш уларнинг морфологиясини билишга асосланган. Чунки, касалликнинг моҳиятини тушуниб етиш касалликни ташхислаш ва даволашда жуда муҳим аҳамиятга эга.

ЎХГТ нинг асосига 3 та принцип қўйилган: ўсмаларни анатомик жойлашуви, гистологик типи ва клиник кечиши (хавфли ёки хавфсиз). Ўсма жараёнларининг жойлашувига боғлиқ холда алоҳида тасниф сериялари мавжуд, шулардан 3 таси юз ва жағ ўсмаларига бағишланган бўлиб, уларни органомахсус ўсмалар дейилади. Бу одонтоген, сўлак безлари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсмалари. Қолган органомахсус бўлмаган ўсмалар тананинг бошқа локализациясида учрайдиган ўсмаларига идентик мос равишда ривожланади.

Ўсмаларнинг гистологик белгилари унинг гистогенезига асосланган. Барча ўсмалар хақиқий ўсмаларга, ўсмасимон ҳосилалар ва кисталарга бўлинади. Бундан ташқари тери ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати соҳалари ўсмалари серияларида, уларнинг ўсма олди ҳолатлари ҳам тафовут этилади.

Ўсма ёки ҳосила термини аномал массага эга бўлиб, уни келтириб чиқарган ташқи ёки ички омиллар таъсирлари тўхтагандан сўнг ҳам тўқималарни керагидан ошиқча ўсиш холатига нисбатан ишлатилади. Академик (1971) таърифига кўра, «ўсма касалликлари» патологияни алоҳида кўринишида намоён бўлиб, табиатда кенг тарқалган ва тўхтатиб бўлмайдиган, нисбатан автоном ўсишга эга ҳамда касалланиш ўчоғида хужайраларни атипик бўлиниши билан характерланади. Бунда ўсманинг ўсиши бирламчи куртаклардан бошланиб, атрофдаги ўзгармаган тўқималар жараёнга жалб этилмайди, лекин зарарланган хужайра ўзининг ўсиш хусусиятини аста секин атроф хужайраларга беради. Бунда тўқималарнинг анаплазияси кузатилади, яъни улар нисбатан содда кўринишга қайтиши, шунигдек хавфли ўсмаларга хос инфильтратив ўсиш ва метастазланиш хусусиятиларига эга бўлади.

Ўсма («неоплазма») грекча «неос»- янги, «плазма» -ҳосила ёки бластома синонимлардир ва улар хавфли ва хавфсиз ўсма жараёнларини билдиради. Аниқроқ айтилганда, «рак»термини (лат. карцер) эпителиал, «саркома»- эса бириктирувчи тўқима табиатли ўсмага нисбатан қўлланилади. Мезодерманинг қайси тўқимасидан ривожланишига қараб, саркомаларни остеосаркома, миосаркома, фибросаркома ва бошқалари фарқланади. Агар ўсма ҳам эпителиал, ҳам бириктирувчи тўқималардан ривожланса, карциносаркома дейилади.

Ўсмаларнинг этиологияси ва патогенези. Ўсмалар ривожланишининг бир неча теориялари бор: уларни асоси қуйидагилардан иборат:

1) Таъсирланиш назарияси (Вирхов 1863 й): ўсмалар узоқ муддатли сурункали таъсирланишдан келиб чиқади (механик, химик, термик, эндокрин, нейроген ва бошқалар)

2)Конгеймнинг эмбрионал ривожланиш назарияси: ўсмалар эмбрионал хужайралардан ички ёки ташқи таъсирловчи таъсирлар натижасида ривожланади.

3)Инфекцион-вирусогенетик назария. У босқичма-босқич олим ва клиницистлар томонидан ривожлантирилиб. бугунги кунда асосий назариялардан бири ҳисобланилади. Ўсма чақирувчи вирусларнинг 100 дан тури мавжуд. Улар 2 гуруҳга бўлинади:

1) РНК тутувчи;

2) ДНК тутувчи.

Онковируслар хусусиятлари:

1)  улар кўпаювчи хужайранинг ўсишини стимуллайди;.

2)  баъзи тўқималарга, масалан эпителийга нисбатан тропизм хусусиятига эга;

3)  латент холатда ҳам хавфли ўсмаларни ривожлантирувчи канцероген моддалар билан синергик (биргаликда) таъсир этади;

4)  хужайра ичига киргач, унинг генетик хоссаларини ўзгартириб, онкогенлик хусусиятини намоён қилади.

Канцероген моддалар.Хавфли ўсмаларни чақириш хусусиятига эга бўлган химик, физик ва биологик моддалар –концерогенлар дейилади.

Химик канцерогенларга: органик(полициклик углеводлар) ва ноорганик моддалар(мишьяк, хлоратлар), шунингдек эндоген моддалар (ўт кислоталари, гормонлар) киради.

Физик канцерогенларга : барча ионланувчи ва ультрабинафша нурлари (масалан: қуёш радиацияси), сурункали ёки бир мартали травма (куйиш, музлаш, шикастлар) лар киради.

Биологик канцерогенларга: турли вируслар киради.

Канцероген моддалар хайвон ёки одам организмида хавфли ёки хавфсиз ўсмаларни маълум латент даврлардан сўнг ривожлантириш хусусиятига эга, уларнинг давомийлиги моддаларнинг химик тузилиши, организмга кириши, организмнинг сезгирлиги ва бошқа факторларга боғлиқ. Канцероген моддаларнинг таъсир механизми етарли ўрганилмаган, лекин улар оқсилларга бирикиб, модда алмашинуви жараёнини бузади деган тахмин бор. Асосан РНК ва ДНК структуралари бузилади. Эндоген факторлар (организмда ишлаб чиқарилувчи) концероген стероид гармонлар, Д гурух витаминлари, ўт кислоталари - тузилиши жихатидан полициклик углеводларга яқинлиги учун ўсма ривожланишида катта аҳамиятга эга. Организмда циркуляция килувчи гармонлар битта умумий хусусиятга эга: улар барча тўқималарда пролефератив реакцияларни чақириши мумкин: масалан ички органлар ва сут бези ўсмаларида эндокрин органларнинг турли морфологик ўзгаришлари кузатилади. Бу тўқима ички алмашинувининг бузилишини чақиради, регенератив жараёнининг кучайишини стимуллайди ва ўз навбатида ўсма ҳосил бўлишига олиб келади.

Хавфсиз ўсмаларнинг асосий хусусиятлари

Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44