Намуна учун кузатувимизадан бир мисол келтирамиз

Тез тиббий ёрдам клиник касалхонасига жабрланган С. автофалокатдан сунг «огир БМЖ, бир нечта ковурганинг синиши, травматик карахтлик, юқори жағнинг ўрта типи бўйича, пастки жағнинг 5 | 7 оралигида суяк бўлаги, мушак ва терининг юлиниб кетиши» ташхиси билан етказилди. Шу захотиёк карахтликка карши реанимация муолажалари бошланди.

Шифохонага ётганидан бир неча соат кейин умумий оғриқсизлантириш остида БЖИ ўтказилди. Юлиниб чиққан тери-мушак ва суяк бўлагила лахтак жойига қўйиб тикилди. БЖИ вақтида эркин ётган майда суяк бўлаклари олиб ташланди. Лекин беморнинг ахволини огирлигини хисобга олиб синиқ бўлакларини сифатли репозиция қилиш ва уларни махкамлаш иложиси булмади. Ун кундан сунг тишларга Тигерштедт шиналарини такиш иложиси булди. Эластик резинали торткичлар ёрдамидагина синиқ бўлаклар коникарли ахволга келтирилди. Яллиғланишга карши медикаментоз даволарни ўтказилишига қарамай беморда травматик остеомиелит ривожланди. Секвестроэктомия операциясидан сунггина бўлаклар тўғри холатга келтирилди ва аппарат Ермолаев – Кулагов (ЕК) ёрдамида махкамланди. Ҳосил бўлган суяк нуқсонларини кейинчалик суяк пластикаси ўтказиш билан бартараф этиш режаланди.

Синиқларни сурилиш сабаблари.

Синиқларга куч йўналиши, ўзининг оғирлиги ва мушакларнинг қисқариши таъсир қилади.

Юқори жағ орқа ва олд гурух мушакларга эга. ҳамма мушаклар симметрик нуқталарга бирикади. Пастки тортувчи мушаклар кўтарувчилардан кўра кучсиз хисобланади. Бу мушаклар кучи кесими ва ва жағни анатомик ўткир бурчакли холатидир. Агар жағда бирор қисмда синиш бўлса мушак системасини синхрон ишлаши бузилади ва мушак кучига ва синиш булигининг хажмига юоглик равишда синиқларни силжиши юзага келади. Агар синиш бирнеча қисмларда бўлса, буни тўғирлаш анча қийинчилик туғдиради. Шуни хисобга олиб пастки жағ синишини классификация қилиш мумкин эмас дейди. Лекин айрим авторлар классификация қилган. синишларнинг қаерда жойлашганига қараб уларнинг қуйидаги турларини ажратади:

НЕ нашли? Не то? Что вы ищете?

1.  Ўрта-марказий кесувчи тишлар орасида ўтказилгани;

2.  Козиқ тиш чизиғи бўйлаб ўтадиган козиқли;

3.  Ментал тешигидан ўтадигани;

4.  Чуқурчалар чегарасида (7651567) бўладиган жағ танаси ва пастки 8 - тиш чуқурчасининг чеккасидан ўтадиган синиши;

5.  Бурчакли еки ангуляр пастки 8 - тиш чуқурчаси ёнидан ёки
орқасидан ўтадигани;

6.  Жағ тармоклари унинг ўрта ва юқори учидан бирида ўтадигани;

7.  Куст ўсимтаси, асоси сохасида ўтадигани;

8.  Лунжли - пастки жағ бўйинчаси сохасида ўтадигани;

9.  Синиш-чиқиш тури - ўсимтаси синган холда пастки жағ бошчасининг кетиши;

10.  Коронар-пастки жағнинг тож ўсимтаси сохасида.

Ишчи тасниф

I. Жойлашишига кўра

1. Жағ танасини синиши:

а) Синиқ ёриқда тишлар бор;

б) Синиқ ёриғида тиш йўқ.

2. Жағ шохини синиши:

а) Хусусий;

б) Шох ўсиқ

в) Бўғим ўсиқ.

II. Характери бўйича

1.  Сурилиш билан ёки сурилмай

2.  Чизиқли ёки майдаланган

Жағ синиш симптомлари силжиш билан бирга прикусни ўзгариши хисобланади. Асосий текширув усуллари бу рентгенография хисобланади. Палпация қилганда «зина»ни ва оғриқни билиш мумкин. Бир неча синишлар бўлса дислокацион асфикция ҳам чақириши мумкин. Синишлар оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларни жароҳатлаши билан ҳам бориши мумкин. Пастки жағ нерви зарарланиши натижасида гипо - ёки анестезия, лаб лунжлар сохасида ва тишларда ЭОДни ошиши кузатилиши мумкин. Бу нервни жароҳатланиши бош мия марказларида ўзгаришлар бўлиши ва компенсатор-мослашиш механизмларни ишга солади.

ПАСТКИ ЖАҒ СИНИШЛАРИНИ ДАВОЛАШ.

Бу жағ анатомик ва функционал тузилишини тиклашга қаратилган репозия ва иммобилизация ишлари хисобланади. Лекин бундан олдин умумий шокка қарши, қон кетишга қарши қаратилган чора тадбирлар қилиниши керак.

Жағлараро лигатура қуйида 0,4-0,5 мм лик алюминий симлардан фойдаланилади. Бу усул жағ бурчаги ва шохи синганда фойдаланилади. Бунинг учун юқори жағ молрларига саккизсимон қилиб лигатура қўйилади. Пастки жағга антогонистларига ҳам қўйилади ва шу лигатуралар ёрдамида жипслаштириб қўйилади.

Махсуслашган ёрдам.

Анестезия ёрдамида суяк синиқларини қўл билан репозиция қилинади. Синиқлар вақтинчалик иммобилизациясига симли лигатруа билан ёки етарлича мустахкам тишлар бўлганда алюминли Тигерштед ёки Василиев шиналаридан фойдаланилади. Синиқлар кўп бўлса ҳар бирига алохида сигментар шиналар қилинади. Синиқлар репозициясидан кейин занчирли илгакли ва эластик устунли шиналардан фойдаланилади.

Пастки жағ суяк синиқлари иммобилизация қилиш мақсадида очиқ ўчоқли остесинтез(суяк чоки, суяк усти шрупли минипластинка, олдиндан хоссаси белгиланган скоблар, тез қотувчи пластмасса, милк усти шинасиз уровчи чок, суяк ичи стержинлари ва баъзан Киршнер спицалари), ёпиқ ўчоқли остеосинтез(шинали уровчи чок, Киршнер спицалари), ёпиқ ўчоқ ташқариси остеосинтез(шинали уровчи чок, s-симон ва унифицирланган илгаклар, клемма ва спицали аппаратлар), очиқ ўчоқ ташқариси остеосинтез(шинали уровчи чок, клемма ва спицали аппаратлар) ишлатилади.

Остеосинтез усули қачанки консерватив усуллар натижаси бўлмаганда ёки етарли бўлмаслигини билган холда қўллаш мумкин.

Остеосинтез учун кўрсатма тоза ёки эски, чизиқли ёки майдаланган, суякли нуқсонли ёки нуқсонсиз синишлар:

-  Иккала жағда ҳам етарли даражада мустахкам бўлмаган тишлар
сохасидан синиш бўлганда;

-  Синиш сохасида катта тишсиз синиқ ҳосил бўлганда;

-  Сезиларли даражада синиқ силжиган бўлса ва репозиция қилиб
бўлмаганда;

-  Тиш қаторлар синиши синиқ силжиши билан;

-  Патологик синиш;

-  Жағ танасни ва ўсиғини йирик ва майда бўлакланган синиш;

-  Бўғим ўсиғи сақлинган суяк нуқсонларида;

-  Пастки жағ остепластика;

-  Реконструктив операциялар;

Суяк чоки ёрдамида синиқларни маҳкамлаш.

Бунда 0,6-0,8 мм диаметрли симлар ёки капронли иплар ишлатилади. Тешиклар ҳосил қилишда дастак фиссурли №9,11,13 борлардан фойдаланилади. Лигатура синиқ ички юзасидан ташқарига қараб 10-15см петли қилиб ўтказилади. Бу остеосинтезга кўрсатма бўлиб хисобланмайди майда бўлакланиш ва қийшиқ синиш, нуқсонлар синишлар. Чунки майда бўлаклар колса секвестрга айланиши мумкин, уни олиб ташласа ўрнида нуқсон колиб уни чокласа прикусни бузилишига сабаб бўлади.

Қийшиқ синишда бу усулни қўлланганда сим охирларини бураш натижасида синиқларни жойи ўзгариши юзага келади ва бир-бирига яқинлашади. Натижада прикус бузилишига сабаб бўлади.

Синиқларни иммобилизация қилаётганда прикусга катта этибор бериш керак ва шу сохада майда суяк синиқларини ва лахтакларни олиб ташлаш керак. Фиксацияда одатда иккита лигатура қўйилади. Биттаси репонирловчи, иккинчиси фиксацияловчи. Ҳосил қилинаётган канал синиқ четидан 0,8-1 см масофадан қилинади. Сим қўйилгач 1-2 кунга резинали чиқаргич қолдириб қаватма қават тўқималар тиқилади.

Синиқларни келтириш осонрок бўлиши учун операциядан олдин Айва бўйича жағларлараро бирикма қўйилади.

Баъзан суяк чокли етарли бўлмаганда уни бошқа бир усул билан комбинирлашга тўғри келади масалан, Киршнер спицалари билан. Бунда комбинация жағ асосида қилинади. Ҳар бир синиқ жойлаштирилиб ҳар биридан синган жойдан 1 см масофада ва жағ асосида 1,5 см масофода битта канал қилинади. Кейин ҳар бир каналдан лигатура ўтказилиб жағ ости сохадан чиқазилади. Фиссур бор билан жағ асосидан 1 мм чуқурликда 3 см узунликда ёриқдан ўтувчи тарнов қилинади ва охирлари 3 мм чуқурликли кур канал қилинади. 3 см ли Киршнер шина олиниб учи 2-3 мм ли қилиб қайрилади. Тарнов шу сим қўйилиб улар суяк чоки билан мустахкакмланади.

Бу усулни қўллаш синиқларни мустахкам туришига ёрдам беради. Лекин барибир юқорда кўрилган камчиликлари мавжуд.

Одатда суяк чоклари организм томонидан унга реакция бўлмаса олиб ташланмайди.

Суяк синишларини шуруп ва мини-пластиналар билан

иммобилизация қилиш

Бу усул сякли чок усулини юксатилган тури хисобланади. Буни авзаллик томони суяклар мустахкам тўтиши билан операция жараёнида суякни бир томнидангина очилади ва бу синиш сохасида операцион жарохатланиш ва микроциркуляция бузилишини камайтиради.

Майдаланиб бўлинган суяк синишидан бошқа ҳар кандай синиш бу усулга кўрсатма хисобланади. Асосий кўрсатма йирик бўлакланиб, қийшиқ, нуқсонли синишлар ва реконструктив операциялар хисобланади. Операция наркоз ёки махаллий анестезия билан қилинади. Синишга йўл очилгандан кейин ташқари томондан 2-2,5 см синиш чизиқларидан масофадан скелетлантириш қилинади. Синиқлар репанация қилиниб, шундай пластинка олинадики бунда синиш чизиғининг ҳар томонида 2-3 канал қилиш имкони бўлсин. Пластинкани суякка зич теги б туришини таъминлаш керак(букиб бўлса ҳам). 7-8 мм масофада бор билан каналчалар ҳосил қилинади. Суяк кизиб кетмаслиги учун совук стерил сув юбориб турилади ва ички қават юмшоқ тўқималарни чарохатлаб куймаслик учун ясси асбоб тўтиб турилади. Кейин ҳосил қилинган канал узунлигига ва размкрига мос шуруплар олинади. Қотириш жараёнида суяк ва пластинкани сурилиб кетмаслигини эътибор билан қараб туриш лозим. Энг оптимал шароит ҳар бир синиқда 2 тадан шуруп бўлишидир. Кейин прикус текширилиб тўғри бўлса қаватма-қават тикиб операция тугатилади. Синиқларни суяк усти пардасини уни қон билан таъминланиши бузилмаслик учун эхтиётлик билан ажратиш лозим. Бу остеосинтез учули хозирда кенгрок тарқалган вариант хисобланади. Баъзан бу усул имкони бўлса эстетик жихатни хисобга олиб оғиз ичидан ҳам қилиниши мумкин. Шу билан бирга бунда юз нерв жароҳатлаш, чайнов мушакини ажратиш каби камчиликлардан холи. Бунда операцияда разрез 4 см ли ўтувчи бурмадан 0,5 см пастда кесим ўтказилади. Пластинка милк қиррасидан паст бўлиши керак, канал ҳосил қилинаётганда иложи борича тишлараро сохадан қилингани яхши.

Из за большого объема этот материал размещен на нескольких страницах:
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44